МАЖБУРИЙ МЕҲНАТНИНГ ОЛДИНИ ОЛИШ БЎЙИЧА ЙИҒИЛИШ БЎЛИБ ЎТДИ
2. 26 январь куни Амударё тумани Юридик хизмат кўрсатиш маркази биносида туманда фаолият юритаётган ташкилот, муассаса ҳодимлари иштирокида “Мажбурий меҳнатнинг олдини олиш” мавзусида йиғилиш бўлиб ўтди.
Йиғилишдан кўзланган мақсад, мажбурий меҳнат тушунчаси, мажбурий меҳнатнинг олдини олиш ва бундай ҳолат юз берган тақдирда, ўз ҳақ-ҳуқуқларини ҳимоя қила билиш, мажбурий меҳнатга жалб қилган раҳбар ҳодимларга белгиланган жавобгарлик турлари ҳақида маълумот беришдан иборат бўлди.
Йиғилишни туман Юридик хизмат кўрсатиш маркази бошлиғи Нилуфар Жуманиёзова очди ва олиб борди. Шунингдек, йиғилишда бош юрисконсульт Мансур Матюсупов ҳам иштирок этиб мавзу юзасидан ўз фикр-мулоҳазаларини билдириб ўтди.
Йиғилишда меҳнат қонунчилигида белгилаб қўйилган қоида ва мезонларга тўлиқ амал қилиниши лозимлиги, ҳафтасига 5 кун ишловчи ҳодимларга 8 соатлик, 6 кун ишловчи ҳодимларга 7 соатлик иш вақти жорий қилинганлиги, ҳодимлар белгиланган вақтдан ортиқ иш жойида ушлаб турилмаслиги, мажбурий тарзда ҳашар ишларига жалб қилинмаслиги, бордию бундай ҳолат юз берса, раҳбар маъмурий жавобгарликка тортилиши ҳақида кенг турда маълумотлар бериб ўтилди.
Нилуфар Жуманиёзова ҳодимларга мурожаат қилар экан, демократик ислоҳатлар такомилига етказилиб ривожланаётган мамлакатда ҳеч қандай мажбурий меҳнат тушунчаси бўлмаслиги, барча раҳбар ва ходимлар ўз ҳақ-ҳуқуқлари ва мажбуриятларини билишлари лозимлигини таъкидлади.
Бироқ, минг афсуски, юқоридаги қонун ҳужжатлари ва кўрилаётган чора-тадбирларга қарамасдан, баъзи бир раҳбар ва ходимларнинг қонун ҳужжатларини яхши билмаслиги туфайли ҳали ҳамон қонун бузилиш ҳолатлари учраб туради.
Бундан ташқари йиғилишда, мажбурий меҳнатга кирмайдиган меҳнат турлари ҳақида ҳам маълумот бериб ўтилди. Бунда асосан, ҳарбий ёки муқобил хизматда бўлган фуқаролар, ҳуқуқ-тартибот органлари ҳодимлари, фавқулодда вазият органлари ходимларининг меҳнатидан фойдаланиш мажбурий меҳнат турига кирмаслиги айтиб ўтилди.
Шу ўринда таъкидлаб ўтиш жоизки, мажбурий меҳнатга қарши курашиш бўйича мамлакатимизда қатор ижобий ўзгаришлар амалга оширилмоқда. Туман Юридик хизмат кўрсатиш бўлими ва Адлия бўлими ҳодимлари зиммасига бу борада масъулиятли вазифалар юклатилган бўлиб, уларни амалга ошириш, авваламбор, мажбурий меҳнатнинг олдини олиш бўйича тарғибот ишларини кучайтириш чоралари кўрилмоқда.
Йиғилишда фуқароларнинг кафолатланган меҳнат ҳуқуқларини таъминлаш бўйича ҳамда болалар меҳнати ва мажбурий меҳнатни юзага келтирадиган ҳар қандай ҳолатнинг олдини олиш, мажбурий меҳнатга йўл қўймасликка доир чора-тадбирларни кучайтириш лозимлиги бўйича таклифлар тингланди. Ходимлар ўзларини қизиқтирган саволлар билан мурожаат қилиб тегишлича жавоблар олдилар.
Ф.Эшимбетова

▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶