02.10.2026
Тил Oʻz Qq Ёзув Кирилл Lotin
Reklama banneri
Ҳарф ўлчами Ранг Расмлар
02.10.2026, 00:13
Жамият 👁 250

Дўрман овулида давра суҳбати ўтказилди

Дўрман овулида давра суҳбати ўтказилди

Амударё туманида фаолият юритаётган “Жайхун илҳомлари” нодавлат нотижорат ташкилоти томонидан амалга оширилаётган Олий Мажлис ҳузуридаги нодавлат нотижорат ташкилотларини ва фуқаролик жамиятининг бошқа институтларини қўллаб-қувватлаш фонди томонидан молиялаштирилган “Ёшлар – янги Ўзбекистон бунёдкорлари” лойиҳаси календарь режаси бўйича туман мактабларида, корхона, ташкилотларда, овул фуқаролар йиғинларида ёшлар тарбиясига оид турли тадбирлар, учрашувлар ўтказилмоқда.

Навбатдаги “Оилада фарзанд тарбиясининг аҳамияти, ёшларни зарарли иллатлар ва турли ахлоқсизликлардан ҳимоя қилишда ота-оналар ва маҳалланинг ўрни” мавзусидаги давра суҳбати Дўрман овул фуқаролар йиғинида бўлиб ўтди. Давра суҳбатида маҳалла фаоллари, имомлар, маънавият тарғиботчилари иштирок этдилар.

Давра суҳбатини Дўрман овул фуқаролар йиғини раиси Атамурод Юсупов кириш сўзи билан очди ва бошқариб борди.

Айтиш жоизки, ташкилотнинг грант лойиҳаси доирасида ўтказилаётган тадбирлардаги “Оилада фарзанд тарбиясининг аҳамияти, ёшларни зарарли иллатлар ва турли ахлоқсизликлардан ҳимоя қилишда ота-оналар ва маҳалланинг ўрни, “Ёшлар маънавиятини юксалтириш уларни китобхонликка жалб қилиш орқали гиёҳвандлик, ичкиликбозлик, турли ахлоқсизликлардан ҳимоя қилиш”, “Ёшлар ўртасида соғлом турмуш тарзи кўникмаларини кенг тарғиб қилиш, уларни гиёҳвандлик, ичкиликбозлик, турли ахлоқсизликлардан ҳимоя қилиш” каби мавзулардаги суҳбатлар иштирокчиларда катта қизиқиш уйғотмоқда.

Тадбирда “Жайхун илҳомлари” нодавлат нотижорат ташкилотининг раиси Ўрозали Рейимов ёшлар тарбиясига оид грант лойиҳасининг мазмун-моҳияти, аҳамияти, лойиҳа доирасида амалга ошириладиган ишлар ва улардан кутилаётган натижалар ҳақида сўз юритди. Грант лойиҳаси доирасида турли учрашувлар ўтказилаётгани, аҳоли ўртасида кенг тарзда тушунтириш ишларини олиб бориш учун ижодкор шоир ва ёзувчилар, маънавият тарғиботчилари, шифокорлар, имомлар, маҳалланинг фаол ёшлари жалб қилингани таъкидланди.

Давра суҳбатида туман маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бўлими мутахассиси Раҳмонжон Бобожонов туманимизда ёшлар тарбиясига оид олиб борилаётган ишлар, улар учун яратиб қўйилган имкониятлар, тадбиркорликни йўлга қўйиш борасидаги имтиёзларга кенг турда тўхталиб ўтди.

Дўрман овул фуқаролар йиғини раиси Атамурат Юсупов эса маҳалла ҳудудидаги муаммолар ва уларни ижобий ҳал этиш борасида ўз фикр-мулоҳазаларини билдирди.

Давра суҳбати иштирокчилари бўлган маҳалла фаоллари ва ёшлар ўзларини қизиқтираётган саволлар ва муаммоларни ўртага ташладилар.

Дўрман овулида янгидан иш бошлаган ҳоким ёрдамчиси Маҳмуд Норбоев, Дўрман овул фуқаролар йиғини ёшлар етакчиси Шерали Жумамуродов саволларга жавоб берар экан, маҳалла ёшларини кутиб турган кенг истиқболли йўллар ҳақида гап очиб, ёшлар кўнглида улкан умид учқунларини уйғотди.

Жумладан, овул фуқаролар йиғини ҳудудида ёшларни иш билан таъминлаш мақсадида 4 гектар майдонда иссиқхона қурилади. Олий ўқув юртига кириш мақсадида тайёргарлик кўриш учун туман марказига қатнаётган ёшларга энди маҳалла ҳудудида билим берилади. Бу ишларни амалда ижро этиш учун маҳалла ҳудудида алоҳида бино ажратиб берилади, махсус, малакали ўқитувчилар жалб қилинади.

Дўрман овул фуқаролар йиғинида олиб борилаётган ишлар мамлакатимизда ёшлар тарбияси бўйича амалга оширилаётган ислоҳотларнинг амалдаги ижобий кўриниши, десак асло муболаға бўлмайди.

Ўрозали РЕЙИМОВ.

🎬 Видеогалерея Барчаси →
Мактабгача ва мактаб таълими: ислоҳотлар, ютуқлар ва юксак марралар ▶ Мактабгача ва мактаб таълими: ислоҳотлар, ютуқлар ва юксак марралар 01.10.2026 64-сонли мактаб ўқитувчиси “Йил ўқитувчиси” кўрик-танловининг Қорақалпоғистон Республикаси босқичи ғолиби бўлди ▶ 64-сонли мактаб ўқитувчиси “Йил ўқитувчиси” кўрик-танловининг Қорақалпоғистон Республикаси босқичи ғолиби бўлди 26.09.2026 Информатика ўқитувчилари учун кибархавфсизлик бўйича амалий семинар ўтказилди ▶ Информатика ўқитувчилари учун кибархавфсизлик бўйича амалий семинар ўтказилди 26.09.2026 Билим ва имкониятлар маскани ▶ Билим ва имкониятлар маскани 24.09.2026 14 нафар маҳкум жазони ўташдан муддатидан илгари шартли озод қилинди ▶ 14 нафар маҳкум жазони ўташдан муддатидан илгари шартли озод қилинди 24.09.2026 Юқумли касалликларга қарши эмлаш бўйича кўргазмали семинар ўтказилди ▶ Юқумли касалликларга қарши эмлаш бўйича кўргазмали семинар ўтказилди 24.09.2026 Техникумда Ўзбекистон Агросаноат мажмуи ходимлари касаба уюшмаси ташаббуси билан йиғилиш ўтказилди ▶ Техникумда Ўзбекистон Агросаноат мажмуи ходимлари касаба уюшмаси ташаббуси билан йиғилиш ўтказилди 23.09.2026 Ўқувчилар ўртасида соғлом турмуш тарзи тарғиб қилинди ▶ Ўқувчилар ўртасида соғлом турмуш тарзи тарғиб қилинди 23.09.2026 Бобур номли овулда 54 оила имтиёзли кредит эвазига ўз ишини бошлади ▶ Бобур номли овулда 54 оила имтиёзли кредит эвазига ўз ишини бошлади 23.09.2026 Амударё нуронийлари ёшлар тарбияси бўйича аниқ вазифаларни белгилаб олди ▶ Амударё нуронийлари ёшлар тарбияси бўйича аниқ вазифаларни белгилаб олди 22.09.2026 Қорақалпоғистонда 8 ойда 13,2 миллиард сўмлик ноқонуний электр истеъмоли аниқланди ▶ Қорақалпоғистонда 8 ойда 13,2 миллиард сўмлик ноқонуний электр истеъмоли аниқланди 22.09.2026 Депутатлар Амударё туманида тиббиёт, ижтимоий ҳимоя ва таълим соҳаларини ўрганди ▶ Депутатлар Амударё туманида тиббиёт, ижтимоий ҳимоя ва таълим соҳаларини ўрганди 22.09.2026 Сув таъминоти иншоотлари куз-қиш мавсумига тайёрланмоқда ▶ Сув таъминоти иншоотлари куз-қиш мавсумига тайёрланмоқда 21.09.2026 Хайрия тадбири доирасида эҳтиёжманд оилалар ва нуронийлар ҳолидан хабар олинди ▶ Хайрия тадбири доирасида эҳтиёжманд оилалар ва нуронийлар ҳолидан хабар олинди 21.09.2026 Амударё туманида қишлоқ хўжалиги бўйича республика семинари бўлиб ўтди ▶ Амударё туманида қишлоқ хўжалиги бўйича республика семинари бўлиб ўтди 21.09.2026 Дарё бўйи маҳалласида ижтимоий ҳимоя ишлари манзилли йўлга қўйилган ▶ Дарё бўйи маҳалласида ижтимоий ҳимоя ишлари манзилли йўлга қўйилган 21.09.2026 Чекка ҳудудлар аҳолиси ҳам тоза ичимлик суви билан таъминланмоқда ▶ Чекка ҳудудлар аҳолиси ҳам тоза ичимлик суви билан таъминланмоқда 17.09.2026 Синфдошлар 60 йилдан кейин яна мактаб биносида дийдорлашдилар ▶ Синфдошлар 60 йилдан кейин яна мактаб биносида дийдорлашдилар 15.09.2026 “Бирлашиб, буюк тарих яратамиз” шиори остида “Маърифат карвони” лойиҳаси доирасида маданий-маърифий тадбир ўтказилди ▶ “Бирлашиб, буюк тарих яратамиз” шиори остида “Маърифат карвони” лойиҳаси доирасида маданий-маърифий тадбир ўтказилди 14.09.2026 Ижтимоий реестрга киритилган оилаларнинг муаммолари манзилли ўрганилди ▶ Ижтимоий реестрга киритилган оилаларнинг муаммолари манзилли ўрганилди 11.09.2026 Амударёда тадбиркорлар билан очиқ мулоқот бўлиб ўтди ▶ Амударёда тадбиркорлар билан очиқ мулоқот бўлиб ўтди 10.09.2026 Совитгичли омборлар – бозорларда нарх барқарорлигини сақлашда муҳим восита ▶ Совитгичли омборлар – бозорларда нарх барқарорлигини сақлашда муҳим восита 10.09.2026 Саҳна орқали фикрлашув: муҳокама марказида – аёл ҳуқуқлари ▶ Саҳна орқали фикрлашув: муҳокама марказида – аёл ҳуқуқлари 09.09.2026 Оилавий зўравонликка қарши мутахассислар салоҳияти оширилмоқда ▶ Оилавий зўравонликка қарши мутахассислар салоҳияти оширилмоқда 09.09.2026 Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг навбатдаги 24-сессияси ҳақида ахборот ▶ Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг навбатдаги 24-сессияси ҳақида ахборот 08.09.2026 Мактаб ўқувчилари учун йўл хавфсизлиги сабоқлари ўтказилди ▶ Мактаб ўқувчилари учун йўл хавфсизлиги сабоқлари ўтказилди 08.09.2026 Нукусда юк ташувчи ҳайдовчилар билан тарғибот тадбирлари ўтказилди ▶ Нукусда юк ташувчи ҳайдовчилар билан тарғибот тадбирлари ўтказилди 08.09.2026 Янги китоблар тақдимоти ва ижодий мулоқот: Ахборот-кутубхона марказида ижодкорлар билан учрашув ўтказилди ▶ Янги китоблар тақдимоти ва ижодий мулоқот: Ахборот-кутубхона марказида ижодкорлар билан учрашув ўтказилди 08.09.2026 Маҳаллий бюджет ижроси: даромад, ер ва мол-мулк солиқларида барқарор ўсиш кузатилмоқда ▶ Маҳаллий бюджет ижроси: даромад, ер ва мол-мулк солиқларида барқарор ўсиш кузатилмоқда 05.09.2026 Бобур номли овулдаги кўп тармоқли фермер хўжалиги ▶ Бобур номли овулдаги кўп тармоқли фермер хўжалиги 04.09.2026