30.09.2026
Тил Oʻz Qq Ёзув Кирилл Lotin
Reklama banneri
Ҳарф ўлчами Ранг Расмлар
30.09.2026, 09:02
Жамият 👁 2,567

МИЛЛИЙ КАМСИТИЛИШ – юракларни эзган доғ эди

МИЛЛИЙ КАМСИТИЛИШ – юракларни эзган доғ эди

Ҳаёт бир текис эмас, ҳаёт гулшанининг кўп ўйдим-чуқурлари бор, азобли ташвишлари бисёр. Ана шу азобларга чидаганлар, ҳаёт йўлининг паст-у баландларини вақтида англаганлар бу майдонда тобланиб-тобланиб зулматларни ёриб, машаққатларни енгиб ёруғлик томон интилиб яшашга ўзларида куч топа оладилар.

Мен, аввало оддий ўзбек оиласининг фарзанди, қолаверса, ўзбек деган буюк миллатнинг бир илдизи сифатида умр бўйи ҳаёт машаққатлари ва синовларини сабот ва бардош билан енгиб яшашга интилдим. Ўтган асрнинг 50-60-йиллари собиқ иттифоқ ҳудудида ёппасига "руслаштириш” сиёсати авж олганди. Эсимда, ўрта мактабда Абу Али Ибн Сино, Абу Райҳон Беруний, Ал-Хоразмий, Амир Темур, Заҳириддин Муҳаммад Бобур, Улуғбек каби буюк сиймолар ҳақида умуман гапирилмасди. 7-синфдан то 10-синфни тугатгунимизча "СССР тарихи”ни ўқирдик. Адабиёт эса адабиёт эмасди. Бу фаннинг ҳар бир сатрида қизил империянинг охири пуч ғоялари нафаси уфуриб турарди. Ўқув йили Ленин дарси билан бошланиб, "Ленинча яшаш ва фикрлаш” ғояси билан якунланарди.

Олий ўқув даргоҳида таҳсил олган дамларимдан ҳам, эсласам, фақат қизил шиорларнинг нафаси келади. Миллийлигимизга тамоман ёт ғоялар тарғиботидан чарчаб кетардик. Ачинарли жиҳати эса ўқув дарсликларининг асосий қисми рус тилида эканлиги эди. Биз мажбурий-ихтиёрий тарзда рус тилини ўрганардик. Кўчаларда, жамоат жойларида институт аудиторияларида "халқлар доҳийси”нинг тилида гаплашишга мажбур эдик.

Айниқса, 1970-1975 йилларда "руслаштириш” сиёсати шу даражага бориб етдики, идора ва ташкилотларда раҳбарлик лавозимида ишловчилар барча расмий иш қоғозларини рус тилида юритишадиган, ҳисоботлар русча бўлмаса, қабул қилинмайдиган бўлди.

Эсимда: Тошкент қишлоқ хўжалик институтининг пиллачилик бўлимини тугатиб, аввал советнинг колхозида бош пиллачи-ҳосилот, кейинчалик туман пиллачилик идораси бошлиғи лавозимида ишладим. Барча расмий ҳужжатларни русча тайёрлаб, юқори ташкилотларга бориб алоҳида суҳбатдан ўтганман, савол-жавобларнинг барчаси рус тилида бўлган.

Райқўмнинг 1-котиби, колхоз раислари, барча раҳбар ходимлар халқ олдида ҳисобот маърузаларини рус тилида ўқирдилар. Тушунган – тушунарди, тушунмаган – ҳисобот йиғилишларига шунчаки келиб-кетарди. Буларнинг барчаси, энди ўйлаб қарасам, миллатимизнинг шаънини, иззат-нафсини ерга уриш, ўзбек оиласида туғилган ҳар бир инсоннинг маънан баркамол шахс сифатида шаклланишига тўсқинлик қилиш ва камситишдан бошқа нарса эмас экан. Дунё тамаддунига илм-заковатда тенгсиз буюк тарихий шахсларни етказиб берган, барча соҳалар бўйича илм-ирфон сари улуғвор йўллар очган ўзбек миллатини ер юзидан сидириб ташлаб, Ўзбекистондай азим мамлакатни бутунлай ўз заминидан узиб, руслаштириб юборишга интилган қора кучларнинг илдизига болта урилди. Асрий орзу-армонлар ушалди. Давлатимиз мустақил, эл-юрт обод, фаровон, тинч-осойишта. Бу улуғ неъматнинг қадрига етайлик, азизлар!

Шукуржон ПИРИМБЕТОВА,

меҳнат фахрийси.

(Фото - http://www.parliament.gov.uz)

🎬 Видеогалерея Барчаси →
64-сонли мактаб ўқитувчиси “Йил ўқитувчиси” кўрик-танловининг Қорақалпоғистон Республикаси босқичи ғолиби бўлди ▶ 64-сонли мактаб ўқитувчиси “Йил ўқитувчиси” кўрик-танловининг Қорақалпоғистон Республикаси босқичи ғолиби бўлди 26.09.2026 Информатика ўқитувчилари учун кибархавфсизлик бўйича амалий семинар ўтказилди ▶ Информатика ўқитувчилари учун кибархавфсизлик бўйича амалий семинар ўтказилди 26.09.2026 Билим ва имкониятлар маскани ▶ Билим ва имкониятлар маскани 24.09.2026 14 нафар маҳкум жазони ўташдан муддатидан илгари шартли озод қилинди ▶ 14 нафар маҳкум жазони ўташдан муддатидан илгари шартли озод қилинди 24.09.2026 Юқумли касалликларга қарши эмлаш бўйича кўргазмали семинар ўтказилди ▶ Юқумли касалликларга қарши эмлаш бўйича кўргазмали семинар ўтказилди 24.09.2026 Техникумда Ўзбекистон Агросаноат мажмуи ходимлари касаба уюшмаси ташаббуси билан йиғилиш ўтказилди ▶ Техникумда Ўзбекистон Агросаноат мажмуи ходимлари касаба уюшмаси ташаббуси билан йиғилиш ўтказилди 23.09.2026 Ўқувчилар ўртасида соғлом турмуш тарзи тарғиб қилинди ▶ Ўқувчилар ўртасида соғлом турмуш тарзи тарғиб қилинди 23.09.2026 Бобур номли овулда 54 оила имтиёзли кредит эвазига ўз ишини бошлади ▶ Бобур номли овулда 54 оила имтиёзли кредит эвазига ўз ишини бошлади 23.09.2026 Амударё нуронийлари ёшлар тарбияси бўйича аниқ вазифаларни белгилаб олди ▶ Амударё нуронийлари ёшлар тарбияси бўйича аниқ вазифаларни белгилаб олди 22.09.2026 Қорақалпоғистонда 8 ойда 13,2 миллиард сўмлик ноқонуний электр истеъмоли аниқланди ▶ Қорақалпоғистонда 8 ойда 13,2 миллиард сўмлик ноқонуний электр истеъмоли аниқланди 22.09.2026 Депутатлар Амударё туманида тиббиёт, ижтимоий ҳимоя ва таълим соҳаларини ўрганди ▶ Депутатлар Амударё туманида тиббиёт, ижтимоий ҳимоя ва таълим соҳаларини ўрганди 22.09.2026 Сув таъминоти иншоотлари куз-қиш мавсумига тайёрланмоқда ▶ Сув таъминоти иншоотлари куз-қиш мавсумига тайёрланмоқда 21.09.2026 Хайрия тадбири доирасида эҳтиёжманд оилалар ва нуронийлар ҳолидан хабар олинди ▶ Хайрия тадбири доирасида эҳтиёжманд оилалар ва нуронийлар ҳолидан хабар олинди 21.09.2026 Амударё туманида қишлоқ хўжалиги бўйича республика семинари бўлиб ўтди ▶ Амударё туманида қишлоқ хўжалиги бўйича республика семинари бўлиб ўтди 21.09.2026 Дарё бўйи маҳалласида ижтимоий ҳимоя ишлари манзилли йўлга қўйилган ▶ Дарё бўйи маҳалласида ижтимоий ҳимоя ишлари манзилли йўлга қўйилган 21.09.2026 Чекка ҳудудлар аҳолиси ҳам тоза ичимлик суви билан таъминланмоқда ▶ Чекка ҳудудлар аҳолиси ҳам тоза ичимлик суви билан таъминланмоқда 17.09.2026 Синфдошлар 60 йилдан кейин яна мактаб биносида дийдорлашдилар ▶ Синфдошлар 60 йилдан кейин яна мактаб биносида дийдорлашдилар 15.09.2026 “Бирлашиб, буюк тарих яратамиз” шиори остида “Маърифат карвони” лойиҳаси доирасида маданий-маърифий тадбир ўтказилди ▶ “Бирлашиб, буюк тарих яратамиз” шиори остида “Маърифат карвони” лойиҳаси доирасида маданий-маърифий тадбир ўтказилди 14.09.2026 Ижтимоий реестрга киритилган оилаларнинг муаммолари манзилли ўрганилди ▶ Ижтимоий реестрга киритилган оилаларнинг муаммолари манзилли ўрганилди 11.09.2026 Амударёда тадбиркорлар билан очиқ мулоқот бўлиб ўтди ▶ Амударёда тадбиркорлар билан очиқ мулоқот бўлиб ўтди 10.09.2026 Совитгичли омборлар – бозорларда нарх барқарорлигини сақлашда муҳим восита ▶ Совитгичли омборлар – бозорларда нарх барқарорлигини сақлашда муҳим восита 10.09.2026 Саҳна орқали фикрлашув: муҳокама марказида – аёл ҳуқуқлари ▶ Саҳна орқали фикрлашув: муҳокама марказида – аёл ҳуқуқлари 09.09.2026 Оилавий зўравонликка қарши мутахассислар салоҳияти оширилмоқда ▶ Оилавий зўравонликка қарши мутахассислар салоҳияти оширилмоқда 09.09.2026 Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг навбатдаги 24-сессияси ҳақида ахборот ▶ Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг навбатдаги 24-сессияси ҳақида ахборот 08.09.2026 Мактаб ўқувчилари учун йўл хавфсизлиги сабоқлари ўтказилди ▶ Мактаб ўқувчилари учун йўл хавфсизлиги сабоқлари ўтказилди 08.09.2026 Нукусда юк ташувчи ҳайдовчилар билан тарғибот тадбирлари ўтказилди ▶ Нукусда юк ташувчи ҳайдовчилар билан тарғибот тадбирлари ўтказилди 08.09.2026 Янги китоблар тақдимоти ва ижодий мулоқот: Ахборот-кутубхона марказида ижодкорлар билан учрашув ўтказилди ▶ Янги китоблар тақдимоти ва ижодий мулоқот: Ахборот-кутубхона марказида ижодкорлар билан учрашув ўтказилди 08.09.2026 Маҳаллий бюджет ижроси: даромад, ер ва мол-мулк солиқларида барқарор ўсиш кузатилмоқда ▶ Маҳаллий бюджет ижроси: даромад, ер ва мол-мулк солиқларида барқарор ўсиш кузатилмоқда 05.09.2026 Бобур номли овулдаги кўп тармоқли фермер хўжалиги ▶ Бобур номли овулдаги кўп тармоқли фермер хўжалиги 04.09.2026 Ўйинга асосланган таълим: педагогик инновациялар ва дидактик ўйинлар фестивали юқори савияда ўтказилди ▶ Ўйинга асосланган таълим: педагогик инновациялар ва дидактик ўйинлар фестивали юқори савияда ўтказилди 03.09.2026