“Яшил макон” лойиҳаси доирасида секторлар раҳбарлари дарахт кўчатларини ўтқазди
Инсон учун яшаб турган масканини яшилликка буркашдан улуғ иш йўқ. Халқимизда кўчат эккан, боғ яратган инсонларни қадрлашгани, ҳурматини жойига қўйишгани ҳам бунга аниқ мисол бўла олади. Бинобарин, экилган ҳар бир кўчат замирида бозорларимиз тўкинчилиги, қурилиш материаллари саноати, ерни эррозиядан сақлаш, ўзимиз нафас олаётган кислородни ишлаб чиқариш ва юртга чирой ҳамда фусункорлик касб этиши билан муҳим аҳамиятга эга.
Ушбу мақсад ва вазифалардан келиб чиққан ҳолда, Муҳтарам Президентимиз ташаббуслари билан 25 мартдан 5 майгача кўчат экиш бўйича “Долзарб 40 кунлик” эълон қилинди.
Республикамизнинг барча ҳудудлари сингари “Яшил макон” лойиҳаси доирасидаги тадбирлар Амударё туманида ҳам уюшқоқлик билан ўтказилмоқда. Мазкур лойиҳа доирасида дарахтларни экиш, парваришлаш ва кўкаламзорлаштириш ишлари ҳамда маҳаллалардаги кўп-қаватли уйлар атрофи, марказий кўчаларда, қишлоқларда ободонлаштириш ишлари олиб борилмоқда.
30 март куни Амударё тумани прокурори Азиз Рўзметов, Ички ишлар бўлими бошлиғи Улуғбек Худойберганов, Давлат солиқ инспекцияси бошлиғи Айдос Сеитов, Халқ таълими бўлими бошлиғи Акмал Исмаилов, Мажбурий ижро бюроси туман бўлими ва бошқа қатор ташкилотлар мутасаддилари туман ободонлаштириш бўлими ҳамда Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш бўлими ходимлари иштирокида Фаровон маҳалласи ҳудудида жойлашган 87-сонли мактаб олдида ташкил қилинаётган яшил ҳудудга мевали ва манзарали дарахт кўчатларини экдилар.
Айтиш керакки, сектор раҳбарлари томонидан ушбу ҳайрли ишга ҳисса қўшилиши ёш авлодга ҳар томонлама ўрнак ва намуна бўлди.
“Яшил макон” лойиҳасининг тадбиқ этилиши фақатгина атроф-муҳитни кўкаламзорлаштириш учун эмас балки, халқимизнинг азалий қадриятларини ёшлар қалбига чуқур сингдириши билан ҳам аҳамиятлидир.
Муҳтарам Президентимиз таъкидлаганидек, “Яшил макон” умуммиллий лойиҳаси бир йиллик тадбир эмас. Унинг доирасида келгуси беш йилда 1 миллиард туп дарахт кўчатини экилиши мақсад қилинган. Бу умуммиллий ҳаракатнинг натижаси ҳар бир маҳаллада кўриниши ҳамда ҳар бир юртдошимиз бу савобли ишга ўзининг муносиб ҳиссапсини қўшиши керак.
Қолаверса, атроф-муҳитни ободонлаштириш ва кўкаламзорлаштириш фақатгина Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш қўмитаси ходимларининг вазифаси эмас. Шундай экан, келинг ҳар биримиз ўзимиз яшаб турган ҳовли, кўча ва маҳалладаги йўл бўйларига, ўзимиз меҳнат қилаётган корхона ёки ташкилот ҳудудига кўчат экиб, ён-атрофимизни яшил маконга айлантиришга ҳисса қўшайлик. Кўчат экиш бўйича “Долзарб 40 кунлик” даврида фаоллик кўрсатиб, “Яшил макон” умуммиллий лойиҳаси доирасидаги тадбирларда уюшқоқлик билан иштирок этайлик. Зеро, биздан келгуси авлодга фақатгина обод гўшалар мерос бўлиб қолсин!
Туман ҳокимлигининг Ахборот хизмати

▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶