30.09.2026
Тил Oʻz Qq Ёзув Кирилл Lotin
Reklama banneri
Ҳарф ўлчами Ранг Расмлар
30.09.2026, 09:35
Қишлоқ хўжалиги 👁 3,158

Юрагида ўти бор фермер

Юрагида ўти бор фермер

Катта йўл бўйида ястаниб ётган кенг пахтазорлар ҳосили чамандай оппоқ бўлиб очилиб тургани учун худди поёнсиздай туюлади қараган кишига. Дала атрофи ёввойи ўтлардан тозаланиб, йўлаклар қўйилганлиги, йўлак четига экилган қовоқлар ҳосил тугиб, гуркираб ўсиб турганлиги, айниқса, ариқ бўйларидаги бир текис тизилишиб турган тераклар беихтиёр киши диққатини тортади. Кимлардир ўз ҳовлиси атрофини ободонлаштира олмай, томорқасини ўт босиб ётади-ю, интилиш бўлса, ҳатто бутун бошли, салкам икки юз гектарлик хўжалик ҳудудини ҳам ана шундай кўкаламзорлаштириш, ободонлаштириш мумкин экан-да.

Йўл бўйида, дала четига қурилган шинам шийпон атрофига экилган қовоқлар палаги ҳам шийпонга ўрмалаб турганини кўриб, афтидан хўжалик аъзолари қовоқни яхши кўришар экан-да, деб ўйларсиз? Йўқ, хўжалик ҳудудини айланган одам уларнинг ҳар бир қарич ердан унумли фойдаланаётганини англаши қийин эмас.

"Амирхон” фермер хўжалиги раиси Отахон Қурбониёзов тиниб-тинчимайдиган, хўжалик аъзоларидан ҳам шундай ҳаракатни талаб қиладиган одам. Шунинг учун ҳам барча экинлардан ҳамма далаларда мўл ҳосил етиштирилади, режалар ортиғи билан адо этилади. Улар ўтган йили 299 тоннадан зиёд пахта, 42,1 тонна ғалла, 1,1 тонна пилла, 14 тонна мева, 1,4 тонна балиқ, 3 тонна мойли экин ҳосили, 40 тонна картошка, 13,5 тонна сабзавот, 28,9 тонна шоли етиштирган эдилар. Бу йилги ҳосил чўғи ҳам ёмон эмас. Асосий экин – 92 гектар пахта майдонларидаги ҳар бир туп ғўза ҳосилдор бўлиб етилиши учун қилинган машаққатли меҳнатлар зое кетмади. Айни кунда илк теримнинг ўзидаёқ гектарлар ҳосилдорлиги 25 центнердан ошиб кетаяпти.

- Биринчи терим ҳеч бўлмаган-да, 40 центнер ҳосил берса экан, - ярим ҳазил, ярим чин пахтазорга қараб сўзлайди фермер. – Йўқ, мен буни очкўзлигимдан айтмаяпман. Мана шу кўриб турган далангиздаги ҳосил яралгунча қилинган меҳнат 40 центнер ва ҳатто ундан ҳам ортиқ ҳосил олишга арзийди.

Ҳа, пахта меҳрталаб, парваришталаб ўсимлик.

Отахон Қурбониёзов мазкур фермер хўжалигини тузган вақтида, 2002 йилда ерлар шўрлаб кетган, отизларнинг четларининг беш-олти метр жойини ёввойи ўтлар томири эгаллаб ётган эди. У ишни хўжалик ҳудудидаги заҳкашларни қаздириб, ерларнинг мелиоратив ҳолатини яхшилашдан бошлади. Тажрибали, омилкор деҳқонлардан маслаҳатлар, йўл-йўриқлар олди. Натижада ўғлининг номи билан аталувчи "Амирхон” фермер хўжалигини тумандаги деҳқончилик маданияти юксалган, илғор фермер хўжалигига айлантирди.

"Амирхон” фермер хўжалигида 2007 йилда 3 гектарлик боғ ташкил этилди, 2010 йилда балиқчилик, асаларичилик, чорвачилик ҳам йўлга қўйилди. Автомобилларга техник хизмат кўрсатиш, тикувчиликцехлари аҳолига хизмат кўрсатмоқда.

Отахон Қурбониёзовнинг меҳнатсеварлиги, тиришқоқлиги инобатга олиниб, унга 2008 йилда "Қиличбой” муқобил машина трактор парки раиси, 2012 йилда туман Фермерлар Кенгаши раиси лавозимлари ҳам ишониб топширилди. У буларнинг барининг уддасидан чиқаяпти.

- Кўнгилда шу ишни қилайин, деган ният бўлса, одам албатта ниятига етар экан, - дейди кулиб фермер.

Эзгу ниятлар йўлида қилган меҳнатлари, эришган ютуқлари уни элда эъзозли, обрў-эътиборли қилди, давлатимизнингэътирофларига сазовор этди: у 2008 йилда"Қорақалпоғистонда хизмат кўрсатган қишлоқ хўжалик ходими” унвони, 2010 йилда Ўзбекистон Республикаси мустақиллигининг 20 йиллиги кўкрак нишони соҳиби бўлди.

Яқинда Отахон Қурбониёзовнинг ҳаётида яна бир унутилмас воқеа содир бўлди. У Республикамиз мустақиллигининг 23 йиллиги байрами арафасида Юртбошимизнинг Фармонига кўра "Шуҳрат” медали билан тақдирланди. Хушхабарнинг қаноти бўлади, дейишадику, бу туманимизга тезда тарқалди. Қувонган, қутлаган, ҳавас қилганлар кўп бўлди, "юрагида ўти бор, тиниб-тинчимайдиган, сер-ғайрат йигит, меҳнатларининг роҳатини кўрсин”, дейишди.

- Эришаётган ютуқларимиз бутун жамоамизнинг меҳнати туфайли, - дейди фермернинг ўзи камтарлик билан. Инсонни меҳнати улуғлайди, деган иборанинг тасдиғини унинг тимсолида ҳам кўриш мумкин.

Отахон Қурбониёзов нафақат "Амирхон” фермер хўжалиги, нафақат "Қиличбой” ММТП хизмат кўрсатувчи 22 та фермер хўжаликлари, балки, туман Фермерлар Кенгаши таркибидаги барча фермер хўжаликлар фаолияти янада яхшиланиши, йил муваффақиятли якунланиши, режалари ортиғи билан адо этилиши учун масъул ҳисоблайди ўзини.

Қувонарлиси шуки, туманимиз пахта далаларида етиштирилган ҳосил, йиғим-терим суръати режалар бажарилиб, деҳқоннинг юзи ёруғ бўладиган кунлар яқинлигидан далолат бериб турибди.

Ойгул РАЖАБОВА.

М.Ҳабибуллаев олган суратлар.

🎬 Видеогалерея Барчаси →
64-сонли мактаб ўқитувчиси “Йил ўқитувчиси” кўрик-танловининг Қорақалпоғистон Республикаси босқичи ғолиби бўлди ▶ 64-сонли мактаб ўқитувчиси “Йил ўқитувчиси” кўрик-танловининг Қорақалпоғистон Республикаси босқичи ғолиби бўлди 26.09.2026 Информатика ўқитувчилари учун кибархавфсизлик бўйича амалий семинар ўтказилди ▶ Информатика ўқитувчилари учун кибархавфсизлик бўйича амалий семинар ўтказилди 26.09.2026 Билим ва имкониятлар маскани ▶ Билим ва имкониятлар маскани 24.09.2026 14 нафар маҳкум жазони ўташдан муддатидан илгари шартли озод қилинди ▶ 14 нафар маҳкум жазони ўташдан муддатидан илгари шартли озод қилинди 24.09.2026 Юқумли касалликларга қарши эмлаш бўйича кўргазмали семинар ўтказилди ▶ Юқумли касалликларга қарши эмлаш бўйича кўргазмали семинар ўтказилди 24.09.2026 Техникумда Ўзбекистон Агросаноат мажмуи ходимлари касаба уюшмаси ташаббуси билан йиғилиш ўтказилди ▶ Техникумда Ўзбекистон Агросаноат мажмуи ходимлари касаба уюшмаси ташаббуси билан йиғилиш ўтказилди 23.09.2026 Ўқувчилар ўртасида соғлом турмуш тарзи тарғиб қилинди ▶ Ўқувчилар ўртасида соғлом турмуш тарзи тарғиб қилинди 23.09.2026 Бобур номли овулда 54 оила имтиёзли кредит эвазига ўз ишини бошлади ▶ Бобур номли овулда 54 оила имтиёзли кредит эвазига ўз ишини бошлади 23.09.2026 Амударё нуронийлари ёшлар тарбияси бўйича аниқ вазифаларни белгилаб олди ▶ Амударё нуронийлари ёшлар тарбияси бўйича аниқ вазифаларни белгилаб олди 22.09.2026 Қорақалпоғистонда 8 ойда 13,2 миллиард сўмлик ноқонуний электр истеъмоли аниқланди ▶ Қорақалпоғистонда 8 ойда 13,2 миллиард сўмлик ноқонуний электр истеъмоли аниқланди 22.09.2026 Депутатлар Амударё туманида тиббиёт, ижтимоий ҳимоя ва таълим соҳаларини ўрганди ▶ Депутатлар Амударё туманида тиббиёт, ижтимоий ҳимоя ва таълим соҳаларини ўрганди 22.09.2026 Сув таъминоти иншоотлари куз-қиш мавсумига тайёрланмоқда ▶ Сув таъминоти иншоотлари куз-қиш мавсумига тайёрланмоқда 21.09.2026 Хайрия тадбири доирасида эҳтиёжманд оилалар ва нуронийлар ҳолидан хабар олинди ▶ Хайрия тадбири доирасида эҳтиёжманд оилалар ва нуронийлар ҳолидан хабар олинди 21.09.2026 Амударё туманида қишлоқ хўжалиги бўйича республика семинари бўлиб ўтди ▶ Амударё туманида қишлоқ хўжалиги бўйича республика семинари бўлиб ўтди 21.09.2026 Дарё бўйи маҳалласида ижтимоий ҳимоя ишлари манзилли йўлга қўйилган ▶ Дарё бўйи маҳалласида ижтимоий ҳимоя ишлари манзилли йўлга қўйилган 21.09.2026 Чекка ҳудудлар аҳолиси ҳам тоза ичимлик суви билан таъминланмоқда ▶ Чекка ҳудудлар аҳолиси ҳам тоза ичимлик суви билан таъминланмоқда 17.09.2026 Синфдошлар 60 йилдан кейин яна мактаб биносида дийдорлашдилар ▶ Синфдошлар 60 йилдан кейин яна мактаб биносида дийдорлашдилар 15.09.2026 “Бирлашиб, буюк тарих яратамиз” шиори остида “Маърифат карвони” лойиҳаси доирасида маданий-маърифий тадбир ўтказилди ▶ “Бирлашиб, буюк тарих яратамиз” шиори остида “Маърифат карвони” лойиҳаси доирасида маданий-маърифий тадбир ўтказилди 14.09.2026 Ижтимоий реестрга киритилган оилаларнинг муаммолари манзилли ўрганилди ▶ Ижтимоий реестрга киритилган оилаларнинг муаммолари манзилли ўрганилди 11.09.2026 Амударёда тадбиркорлар билан очиқ мулоқот бўлиб ўтди ▶ Амударёда тадбиркорлар билан очиқ мулоқот бўлиб ўтди 10.09.2026 Совитгичли омборлар – бозорларда нарх барқарорлигини сақлашда муҳим восита ▶ Совитгичли омборлар – бозорларда нарх барқарорлигини сақлашда муҳим восита 10.09.2026 Саҳна орқали фикрлашув: муҳокама марказида – аёл ҳуқуқлари ▶ Саҳна орқали фикрлашув: муҳокама марказида – аёл ҳуқуқлари 09.09.2026 Оилавий зўравонликка қарши мутахассислар салоҳияти оширилмоқда ▶ Оилавий зўравонликка қарши мутахассислар салоҳияти оширилмоқда 09.09.2026 Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг навбатдаги 24-сессияси ҳақида ахборот ▶ Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг навбатдаги 24-сессияси ҳақида ахборот 08.09.2026 Мактаб ўқувчилари учун йўл хавфсизлиги сабоқлари ўтказилди ▶ Мактаб ўқувчилари учун йўл хавфсизлиги сабоқлари ўтказилди 08.09.2026 Нукусда юк ташувчи ҳайдовчилар билан тарғибот тадбирлари ўтказилди ▶ Нукусда юк ташувчи ҳайдовчилар билан тарғибот тадбирлари ўтказилди 08.09.2026 Янги китоблар тақдимоти ва ижодий мулоқот: Ахборот-кутубхона марказида ижодкорлар билан учрашув ўтказилди ▶ Янги китоблар тақдимоти ва ижодий мулоқот: Ахборот-кутубхона марказида ижодкорлар билан учрашув ўтказилди 08.09.2026 Маҳаллий бюджет ижроси: даромад, ер ва мол-мулк солиқларида барқарор ўсиш кузатилмоқда ▶ Маҳаллий бюджет ижроси: даромад, ер ва мол-мулк солиқларида барқарор ўсиш кузатилмоқда 05.09.2026 Бобур номли овулдаги кўп тармоқли фермер хўжалиги ▶ Бобур номли овулдаги кўп тармоқли фермер хўжалиги 04.09.2026 Ўйинга асосланган таълим: педагогик инновациялар ва дидактик ўйинлар фестивали юқори савияда ўтказилди ▶ Ўйинга асосланган таълим: педагогик инновациялар ва дидактик ўйинлар фестивали юқори савияда ўтказилди 03.09.2026