БОЛАЛАР НАФАҚАСИ ЯНГИЧА ТАРТИБДА БЕРИЛМОҚДА
Туман Юридик хизмат кўрсатиш маркази иш бошлаганига унчалик кўп вақт бўлмаган бўлса ҳам бугунги кунда фуқаролар жуда кўп масалаларда юридик маслаҳатлар сўраб мурожаат қилишади. Ҳозирги кунда бу мурожаатларнинг кўпчилиги айнан болалар нафақасини олиш масалаларига бориб тақалади.
Маълумки, Президентимизнинг 2021 йил 11 августдаги “Кам таъминланган оилаларга моддий ёрдам кўрсатиш ҳамда камбағаллик билан курашиш кўламини янада кенгайтириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Фармони қабул қилинди.
Фармонга мувофиқ, 2021 йил 1 сентябрдан бошлаб 14 ёшгача болалари бўлган оилаларга нафақа ҳамда бола 2 ёшга тўлгунига қадар уни парвариш қилиш нафақаси ўрнига кам таъминланган оилаларга болалар нафақаси жорий этилган эди.
Шунга кўра эндиликда инобатга олинадиган болалар ёши 14 ёшдан 18 ёшгача, нафақанинг тўлов муддати 6 ойдан 12 ойгача оширилди. Шу билан биргаликда нафақа миқдори оиладаги болалар сонидан келиб чиқиб белгилаш тартиби қўлланиладиган бўлди.
Бу бўйича Вазирлар Маҳкамасининг “Aҳолини ижтимоий ҳимоя қилиш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Қарори ҳам қабул қилинди.
Қарорга мувофиқ, кам таъминланган оилаларни "Ижтимоий ҳимоя ягона реестри" ахборот тизими орқали аниқлаш, уларга кам таъминланган оилалар болалари учун нафақа ва моддий ёрдам тайинлаш ва тўлаш тартиби тўғрисида"ги Низом тасдиқланди.
Болалар нафақаси ва моддий ёрдам ушбу Низомда белгиланган тартибда ариза берувчи мурожаат қилган ойдан кейинги ойдан бошлаб тўланмоқда.
Болалар нафақаси ва моддий ёрдам тўлашнинг белгиланган муддати тугагач, ариза берувчи ушбу нафақа ёки моддий ёрдамни янги муддатга тайинлаш учун ариза билан мурожаат қилиш ҳуқуқига эга.
Ш.ВАИСНИЯЗОВ, туман Юридик хизмат кўрсатиш
маркази бош юристконсульти.

▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶