ЧЕКИШГА ҚАРШИ КУРАШИШГА БАҒИШЛАНГАН РАСМЛАР ТАНЛОВИ ЎТКАЗИЛДИ
Туман Тиббиёт бирлашмасининг АСТТҚҚ ва ЖФО бўлими шифокорлари томонидан тамаки маҳсулотларининг инсон организмига зарарини тушунтириш мақсадида расмлар танлови ўтказилди.
15 декабрь куни 16- ва 30-сонли умумий ўрта таълим мактабларида бўлиб ўтган танловда юқори синф ўқувчилари иштирок этишди. Тадбирда қатнашган ўқувчилар саломатлик бу фақатгина бир инсоннинг эмас, балки бутун жамиятнинг бойлиги эканлигини, зарарли одатлар деганда тамаки ва нос чекиш, алкоголли ичимликларни меъёридан ошириб, муттасил истеъмол қилиш, гиёҳвандликка берилиш кабиларни тушунилиши, чекиш бевақт касалликка олиб келадиган зарарли одатлигини ўзлари чизган расмларда акс эттиришди.
Шунингдек, тиббиёт ходимлари “Ёшлар ўртасида соғлом турмуш тарзини шакллантириш”, “Ёшлар зарарли одатларги қарши”, “Тамаки чекишни ташлаш вақти келди” мавзуларида буклетлар тарқатишди.
Тадбирда фаол иштирок этган ўқувчилар Тиббиёт бирлашмасининг дипломи билан тақдирланди.
Ж.Явкашев, ТТБ шифокори.

▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶