30.09.2026
Тил Oʻz Qq Ёзув Кирилл Lotin
Reklama banneri
Ҳарф ўлчами Ранг Расмлар
30.09.2026, 04:32
Фан ва таълим 👁 563

Мактабгача таълим ташкилотида семинар-тренинг бўлиб ўтди

Мактабгача таълим ташкилотида семинар-тренинг бўлиб ўтди

Мамлакатимизда ўсиб келаётган авлодни ҳар томонлама етук қилиб вояга етказиш, таълим-тарбия жараёнига таълимнинг самарали шакллари ва усулларини жорий этиш мактабгача таълим ташкилотлари зиммасига улкан масъулият юклайди.

Узлуксиз таълимнинг бош бўғини ҳисобланмиш мактабгача таълим ташкилотларининг асосий вазифаси болани соғлом, ҳар томонлама ривожланган ва эркин шахс сифатида шакллантириш, болаларнинг қобилиятларини аниқлаб, ривожлантириш, таълим олишга бўлган интилишини тарбиялашдир.

Бундай устувор вазифаларнинг ижросини таъминлаш учун бутун мамлакатимизда бўлгани каби Амударё туманида фаолият юритаётган мактабгача таълим ташкилотлари ҳам малакали педагог ва тиббиёт ходимлари билан таъминланган.

Яқинда туманнинг Тўлқин овулидаги 23-сонли мактабгача таълим ташкилотида “Ўзбекистон Республикасининг илк ва мактабгача ёшдаги болаларни ривожланишига қўйиладиган Давлат талаблари” ва “Илк қадам” давлат ўқув дастури, “Боланинг ривожланиш харитасининг юритилиш қоидалари” мавзусида ўтказилган семинар-тренинг ҳам ҳудуддаги мактабгача таълим ташкилотлари фаолияти самарадорлигини янада оширишга қаратилди.

Семинар-тренингда ташкилот ходимларидан ташқари овул ҳудудидаги барча мактабгача таълим ташкилотлари раҳбарлари ва педагоглари иштирок этдилар.

Тадбирда мактабгача таълим ташкилотларида таълим дастурларини ишлаб чиқиш, боланинг ривожланиш харитасини юритиш тартиби ҳақида, шахсга йўналтирилган ёндашув асосида таълим жараёнини режалаштириш, ташкилотнинг оилалар ва маҳаллий жамоатчилик билан ўзаро ҳамкорлиги юзасидан туман мактабгача таълим бўлимининг таълим-тарбия сифатини таъминлаш ва методик хизмат кўрсатишни ташкил қилиш шўъбаси мудири Нодира Тожимуродова маъруза қилди. У ўз сўзида мактабгача таълим ташкилотлари фаолияти самарадорлигига эришиш борасида қабул қилинаётган ҳукуматимиз, Президентимизнинг қарорлари, бундан кўзланаётган асосий мақсад узлуксиз таълимнинг илк босқичи ҳисобланган мактабгача таълим сифатини ошириш, болаларни мактаб таълимига тайёрлаш эканлигига кенг тўхталди.

Шунингдек, мактабгача таълим ташкилотларида таълим дастурларини ишлаб чиқиш, “Илк қадам” давлат ўқув дастури асосида машғулотларни самарали ташкил этиш ва бунда ҳар бир тарбияланувчининг фаол иштирок этишига эришиш лозимлигига эътибор қаратди, машғулотлар давомида болаларга индивидуал ёндашув уларнинг қобилиятларини юзага чиқишига асос бўлиши таъкидланди.

Тадбирда 23-сонли мактабгача таълим ташкилоти тарбиячиси “Шахсга йўналтирилган ёндашув асосида таълим жараёнини режалаштириш” мавзусида тушунча берди ва шу мавзуда нашр қилинган китоб тақдимотини ўтказди. Семинар-тренингда иштирокчиларининг билимлари ва кўникмалари ҳам синовдан ўтказилди. Шунингдек, “Ўйин орқали таълим олиш” мавзусида тақдимот ўтказилди. Бунда таълим жараёнида болаларга ўйин орқали таълим бериш, болалар билан ўтказиладиган ўйин турлари, уларнинг мақсадлари ва вазифалари кенг тушунтирилди.

Шунингдек, тадбирда мактабгача таълимга доир бошқа қўлланмалар тақдимоти ҳам ўтказилди. Семинар-тренингда иштирокчилар ўзларининг фаолиятига доир кўпгина билимларга эга бўлдилар.

Ойгул РАЖАБОВА.

🎬 Видеогалерея Барчаси →
64-сонли мактаб ўқитувчиси “Йил ўқитувчиси” кўрик-танловининг Қорақалпоғистон Республикаси босқичи ғолиби бўлди ▶ 64-сонли мактаб ўқитувчиси “Йил ўқитувчиси” кўрик-танловининг Қорақалпоғистон Республикаси босқичи ғолиби бўлди 26.09.2026 Информатика ўқитувчилари учун кибархавфсизлик бўйича амалий семинар ўтказилди ▶ Информатика ўқитувчилари учун кибархавфсизлик бўйича амалий семинар ўтказилди 26.09.2026 Билим ва имкониятлар маскани ▶ Билим ва имкониятлар маскани 24.09.2026 14 нафар маҳкум жазони ўташдан муддатидан илгари шартли озод қилинди ▶ 14 нафар маҳкум жазони ўташдан муддатидан илгари шартли озод қилинди 24.09.2026 Юқумли касалликларга қарши эмлаш бўйича кўргазмали семинар ўтказилди ▶ Юқумли касалликларга қарши эмлаш бўйича кўргазмали семинар ўтказилди 24.09.2026 Техникумда Ўзбекистон Агросаноат мажмуи ходимлари касаба уюшмаси ташаббуси билан йиғилиш ўтказилди ▶ Техникумда Ўзбекистон Агросаноат мажмуи ходимлари касаба уюшмаси ташаббуси билан йиғилиш ўтказилди 23.09.2026 Ўқувчилар ўртасида соғлом турмуш тарзи тарғиб қилинди ▶ Ўқувчилар ўртасида соғлом турмуш тарзи тарғиб қилинди 23.09.2026 Бобур номли овулда 54 оила имтиёзли кредит эвазига ўз ишини бошлади ▶ Бобур номли овулда 54 оила имтиёзли кредит эвазига ўз ишини бошлади 23.09.2026 Амударё нуронийлари ёшлар тарбияси бўйича аниқ вазифаларни белгилаб олди ▶ Амударё нуронийлари ёшлар тарбияси бўйича аниқ вазифаларни белгилаб олди 22.09.2026 Қорақалпоғистонда 8 ойда 13,2 миллиард сўмлик ноқонуний электр истеъмоли аниқланди ▶ Қорақалпоғистонда 8 ойда 13,2 миллиард сўмлик ноқонуний электр истеъмоли аниқланди 22.09.2026 Депутатлар Амударё туманида тиббиёт, ижтимоий ҳимоя ва таълим соҳаларини ўрганди ▶ Депутатлар Амударё туманида тиббиёт, ижтимоий ҳимоя ва таълим соҳаларини ўрганди 22.09.2026 Сув таъминоти иншоотлари куз-қиш мавсумига тайёрланмоқда ▶ Сув таъминоти иншоотлари куз-қиш мавсумига тайёрланмоқда 21.09.2026 Хайрия тадбири доирасида эҳтиёжманд оилалар ва нуронийлар ҳолидан хабар олинди ▶ Хайрия тадбири доирасида эҳтиёжманд оилалар ва нуронийлар ҳолидан хабар олинди 21.09.2026 Амударё туманида қишлоқ хўжалиги бўйича республика семинари бўлиб ўтди ▶ Амударё туманида қишлоқ хўжалиги бўйича республика семинари бўлиб ўтди 21.09.2026 Дарё бўйи маҳалласида ижтимоий ҳимоя ишлари манзилли йўлга қўйилган ▶ Дарё бўйи маҳалласида ижтимоий ҳимоя ишлари манзилли йўлга қўйилган 21.09.2026 Чекка ҳудудлар аҳолиси ҳам тоза ичимлик суви билан таъминланмоқда ▶ Чекка ҳудудлар аҳолиси ҳам тоза ичимлик суви билан таъминланмоқда 17.09.2026 Синфдошлар 60 йилдан кейин яна мактаб биносида дийдорлашдилар ▶ Синфдошлар 60 йилдан кейин яна мактаб биносида дийдорлашдилар 15.09.2026 “Бирлашиб, буюк тарих яратамиз” шиори остида “Маърифат карвони” лойиҳаси доирасида маданий-маърифий тадбир ўтказилди ▶ “Бирлашиб, буюк тарих яратамиз” шиори остида “Маърифат карвони” лойиҳаси доирасида маданий-маърифий тадбир ўтказилди 14.09.2026 Ижтимоий реестрга киритилган оилаларнинг муаммолари манзилли ўрганилди ▶ Ижтимоий реестрга киритилган оилаларнинг муаммолари манзилли ўрганилди 11.09.2026 Амударёда тадбиркорлар билан очиқ мулоқот бўлиб ўтди ▶ Амударёда тадбиркорлар билан очиқ мулоқот бўлиб ўтди 10.09.2026 Совитгичли омборлар – бозорларда нарх барқарорлигини сақлашда муҳим восита ▶ Совитгичли омборлар – бозорларда нарх барқарорлигини сақлашда муҳим восита 10.09.2026 Саҳна орқали фикрлашув: муҳокама марказида – аёл ҳуқуқлари ▶ Саҳна орқали фикрлашув: муҳокама марказида – аёл ҳуқуқлари 09.09.2026 Оилавий зўравонликка қарши мутахассислар салоҳияти оширилмоқда ▶ Оилавий зўравонликка қарши мутахассислар салоҳияти оширилмоқда 09.09.2026 Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг навбатдаги 24-сессияси ҳақида ахборот ▶ Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг навбатдаги 24-сессияси ҳақида ахборот 08.09.2026 Мактаб ўқувчилари учун йўл хавфсизлиги сабоқлари ўтказилди ▶ Мактаб ўқувчилари учун йўл хавфсизлиги сабоқлари ўтказилди 08.09.2026 Нукусда юк ташувчи ҳайдовчилар билан тарғибот тадбирлари ўтказилди ▶ Нукусда юк ташувчи ҳайдовчилар билан тарғибот тадбирлари ўтказилди 08.09.2026 Янги китоблар тақдимоти ва ижодий мулоқот: Ахборот-кутубхона марказида ижодкорлар билан учрашув ўтказилди ▶ Янги китоблар тақдимоти ва ижодий мулоқот: Ахборот-кутубхона марказида ижодкорлар билан учрашув ўтказилди 08.09.2026 Маҳаллий бюджет ижроси: даромад, ер ва мол-мулк солиқларида барқарор ўсиш кузатилмоқда ▶ Маҳаллий бюджет ижроси: даромад, ер ва мол-мулк солиқларида барқарор ўсиш кузатилмоқда 05.09.2026 Бобур номли овулдаги кўп тармоқли фермер хўжалиги ▶ Бобур номли овулдаги кўп тармоқли фермер хўжалиги 04.09.2026 Ўйинга асосланган таълим: педагогик инновациялар ва дидактик ўйинлар фестивали юқори савияда ўтказилди ▶ Ўйинга асосланган таълим: педагогик инновациялар ва дидактик ўйинлар фестивали юқори савияда ўтказилди 03.09.2026