“Бибихоним" мактаби" дастури доирасида тренинг машғулотлари ўтказилди
Бугунги кунда мамлакатимиздаги сиёсий-ижтимоий ва иқтисодий вазиятда аёл-қизларни ўзига ишонган, ҳаётнинг турли жабҳаларида масъулиятни ўз зиммасига олишга, қарор қабул қилишга ва жамиятнинг барча аъзолари билан самарали мулоқот олиб боришга қодир этиб тарбиялаш масаласига алоҳида эътибор қаратилмоқда.
Маълумки, 2019 йилда Муҳтарам Президентимиз томонидан “Халқ таълими тизимидаги мактабдан ташқари таълим самарадорлигини тубдан ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори қабул қилинган эди. Ушбу қарорда белгилаб берилган устувор вазифалар ижросини таъминлаш мақсадида Маҳалла ва оила илмий тадқиқот институти томонидан “Бибихоним” мактаби” ўқув-услубий мажмуа дастури ишлаб чиқилди. Мажмуа умумий ўрта таълим мактабларининг 6-11-синфларида таҳсил олаётган ўқувчи қизлар учун мўлжалланган. “Бибихоним” мактаби” ўқув дастурининг мақсади – ўсмир ёшдаги қизларнинг шахсий кўникмаларини ривожлантириш, еткачилик фазилатларини шакиллантириш ва жамиятда ўз ўрнини топиш учун зарур бўлган билим, малака ва кўникмаларни оширишдан иборат.
Ушбу вазифалар ижросини таъминлаш мақсадида 40-сонли мактабнинг амалиётчи психологлари Фарида Джамалова ҳамда Дилдора Тажибоевалар томонидан “Бибихоним” мактаби” дастури асосида тренинг машғулотлар ўтказилди. Тренинг машғулотларига Дўстлик ҳамда Янгиобод маҳалла фуқаролар йиғинлари фаоллари ҳам таклиф қилинди.
Машғулотлар “Индивидуал ҳусусиятлар – қобилият, характер, темперамент” мавзусида ўтказилиб машғулотларга 7-8 синфнинг ўқувчи қизлари тўлиқ қамраб олинди. Тадбир давомида “Беш савол” машқи, “Мен кимман, мен қандайман?” машқи, “Ўзини реклама қилиш” машқи, “Ниқобсиз” машқи ҳамда “Лекин сиз...”, “Сен ажойибсан” каби машғулотлар юқори савияда ташкил этилиб, қизиқарли тарзда бўлиб ўтди. “Беш савол” машқида қизлар ўзларини қизиқтирган 5 та савол тузиб, ёнидаги шериклари билан алмашдилар. Қизлар ушбу саволларга жавоб топишиб ўзларининг билим салоҳиятини янада оширдилар.
Тадбирда сўзга чиққанлар эрта турмуш қуришнинг олдини олиш, қизларни оилавий ҳаётга тайёрлаш, ҳамда ҳаётда ўз ўрнини топишга кўмаклашишда “Бибихоним” мактаби” ўқув дастури катта аҳамиятга эга эканлигини таъкидладилар.
Ф.Эшимбетова

▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶