Аҳолини рўйхатга олиш қайси манбалар ҳисобидан молиялаштирилади?
Чет эл давлатлари тажрибасидан маълумки, аҳолини рўйхатга олишни ўтказиш кўп мехнат ва маблағ талаб этади. Бунинг учун тадбирни молиялаштириш манбаларини аниқлаштириб олиш ҳам муҳим масалалардан ҳисобланади.
Юртимизда 2023-йилда ўтказилидиган аҳолини рўйхатга олиш тадбирларини молиялаштириш, Ўзбекистон Республикасида аҳолини рўйхатга олишни ўтказиш концкпциясига мувофиқ, Давлат бюджети маблағлари ва қонун билан таъқиқланмаган бошқа маблағлар ҳисобига амалга оширилади. Молиялаштириш учун зарур маблағлар ҳажми Ўзбекистон Республикаси Давлат статистика қўмитаси, Молия вазирлиги, Иқтисодиёт ва саноат вазирлиги ва бошқа масъул идоралар ҳисоб-китоблари асосида, шунингдек тендер савдолари ва тендер ҳужжатларини расмийлаштириш натижалари бўича аниқланади.
Аҳолтни рўйхатга олишга тайёргарлик кўриш ва уни ўтказишга, унинг материалларини қайта ишлашга, натижаларини олиш ва эълон қилишга жалб этилган ходимларнинг меҳнатига ҳақ тўлаш махсус ишлаб чиқилган ва тасдиқланган нормативлар асосида амалга оширилади.
Ҳамза Ҳайтимбетов, Амударё тумани Статистика бўлими бошлиғи

▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶