СУД МАСЪУЛЛАРИНИНГ УЧРАШУВИ ЎТКАЗИЛДИ
Амударё туманидаги Давлат солиқ инспекцияси биносида суд масъуллари билан учрашув бўлиб ўтди.
2022 йил 11 март куни очиқ мулоқот тарзида бўлиб ўтган ушбу учрашувда Қорақалпоғистон Республикаси суди судьяси С.Давлетмурадов, Жиноят ишлари бўйича Амударё туман суди раиси Ж.Уразбоев, туман Давлат солиқ инспекцияси бошлиғи ўринбосари О.Аширбоев ва туман ДСИ ходимлари иштирок этдилар.
Тадбир давомида суд масъуллари қонунчиликдаги ўзгаришлар, ҳужжатларнинг амалдаги ижроси ва шу каби масалалар юзасидан сўз юритдилар. Шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 6 июлдаги “Коррупцияга қарши муросасиз муносабатда бўлиш муҳитини яратиш, давлат ва жамият бошқарувида коррупциявий омилларни кескин камайтириш ва бунда жамоатчилик иштирокини кенгайтириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Фармони билан тасдиқланган Коррупцияга қарши курашиш бўйича 2021-2022 йилларга мўлжалланган давлат дастурининг 34-банди ижросини таъминлаш борасида батафсил тўхталиб ўтилди. Коррупция давлат ва жамият тараққиёти учун энг жиддий хавф-хатарлардан бири эканлиги, унинг олдини олиш чора-тадбирлари, коррупция ҳолатлари бўйича судларда кўриб чиқилган жиноят ишлари, уларга нисбатан қўлланилган жазолар тўғрисида ҳам батафсил маълумот берилиб, бу каби жиноятларга йўл қўймаслик борасида фикр-мулоҳазалар билдирилди.
Учрашувда иштирокчилар ўзларини қизиқтирган саволлар билан мурожаат қилиб, тегишли жавоблар олдилар.
С.Давлетмурадов, Қорақалпоғистон Республикаси суди судьяси.

▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶