01.10.2026
Тил Oʻz Qq Ёзув Кирилл Lotin
Reklama banneri
Ҳарф ўлчами Ранг Расмлар
01.10.2026, 21:56
Жамият 👁 376

ҲУДУДЛАРДА СУД РАИСЛАРИНИНГ САЙЁР ҚАБУЛЛАРИ ЎТКАЗИЛДИ

ҲУДУДЛАРДА СУД РАИСЛАРИНИНГ САЙЁР ҚАБУЛЛАРИ ЎТКАЗИЛДИ

Юртимизда фуқароларнинг ҳуқуқ ва эркинликларини ишончли ҳимоя қилиш, одил судловга эришиш, суд иши юритуви сифатини янада яхшилашга қаратилаётган эътибор юксак самаралар бермоқда. Шу қатори суд масъуллари томонидан фуқароларнинг мурожаатларини қабул қилиш, юритувдаги ишларни адолатли кўриб чиқиш борасида амалга оширилаётган ишлар соҳада янада юқори натижаларга эришишни таъминлаш билан бирга халқнинг суд органларига бўлган ишончини оширмоқда.

29 январь куни Амударё туманидаги Куюк кўпир, Хитой, Бўз ёп овуллари ва Тор ёп маҳалласида судлар раислари томонидан сайёр қабул ва ҳуқуқий тарғибот тадбирлари амалга оширилди. Жиноят ишлари ва Фуқаролик ишлари бўйича туман суди раислари, Иқтисодий ишлар бўйича Беруний туманлараро суди масъуллари иштирок этган ушбу сайёр қабулларда фуқароларнинг судга тааллуқли масалалар бўйича мурожаатлари қабул қилиниб, уларга ҳуқуқий тушунтириш берилди.

Сайёр қабулда дастлаб мамлакатимизда фуқароларнинг ҳуқуқ ва эркинликларини ишончли ҳимоя қилиш кафолатларини кенгайтириш, суд тизимини ислоҳ қилиш, одил судловга эришиш даражасини, суд иши юритуви сифатини, фуқароларнинг ҳуқуқий билими ва маданиятини ошириш, суд, ҳуқуқ-тартибот идоралари ходимлари ва кенг жамоатчилик ҳамкорлигини мустаҳкамлаш борасида изчил ишлар олиб борилаётгани таъкидланди. Шунингдек, маҳалла фуқаролари ўртасида ҳуқуқбузарликларни олдини олиш, фуқароларнинг маънавиятини ҳамда уларнинг ҳуқуқий билими ва маданиятини янада юксалтириш мақсадида норматив-ҳуқуқий ҳужжатларнинг мазмун-моҳияти суд амалиётидаги мисоллар билан тушунтириб ўтилди.

Тадбир жараёнида судьялар томонидан ҳар бир фуқаро ўзининг ҳуқуқий билими ва маданиятини юксалтириб, жамиятда аҳолининг ҳуқуқий билими ва маданиятини янада оширишда, мамлакатимизнинг ҳар томонлама ривожланишида, ёт ғояларга берилмаслик ва ёшлар ўртасидаги ҳуқуқбузарлик ва жиноятчиликни олдини олишда ўзларининг муносиб ҳиссасини қўшишлари лозимлиги таъкидланди.

Шундан сўнг, суд раислари фуқаролар билан юзма-юз суҳбатлашиб, уларнинг мурожаатларини қабул қилдилар. Ўтказилган сайёр қабулларда Куюк кўпир овулида 13 нафар, Хитой овулида 14 нафар, Бўз ёп овулида 11 нафар, Тор ёп овулида 16 нафар фуқаролар турли муаммолар юзасидан мурожаат этдилар. Қабуллар чоғида суд раислари ҳар бир мурожаатчини эшитиб, ўртага қўйган масалалари бўйича тегишли тартибда жавоб бердилар.Ўрганиш талаб этиладиган мурожаатларга муддат белгиланиб, фуқаролар бундан хабардор қилиниши айтилди.

Қабул давомидаги жами 44 та мурожаатдан 4 таси кадастр ҳужжатларини расмийлаштириш, 6 таси мутахассислик бўйича ишга жойлашиш, қолганлари бошқа масалалар бўйича бўлди. Мурожаатлар суд раислари томонидан қонун талаблари асосида кўриб чиқилди ва фуқароларга ҳуқуқий тушунтиришлар берилди.

Юртимиз аҳолисининг суд идораларига бўлган ишончини мустаҳкамлаш, ҳуқуқий билимини оширишга қаратилган ишлар кўламини янада кенгайтириш мақсадида ўтказилган мазкур сайёр қабулларда иштирок этган фуқаролар суд масъулларига ўз миннатдорчиликларини билдирдилар.

Қайрулла Атамуродов, Фуқаролик ишлари бўйича туман суди раиси.

🎬 Видеогалерея Барчаси →
Мактабгача ва мактаб таълими: ислоҳотлар, ютуқлар ва юксак марралар ▶ Мактабгача ва мактаб таълими: ислоҳотлар, ютуқлар ва юксак марралар 01.10.2026 64-сонли мактаб ўқитувчиси “Йил ўқитувчиси” кўрик-танловининг Қорақалпоғистон Республикаси босқичи ғолиби бўлди ▶ 64-сонли мактаб ўқитувчиси “Йил ўқитувчиси” кўрик-танловининг Қорақалпоғистон Республикаси босқичи ғолиби бўлди 26.09.2026 Информатика ўқитувчилари учун кибархавфсизлик бўйича амалий семинар ўтказилди ▶ Информатика ўқитувчилари учун кибархавфсизлик бўйича амалий семинар ўтказилди 26.09.2026 Билим ва имкониятлар маскани ▶ Билим ва имкониятлар маскани 24.09.2026 14 нафар маҳкум жазони ўташдан муддатидан илгари шартли озод қилинди ▶ 14 нафар маҳкум жазони ўташдан муддатидан илгари шартли озод қилинди 24.09.2026 Юқумли касалликларга қарши эмлаш бўйича кўргазмали семинар ўтказилди ▶ Юқумли касалликларга қарши эмлаш бўйича кўргазмали семинар ўтказилди 24.09.2026 Техникумда Ўзбекистон Агросаноат мажмуи ходимлари касаба уюшмаси ташаббуси билан йиғилиш ўтказилди ▶ Техникумда Ўзбекистон Агросаноат мажмуи ходимлари касаба уюшмаси ташаббуси билан йиғилиш ўтказилди 23.09.2026 Ўқувчилар ўртасида соғлом турмуш тарзи тарғиб қилинди ▶ Ўқувчилар ўртасида соғлом турмуш тарзи тарғиб қилинди 23.09.2026 Бобур номли овулда 54 оила имтиёзли кредит эвазига ўз ишини бошлади ▶ Бобур номли овулда 54 оила имтиёзли кредит эвазига ўз ишини бошлади 23.09.2026 Амударё нуронийлари ёшлар тарбияси бўйича аниқ вазифаларни белгилаб олди ▶ Амударё нуронийлари ёшлар тарбияси бўйича аниқ вазифаларни белгилаб олди 22.09.2026 Қорақалпоғистонда 8 ойда 13,2 миллиард сўмлик ноқонуний электр истеъмоли аниқланди ▶ Қорақалпоғистонда 8 ойда 13,2 миллиард сўмлик ноқонуний электр истеъмоли аниқланди 22.09.2026 Депутатлар Амударё туманида тиббиёт, ижтимоий ҳимоя ва таълим соҳаларини ўрганди ▶ Депутатлар Амударё туманида тиббиёт, ижтимоий ҳимоя ва таълим соҳаларини ўрганди 22.09.2026 Сув таъминоти иншоотлари куз-қиш мавсумига тайёрланмоқда ▶ Сув таъминоти иншоотлари куз-қиш мавсумига тайёрланмоқда 21.09.2026 Хайрия тадбири доирасида эҳтиёжманд оилалар ва нуронийлар ҳолидан хабар олинди ▶ Хайрия тадбири доирасида эҳтиёжманд оилалар ва нуронийлар ҳолидан хабар олинди 21.09.2026 Амударё туманида қишлоқ хўжалиги бўйича республика семинари бўлиб ўтди ▶ Амударё туманида қишлоқ хўжалиги бўйича республика семинари бўлиб ўтди 21.09.2026 Дарё бўйи маҳалласида ижтимоий ҳимоя ишлари манзилли йўлга қўйилган ▶ Дарё бўйи маҳалласида ижтимоий ҳимоя ишлари манзилли йўлга қўйилган 21.09.2026 Чекка ҳудудлар аҳолиси ҳам тоза ичимлик суви билан таъминланмоқда ▶ Чекка ҳудудлар аҳолиси ҳам тоза ичимлик суви билан таъминланмоқда 17.09.2026 Синфдошлар 60 йилдан кейин яна мактаб биносида дийдорлашдилар ▶ Синфдошлар 60 йилдан кейин яна мактаб биносида дийдорлашдилар 15.09.2026 “Бирлашиб, буюк тарих яратамиз” шиори остида “Маърифат карвони” лойиҳаси доирасида маданий-маърифий тадбир ўтказилди ▶ “Бирлашиб, буюк тарих яратамиз” шиори остида “Маърифат карвони” лойиҳаси доирасида маданий-маърифий тадбир ўтказилди 14.09.2026 Ижтимоий реестрга киритилган оилаларнинг муаммолари манзилли ўрганилди ▶ Ижтимоий реестрга киритилган оилаларнинг муаммолари манзилли ўрганилди 11.09.2026 Амударёда тадбиркорлар билан очиқ мулоқот бўлиб ўтди ▶ Амударёда тадбиркорлар билан очиқ мулоқот бўлиб ўтди 10.09.2026 Совитгичли омборлар – бозорларда нарх барқарорлигини сақлашда муҳим восита ▶ Совитгичли омборлар – бозорларда нарх барқарорлигини сақлашда муҳим восита 10.09.2026 Саҳна орқали фикрлашув: муҳокама марказида – аёл ҳуқуқлари ▶ Саҳна орқали фикрлашув: муҳокама марказида – аёл ҳуқуқлари 09.09.2026 Оилавий зўравонликка қарши мутахассислар салоҳияти оширилмоқда ▶ Оилавий зўравонликка қарши мутахассислар салоҳияти оширилмоқда 09.09.2026 Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг навбатдаги 24-сессияси ҳақида ахборот ▶ Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг навбатдаги 24-сессияси ҳақида ахборот 08.09.2026 Мактаб ўқувчилари учун йўл хавфсизлиги сабоқлари ўтказилди ▶ Мактаб ўқувчилари учун йўл хавфсизлиги сабоқлари ўтказилди 08.09.2026 Нукусда юк ташувчи ҳайдовчилар билан тарғибот тадбирлари ўтказилди ▶ Нукусда юк ташувчи ҳайдовчилар билан тарғибот тадбирлари ўтказилди 08.09.2026 Янги китоблар тақдимоти ва ижодий мулоқот: Ахборот-кутубхона марказида ижодкорлар билан учрашув ўтказилди ▶ Янги китоблар тақдимоти ва ижодий мулоқот: Ахборот-кутубхона марказида ижодкорлар билан учрашув ўтказилди 08.09.2026 Маҳаллий бюджет ижроси: даромад, ер ва мол-мулк солиқларида барқарор ўсиш кузатилмоқда ▶ Маҳаллий бюджет ижроси: даромад, ер ва мол-мулк солиқларида барқарор ўсиш кузатилмоқда 05.09.2026 Бобур номли овулдаги кўп тармоқли фермер хўжалиги ▶ Бобур номли овулдаги кўп тармоқли фермер хўжалиги 04.09.2026