30.09.2026
Тил Oʻz Qq Ёзув Кирилл Lotin
Reklama banneri
Ҳарф ўлчами Ранг Расмлар
30.09.2026, 04:32
Фан ва таълим 👁 284

7-СОНЛИ МАКТАБДА ЎҚУВЧИЛАРНИНГ СИФАТЛИ ТАЪЛИМ ОЛИШЛАРИ УЧУН БАРЧА ШАРОИТЛАР ЯРАТИЛГАН

7-СОНЛИ МАКТАБДА ЎҚУВЧИЛАРНИНГ СИФАТЛИ ТАЪЛИМ ОЛИШЛАРИ УЧУН БАРЧА ШАРОИТЛАР ЯРАТИЛГАН

Мамлакатимизда узлуксиз таълим тизимини ислоҳ қилиш, такомиллаштириш, янги сифат босқичига кўтариш, унга илғор педагогик ахборот технологияларини жорий этиш ҳамда таълим самарадорлигини ошириш давлат сиёсати даражасидаги масалалардан бири ҳисобланади. Чунки, жамиятнинг эртанги куни, келажаги таълим тизимининг қай даражада ривожлангани билан белгиланади.

 Оқ олтин овулидаги 7-сон умумий ўрта таълим мактаби 1999 йилдан буён барча қулайликларга эга бўлган бинода фаолият юритиб келмоқда. Бугунги кунда 422 ўринга мўлжалланган ушбу мактабда 50 нафар педагог ходимлар 410 нафар ўқувчиларга бир сменада таълим-тарбия бериб келмоқда. Мактабдаги 50 нафар педагог ходимларнинг 47 нафари олий маълумотли, 2 нафари тугалланмаган олий маълумотли, 1 нафар ўрта махсус маълумотли ўқитувчилар бўлиб, уларнинг 2 нафари олий тоифали, 12 нафари биринчи тоифали, 15 нафари иккинчи тоифали ва 21 нафари мутахассис ўқитувчилардир.

 Мактабда дарслардан кейин турли тўгарак машғулотларини ўтиш учун барча шарт-шароитлар бор. Барча синфларда ўқитиладиган фанлар бўйича фан тўгараклари ташкил қилинган бўлиб, ўқувчилар қизиқишлари бўйича тўгарак машғулотларига жалб қилинган. Мактабда бешта ташаббус доирасида ҳам спорт, мусиқа, тасвирий санъат, компьютер саводхонлиги, “Чевар қизлар” тўгараклари фаолият кўрсатмоқда. Шунингдек, спортнинг волейбол, баскетбол, футбол, стол тенниси ва шахмат-шашка турларидан тўгараклар ташкил қилинган. Ундан ташқари, овулдаги Деҳқонобод ва Пахтаобод маҳаллаларида яшовчи уюшмаган ёшларга ҳам ҳар куни бўш вақтларида мактаб спорт залида турли спорт машғулотлари билан шуғулланишларига имкониятлар яратилган.

 Мактаб кутубхонасида бугунги кунда 1 минг 101 нусха ва 808 номдаги бадиий, ижтимоий-сиёсий, маънавий-маърифий ва соҳаларга оид, 129 номдаги аудио китоблар мавжуд бўлиб, китобхон ёшларнинг мактаб кутубхонасидан фойдаланишлари учун етарлича адабиётлар ва шароитлар бор. Мактаб кутубхонасида китобсевар ўқувчилар томонидан мактаб ижодий-маданий ишлар тарғиботчиси Адолат Янгибоева ва кутубхоначи Муяссар Атажановалар бошчилигида турли адабий-бадиий кечалар, мушоиралар, “Бир асар мазмуни юзасидан баҳс мунозаралар” каби тадбирлар ўтказиб келинмоқда.

Мактаб кутубхонасидан нафақат ўқувчилар, балки овул аҳолисининг турли ёшдаги аъзолари ҳам фойдаланиб келмоқдалар. Кутубхона фонди кўпайишига мактабни битириб кетган собиқ ўқувчилар ҳам ўз ҳиссаларини қўшишмоқда. Айниқса, мунтазам равишда ўтказилиб келинаётган “Ўзим ўқиган мактабга китоб совға қиламан” тадбирида собиқ ўқувчилар иштирок этиб, мактаб кутубхонасига бадиий адабиётлар совға қилишмоқда. Шунингдек, 3-сектор масъуллари томонидан ҳам 12 номда 42 дона китоб совға қилинди.

Мактабга 2020 йил декабрь ойида 16 дона компьютер техникаси ўрнатилди. Бугунги кунда мактаб локал тармоққа уланган бўлиб, интернетдан фойдаланиш имконияти кенгайди. Компьютер хонасида дарсдан бўш вақтларида ўқитувчиларнинг АКТдан фойдаланиб, турли методик маълумотлар, янгиликларни олишлари учун шароит яратилган. Мактабда ўқувчилар учун ҳам иккита компьютер тўгараги ташкил қилинган. “Компьютер саводхонлиги” фан тўгарагига мактабнинг 5-11 синф ўқувчилари доимий қатнашиб келмоқдалар. Давлатимиз раҳбари ташабуси билан белгиланган “Бир миллион дастурчи” лойиҳаси асосида ташкил қилинган “Ёш дастурчи” тўгараги иштирокчиларидан 82 нафари эса ёш дастурчи сертификатини олишга муваффақ бўлдилар.

Давлатимиз раҳбари таъкидлаганидек, тараққиётнинг тамал тоши ҳам, мамлакатни қудратли, миллатни буюк қиладиган куч ҳам илм-фан, таълим ва тарбиядир. Шу боисдан ҳам 7-сонли мактабнинг ўқитувчи-педагоглари ўқувчиларни юрт келажагига муносиб, билимли, комил инсонлар қилиб тарбиялашга, чуқур билим беришга ҳаракат қилишмоқда.

Ойбек Дурдиев, 7-сонли мактаб директори ўринбосари.

🎬 Видеогалерея Барчаси →
64-сонли мактаб ўқитувчиси “Йил ўқитувчиси” кўрик-танловининг Қорақалпоғистон Республикаси босқичи ғолиби бўлди ▶ 64-сонли мактаб ўқитувчиси “Йил ўқитувчиси” кўрик-танловининг Қорақалпоғистон Республикаси босқичи ғолиби бўлди 26.09.2026 Информатика ўқитувчилари учун кибархавфсизлик бўйича амалий семинар ўтказилди ▶ Информатика ўқитувчилари учун кибархавфсизлик бўйича амалий семинар ўтказилди 26.09.2026 Билим ва имкониятлар маскани ▶ Билим ва имкониятлар маскани 24.09.2026 14 нафар маҳкум жазони ўташдан муддатидан илгари шартли озод қилинди ▶ 14 нафар маҳкум жазони ўташдан муддатидан илгари шартли озод қилинди 24.09.2026 Юқумли касалликларга қарши эмлаш бўйича кўргазмали семинар ўтказилди ▶ Юқумли касалликларга қарши эмлаш бўйича кўргазмали семинар ўтказилди 24.09.2026 Техникумда Ўзбекистон Агросаноат мажмуи ходимлари касаба уюшмаси ташаббуси билан йиғилиш ўтказилди ▶ Техникумда Ўзбекистон Агросаноат мажмуи ходимлари касаба уюшмаси ташаббуси билан йиғилиш ўтказилди 23.09.2026 Ўқувчилар ўртасида соғлом турмуш тарзи тарғиб қилинди ▶ Ўқувчилар ўртасида соғлом турмуш тарзи тарғиб қилинди 23.09.2026 Бобур номли овулда 54 оила имтиёзли кредит эвазига ўз ишини бошлади ▶ Бобур номли овулда 54 оила имтиёзли кредит эвазига ўз ишини бошлади 23.09.2026 Амударё нуронийлари ёшлар тарбияси бўйича аниқ вазифаларни белгилаб олди ▶ Амударё нуронийлари ёшлар тарбияси бўйича аниқ вазифаларни белгилаб олди 22.09.2026 Қорақалпоғистонда 8 ойда 13,2 миллиард сўмлик ноқонуний электр истеъмоли аниқланди ▶ Қорақалпоғистонда 8 ойда 13,2 миллиард сўмлик ноқонуний электр истеъмоли аниқланди 22.09.2026 Депутатлар Амударё туманида тиббиёт, ижтимоий ҳимоя ва таълим соҳаларини ўрганди ▶ Депутатлар Амударё туманида тиббиёт, ижтимоий ҳимоя ва таълим соҳаларини ўрганди 22.09.2026 Сув таъминоти иншоотлари куз-қиш мавсумига тайёрланмоқда ▶ Сув таъминоти иншоотлари куз-қиш мавсумига тайёрланмоқда 21.09.2026 Хайрия тадбири доирасида эҳтиёжманд оилалар ва нуронийлар ҳолидан хабар олинди ▶ Хайрия тадбири доирасида эҳтиёжманд оилалар ва нуронийлар ҳолидан хабар олинди 21.09.2026 Амударё туманида қишлоқ хўжалиги бўйича республика семинари бўлиб ўтди ▶ Амударё туманида қишлоқ хўжалиги бўйича республика семинари бўлиб ўтди 21.09.2026 Дарё бўйи маҳалласида ижтимоий ҳимоя ишлари манзилли йўлга қўйилган ▶ Дарё бўйи маҳалласида ижтимоий ҳимоя ишлари манзилли йўлга қўйилган 21.09.2026 Чекка ҳудудлар аҳолиси ҳам тоза ичимлик суви билан таъминланмоқда ▶ Чекка ҳудудлар аҳолиси ҳам тоза ичимлик суви билан таъминланмоқда 17.09.2026 Синфдошлар 60 йилдан кейин яна мактаб биносида дийдорлашдилар ▶ Синфдошлар 60 йилдан кейин яна мактаб биносида дийдорлашдилар 15.09.2026 “Бирлашиб, буюк тарих яратамиз” шиори остида “Маърифат карвони” лойиҳаси доирасида маданий-маърифий тадбир ўтказилди ▶ “Бирлашиб, буюк тарих яратамиз” шиори остида “Маърифат карвони” лойиҳаси доирасида маданий-маърифий тадбир ўтказилди 14.09.2026 Ижтимоий реестрга киритилган оилаларнинг муаммолари манзилли ўрганилди ▶ Ижтимоий реестрга киритилган оилаларнинг муаммолари манзилли ўрганилди 11.09.2026 Амударёда тадбиркорлар билан очиқ мулоқот бўлиб ўтди ▶ Амударёда тадбиркорлар билан очиқ мулоқот бўлиб ўтди 10.09.2026 Совитгичли омборлар – бозорларда нарх барқарорлигини сақлашда муҳим восита ▶ Совитгичли омборлар – бозорларда нарх барқарорлигини сақлашда муҳим восита 10.09.2026 Саҳна орқали фикрлашув: муҳокама марказида – аёл ҳуқуқлари ▶ Саҳна орқали фикрлашув: муҳокама марказида – аёл ҳуқуқлари 09.09.2026 Оилавий зўравонликка қарши мутахассислар салоҳияти оширилмоқда ▶ Оилавий зўравонликка қарши мутахассислар салоҳияти оширилмоқда 09.09.2026 Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг навбатдаги 24-сессияси ҳақида ахборот ▶ Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг навбатдаги 24-сессияси ҳақида ахборот 08.09.2026 Мактаб ўқувчилари учун йўл хавфсизлиги сабоқлари ўтказилди ▶ Мактаб ўқувчилари учун йўл хавфсизлиги сабоқлари ўтказилди 08.09.2026 Нукусда юк ташувчи ҳайдовчилар билан тарғибот тадбирлари ўтказилди ▶ Нукусда юк ташувчи ҳайдовчилар билан тарғибот тадбирлари ўтказилди 08.09.2026 Янги китоблар тақдимоти ва ижодий мулоқот: Ахборот-кутубхона марказида ижодкорлар билан учрашув ўтказилди ▶ Янги китоблар тақдимоти ва ижодий мулоқот: Ахборот-кутубхона марказида ижодкорлар билан учрашув ўтказилди 08.09.2026 Маҳаллий бюджет ижроси: даромад, ер ва мол-мулк солиқларида барқарор ўсиш кузатилмоқда ▶ Маҳаллий бюджет ижроси: даромад, ер ва мол-мулк солиқларида барқарор ўсиш кузатилмоқда 05.09.2026 Бобур номли овулдаги кўп тармоқли фермер хўжалиги ▶ Бобур номли овулдаги кўп тармоқли фермер хўжалиги 04.09.2026 Ўйинга асосланган таълим: педагогик инновациялар ва дидактик ўйинлар фестивали юқори савияда ўтказилди ▶ Ўйинга асосланган таълим: педагогик инновациялар ва дидактик ўйинлар фестивали юқори савияда ўтказилди 03.09.2026