16.08.2026
Тил Oʻz Qq Ёзув Кирилл Lotin
Reklama banneri
Ҳарф ўлчами Ранг Расмлар
16.08.2026, 08:51
Жамият 👁 260

Бандлиги таъминланган фуқаролар билан учрашув бўлиб ўтди

Бандлиги таъминланган фуқаролар билан учрашув бўлиб ўтди

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 3 декабрдаги “Маҳаллада тадбиркорликни ривожлантириш, аҳоли бандлигини таъминлаш ва камбағалликни қисқартириш масалалари бўйича ҳоким ёрдамчилари фаолиятини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарорига асосан ҳар бир маҳаллада ҳоким ёрдамчилари ловозими жорий этилиб, улар иш фаолиятининг асосий йўналишлари аниқ белгилаб берилди.

Амударё туманида ҳам мавжуд 49 та маҳалланинг ҳоким ёрдамчилари олдларига қўйилган шарафли ва шу билан бирга мураккаб вазифаларни оқилона бажариш ҳамда ўз маҳалласи ҳудудида ишсизлик ва камбағалликни қисқартириш борасида кўплаб ижобий ишларни амалга оширмоқдалар.

Ҳоким ёрдамчилари иш бошлаганига ҳали кўп вақт бўлмаса ҳам туман бўйича 255 нафар фуқарога ўз тавсиялари асосида салкам 5 млрд. сўм миқдорда имтиёзли кредит ажратилишида ёрдам беришди. Шунингдек, имтиёзли кредит ажратилган айрим фуқароларга бандлигини таъминлашга йўналтирилган  техника воситалари олиб берилди.

Туманимиздаги маҳаллаларда  амалга оширилаётган кенг кўламли ислоҳатлар билан яқиндан танишиш ҳамда бандлиги таъминланган фуқаролар билан суҳбатлашиш мақсадида жорий йилнинг 15 март куни Қиличбой овул фуқаролар йиғинида жойлашган Қиличбой Маданият марказида тадбир бўлиб ўтди.

Тадбирда Амударё туманига Республикадан бириктирилган вакил Умидбек Йўлдашов, Давлат хавфсизлик хизмати Амударё тумани бўлими бошлиғи Султанмурат Жолимбетов, Маҳаллабай ишлаш ва тадбиркорликни ривожлантириш маркази бошлиғи  Жасурбек Давлетов, Ёшлар ишлари агентлиги туман бўлими бошлиғи Сардор Исмаилов, туман прокурори ёрдамчиси Комил Авезов ҳамда  ҳоким ёрдамчилари, ёшлар етакчилари иштирок этишди.

Тадбир давомида 33 млн. сўмдан имтиёзли кредит ажратилган 15 нафар фуқароларга уч ғилдиракли мотоцикл ва 14 млн сўмдан имтиёзли кредит ажратилган 6 нафар фуқароларга мотокультиваторлар топширилди. Масъуллар фуқаролар билан бирма-бир суҳбатлашиб, иш фаолиятларида мувафаққият тиладилар.

Қиличбой овул фуқаролар йиғинида “Ёшлар дафтари”га киритилган Дониёр Мадаминов, Отабек Олимбоев, Жонибек Жумабоев, Динора Ражаббаева, Шахзод Ўринбаев каби бандлиги таъминланмаган ёшларга маҳалладаги ҳоким ёрдамчиси ва ёшлар етакчиси ташаббуси билан 25 сотихдан ер ажратиб берилган эди. Масъуллар ушбу ёшларнинг ажратилган ер майдонларида  тадбиркорликнинг қандай йўналишларида фаолият олиб боришларига қизиқиб, улар билан яқиндан суҳбат қуришди.

Шунингдек, ёшларга онлайн аукционда бошланғич бадал тўловини амалга оширмай қатнашишлари мумкинлиги, ҳамда электрон рақамли имзо калитини олишлари бўйича кенг тарзда тушунтиришлар берилди.

Раҳбарлар билан учрашув ҳамда улар томонидан билдирилган илиқ фикрлар барча ёшлар дилида ўзгача таассурот қолдирди.

Туман ҳокимлигининг Ахборот хизмати

🎬 Видеогалерея Барчаси →
Болалар саломатлиги назоратда: гижжа касалликларига қарши профилактика ишлари давом этмоқда Болалар саломатлиги назоратда: гижжа касалликларига қарши профилактика ишлари давом этмоқда 13.08.2026 Мустақилликнинг 35 йиллигига муносиб туҳфа: Амударёда 49 та оилага қувонч улашилмоқда Мустақилликнинг 35 йиллигига муносиб туҳфа: Амударёда 49 та оилага қувонч улашилмоқда 10.08.2026 Куйдирги касаллигининг олдини олишга қаратилган махсус-тактик ўқув машқи ўтказилди Куйдирги касаллигининг олдини олишга қаратилган махсус-тактик ўқув машқи ўтказилди 10.08.2026 Темир йўл соҳаси фахрийлари касб байрами муносабати билан дийдорлашдилар Темир йўл соҳаси фахрийлари касб байрами муносабати билан дийдорлашдилар 06.08.2026 Қорамон маҳалласида электр инфратузилмаси янгиланмоқда Қорамон маҳалласида электр инфратузилмаси янгиланмоқда 06.08.2026 Меҳнат фахрийси, жамоат арбоби Янгибой Ражаповнинг 80 йиллик юбилейи нишонланди Меҳнат фахрийси, жамоат арбоби Янгибой Ражаповнинг 80 йиллик юбилейи нишонланди 05.08.2026 Амударё туманида ғўза парваришига бағишланган кўргазмали дала семинари ўтказилди Амударё туманида ғўза парваришига бағишланган кўргазмали дала семинари ўтказилди 05.08.2026 Амударё туманида ободонлаштириш ишлари жадаллик билан давом этмоқда Амударё туманида ободонлаштириш ишлари жадаллик билан давом этмоқда 05.08.2026 “Инсон” ИҲМ ходимлари томонидан “Ёлғиз кекса” реестрига киритилган фуқароларнинг хонадонларида ҳашар ташкил этилди “Инсон” ИҲМ ходимлари томонидан “Ёлғиз кекса” реестрига киритилган фуқароларнинг хонадонларида ҳашар ташкил этилди 04.08.2026 Амударёда «Ишбилармон аёл – 2026» кўрик-танловининг туман босқичи ғолиблари аниқланди Амударёда «Ишбилармон аёл – 2026» кўрик-танловининг туман босқичи ғолиблари аниқланди 04.08.2026 Такрорий экинлардан мўл ҳосил олиш йўлида Такрорий экинлардан мўл ҳосил олиш йўлида 01.08.2026 Амударё туманида Халқлар дўстлиги куни кенг нишонланди Амударё туманида Халқлар дўстлиги куни кенг нишонланди 01.08.2026 Амударё туманида навбатдаги сайёр қабул: Аҳоли муаммолари жойида ўрганилди Амударё туманида навбатдаги сайёр қабул: Аҳоли муаммолари жойида ўрганилди 30.07.2026 Мустақиллик байрами олдидан кенг кўламли ободонлаштириш ишлари давом этмоқда Мустақиллик байрами олдидан кенг кўламли ободонлаштириш ишлари давом этмоқда 30.07.2026 Президент қарори ижроси: Амударёда қишлоқ хўжалиги соҳаси вакиллари иштирокида семинар бўлиб ўтди Президент қарори ижроси: Амударёда қишлоқ хўжалиги соҳаси вакиллари иштирокида семинар бўлиб ўтди 30.07.2026 Имконияти чекланган фуқаролар учун маънавий-маърифий тадбир ўтказилди Имконияти чекланган фуқаролар учун маънавий-маърифий тадбир ўтказилди 29.07.2026 Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг 22-сессияси тўғрисида ахборот Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг 22-сессияси тўғрисида ахборот 29.07.2026 Ҳарбий хизмат – шахсий камолот ва мардлик мактаби Ҳарбий хизмат – шахсий камолот ва мардлик мактаби 24.01.2025 САРҲАДЛАРИМИЗ ДАХЛСИЗЛИГИ, ОНА ВАТАН ТИНЧЛИГИ ЙЎЛИДА ХАЛҚ ВА АРМИЯ – БИР ТАН-У БИР ЖОНДИР САРҲАДЛАРИМИЗ ДАХЛСИЗЛИГИ, ОНА ВАТАН ТИНЧЛИГИ ЙЎЛИДА ХАЛҚ ВА АРМИЯ – БИР ТАН-У БИР ЖОНДИР 14.01.2025 Грант лойиҳаси доирасида ёмон одатлар, эрта турмуш ва оилавий ажримларнинг олдини олиш мавзусида кўрсатув тасвирга олинди Грант лойиҳаси доирасида ёмон одатлар, эрта турмуш ва оилавий ажримларнинг олдини олиш мавзусида кўрсатув тасвирга олинди 12.05.2024 Грант лойиҳаси доирасида ёмон одатлар, эрта турмуш ва оилавий ажримларнинг сабаб ҳамда оқибатлари ҳақида кўрсатув тасвирга олинди Грант лойиҳаси доирасида ёмон одатлар, эрта турмуш ва оилавий ажримларнинг сабаб ҳамда оқибатлари ҳақида кўрсатув тасвирга олинди 15.08.2023 Сайлов жараёнидан видеолавҳалар Сайлов жараёнидан видеолавҳалар 24.10.2021 Cайлов участкаларида овоз бериш жараёни юксак савияда ўтмоқда. Cайлов участкаларида овоз бериш жараёни юксак савияда ўтмоқда. 24.10.2021 "Замин" информацион дастурининг 2021 йил 16 октябрь кунги сони "Замин" информацион дастурининг 2021 йил 16 октябрь кунги сони 17.10.2021 "Замин" информацион дастурининг 2021 йил 9 октябрь кунги сони "Замин" информацион дастурининг 2021 йил 9 октябрь кунги сони 11.10.2021 Назархон овули оқар сув билан таъминланмоқда Назархон овули оқар сув билан таъминланмоқда 17.07.2021 Амударё туманида Рамазон ҳайити кенг нишонланди (видео) Амударё туманида Рамазон ҳайити кенг нишонланди (видео) 14.05.2021 Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг биринчи сессияси тўғрисида АХБОPОТ (+видео) Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг биринчи сессияси тўғрисида АХБОPОТ (+видео) 15.01.2020 "Мунозара" кўрсатувининг 20.12.2019 кунги сони (сиёсий партияларнинг туман Кенгашлари иштирокида) "Мунозара" кўрсатувининг 20.12.2019 кунги сони (сиёсий партияларнинг туман Кенгашлари иштирокида) 21.12.2019 ХАЛҚАPО НОГИPОНЛАP КУНИ МУНОСАБАТИ БИЛАН ТАДБИP ЎТКАЗИЛДИ (+Видео) ХАЛҚАPО НОГИPОНЛАP КУНИ МУНОСАБАТИ БИЛАН ТАДБИP ЎТКАЗИЛДИ (+Видео) 04.12.2019