ОВУЛЛАРДА СУД МАСЪУЛЛАРИНИНГ САЙЁР ҚАБУЛЛАРИ ЎТКАЗИЛДИ
Президентимиз Ш.Мирзиёев томонидан суд органлари тизимида одил судловни таъминлаш борасидаги ишларнинг аҳволи, муаммолар ва келгусидаги вазифаларнинг муҳокамасига бағишланган йиғилишда тегишли вазифалар белгилаб берилган эди. Ушбу вазифалар ижросини таъминлаш ҳамда фуқароларнинг бузилган ҳуқуқ ва эркинликларини суд орқали ишончли химоя қилиш мақсадида олис қишлоқ ва маҳалаларда сайёр қабуллар ўтказилиб келинмоқда.
Шу йил 12 март куни Оқ олтин, Бобур номли овуллар, Жумуртов шаҳарчаси каби ҳудудларда Жиноят ишлари бўйича туман суди масъуллари, Фуқаролик ишлари бўйича туман суди раиси Қ.Атамурадов, Иқтисодий ишлари бўйича Беруний туманлараро суди судьяси Б.Бекмурадовлар иштирокида сайёр қабуллар ўтказилди. Қабуллар давомида суд масъуллари томонидан Бобур номли овулда 12 нафар, Жумуртов шаҳарчасида 9 нафар, Оқ олтин овулида 14 нафар фуқароларнинг мурожаатлари қабул қилинди. Мурожаатларга кўра фуқароларга ҳуқуқий маслаҳатлар, тушунчалар берилди. Ижобий ечим топиш чоралари кўрилди.
Ундан ташқари, қабулда иштирок этган овул ва маҳаллалар фуқаролари ўзларини қизиқтирган бошқада саволларига тегишли жавоблар олдилар.
Ж.Ўразбоев, Жиноят ишлари бўйича туман суди раиси.

▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶