42-СОНЛИ МАКТАБДА “МАКТАБ КУТУБХОНАЛАРИ ҲАФТАЛИГИ” ДОИРАСИДА ПСИХОЛОГИК СУҲБАТЛАР ЎТКАЗИЛДИ
Ўқувчининг дарсларни пухта ўзлаштириши, ўз қизиқишлари бўйича орзуларини амалга оширишида оила муҳити муҳим ўрин тутади. Бола, у ўғилми ёки қизми, қайси тоифада бўлишидан қатъий назар, энг аввало, жуда кўп хислатларини ота-онасидан олади. Ота-онанинг биргаликдаги ҳаёти давомида оилада яратган ўзига хос тарбиявий муҳит бола шахсининг шаклланишида муҳим аҳамият касб этади. Шу боис, мактаб ва оила ҳамкорлиги ўқувчи-ёшларнинг ҳар томонлама етук ва баркамол инсонлар бўлиб вояга етишларини таъминловчи ҳам таълим, ҳам тарбия мактаби вазифасини ўтайди.
Жорий йилнинг 26 ноябрь санасида 42-сонли мактабда “Мактаб кутубхоналари ҳафталиги” доирасида “Китобхонлик – руҳий кўтиринкилик бағишловчи кучдир” мавзусида мактабнинг 11-синф ўқувчилари билан мактаб психологи Азиза Қодирберганова иштирокида психологик суҳбат ташкил этилди. Бўлиб ўтган суҳбат жараёнида, аввало ўқувчи-ёшларнинг дарсдан бўш вақтларини қандай режалаштириш бўйича дилдан, самимий суҳбат муҳити яратилиб, уларнинг оила даврасидаги мавқеи, қизиқишлари, ота-оналари билан ўзаро муносабатлари, ҳаётдан олган шахсий хулосаларига эътибор қаратилди. Ўқувчилар ўз орзулари, ҳаётга қарашлари атрофимиздаги оалм хусусида ўз фикрларини эркин ифода этдилар. Ўзлари ўқиган китоблар ва улардаги қаҳрамонларнинг дунёқарашлари, ёзувчи илгари сурган асосий ғоялар хусусида шахсий муносабатларини билдиришди.
Шунингдек, психологик суҳбат давомида ўқувчи-ёшлар бадиий асарларнинг ўз ҳаётларида тутган ўрни хусусида ҳам фикр юритишди. Шеъриятга, адабиётга қизиқишлари янада ортганини изҳор этишди. “Китобхонлик – руҳий кўтаринкилик бағишловчи кучдир” мавзусидаги психологик суҳбатлар мактабнинг барча синфларида, мактаб психологи Азиза Қодирберганованинг шахсий режаси ва ташаббуси билан амалга оширилмоқда ҳамда ҳар ҳафтада “Кийиниш маданияти”, “Ўқувчининг шахсий ҳаёти ва мактаб таълими”, “Одобли бола эл кўрки”, “Мен ўз Ватанимга муносиб фарзанд бўламан” мавзуларидаги тадбирларни доимий равишда ўтказиш ва бу тадбирларда ота-оналарнинг ҳам иштирокини таъминлаш режалаштирилган.
Робия ЙЎЛДОШЕВА, 42-сонли мактабнинг ижодий-маданий масалалар бўйича тарғиботчиси.

▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶