Зулфияхоним издошлари танлови
Туманимиздаги ёш ижодкорларни рағбатлантириш, уларга эътибор бериш, улар ичидан Зулфияхоним издошларини кашф этиш мақсадида яқинда "Баркамол авлод” болалар марказида "Юрагимда яшайсан Ватан!” шиори остида ижодий кўрик-танлов бўлиб ўтди. Унда учта шарт бўлиб, биринчи шартда ҳар бир ёш ижодкор ўз ижодидан намуналар ўқиб беришди. Иккинчи шарт "Юрагимда яшайсан Ватан!” ибораси иштирокида шеър ёзиш бўлди. Учинчи шартда ҳар бир ўқувчига адабиётга оид ўнта савол берилди ва унга ёш ижодкорлар аъло даражада жавоб беришди. Танлов ҳар бир ўқувчига кўтаринки кайфият бахш этди ва ҳар бирининг қалбида адабиётга, шеъриятга меҳр уйғотди. Танловни ташкил қилган марказнинг тўгарак раҳбари Зулфия Оллаёровадан барча иштирокчилар миннатдор бўлишди.
Кўрик-танлов шартларини аъло даражада бажарган қизлар алоҳида рағбатлантирилди. Уларнинг ижодий ишлари болалар учун мўлжалланган газеталарда ёритишга тавсия этилди.
Ирода Эрдошева, 38-мактаб ўқувчиси.

▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶