БУ ЕРДА ИЛМЛИ,ИҚТИДОРЛИ ЎҚУВЧИЛАР КАМОЛГА ЕТМОҚДА
Туманимиздаги яшил тоифадаги мактаб мақомига эга умумий ўрта таълим муассасалардан бири - бизнинг 26-сонли мактабимизда ўқувчиларнинг интеллектуал салоҳиятини юксалтиришларига, замонвий билимларни чуқур ўргатишга қаратилаётган саъй-ҳаракатлар ўзининг ижобий самараларини бераяпти.Буни ўқувчиларимиз эришаётган ютуқлар мисолида ҳам кўришимиз мумкин.
Устозлари сабоғини, тарбиясини қунт билан эгаллаётган ўқувчиларимизнинг 5 нафари жорий йилда фанлар олимпиадасининг туман босқичида совринли ўринларни қўлга киритишди.Булар Жавлон Саъдуллаев, Фахриддин Машарипов, Жавоҳир Ражжаббоев,Хурсанд Саидов,Соҳиба Тўрабоевалардир.Уларга фан асосларини ўргатишдаги фидойилиги учун устозлари – мактабнинг кимё фани ўқитувчиси Нодира Кенгашбоева,биология фани ўқитувчиси Дилфуза Хидирова,физика фани ўқитувчиси Ҳамиджон Бозорбоев, инглиз тили фани ўқитувчиси Муҳаббат Бобожоновалар яқинда туман ҳокимининг ташаккурномаси билан тақдирланишди.
Мактабнинг 10 синф ўқувчиси Нуршода Саъдуллаева “Менинг Президентим” номли иншолар танловининг туман босқичи ғолиби бўлди. Яқинда Хўжайли шаҳрида “Менинг ҳуқуқ ва мажбуриятларим” мавзусида ўтказилган кўрик- танловнинг Қорақалпоғистон Республика босқичидамактабимиз ўқувчилари фахрли учинчи ўринни эгаллаб қайтишди.
Ўқувчиларимизнинг фан олимпиадасидаги, кўрик танловлардаги эришаётган муваффақиятлари туфайли мактабимиз туман мактаблари рейтингида 4 ўринни эгаллаб турибди.
Ўқитувчилар жамоаси ўтган ўқув йилида мактаб битирувчиларининг 41 фоизи мамлакатимиздаги турли олийгоҳларга ўқишга киришга муваффақ бўлган бўлса, жорий ўқув йилида бу кўрсаткични ошириш мақсадида сидқидилдан меҳнат қилишаяпти.
Муяссар КЕНЖАЕВА, шу мактабнинг ижодий-маданий ишлар тарғиботчиси.

▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶