16.08.2026
Тил Oʻz Qq Ёзув Кирилл Lotin
Reklama banneri
Ҳарф ўлчами Ранг Расмлар
16.08.2026, 08:53
Жамият 👁 187

МАЪМУРИЙ НАЗОРАТ ЎРНАТИШГА ДОИР СУД МАЖЛИСИ ЎТКАЗИЛДИ

МАЪМУРИЙ НАЗОРАТ ЎРНАТИШГА ДОИР СУД МАЖЛИСИ ЎТКАЗИЛДИ

Маъмурий назорат – назорат остидаги шахсларга суд томонидан белгиланадиган маъмурий чекловларни қўллашдан иборат тарбиявий-профилактик таъсир кўрсатиш чораларидир. Суд томонидан белгиланган муддат мобайнида маъмурий назорат ўрнатилган шахс ўз ҳудудидаги ички ишлар органларининг мунтазам назоратида бўлади.

Яқинда Амударё тумани Ички ишлар бўлимининг мажлислар залида Жиноят ишлари бўйича туман суди томонидан Ички ишлар бўлимининг ҳуқуқбузарликлар профилактикаси бўлимида ҳисобда турган муқаддам судланган фуқароларга нисбатан маъмурий назорат ўрнатиш тўғрисидаги тақдимномаларига асосан иш материаллари кўриб чиқилди. Унда Жиноят ишлари бўйича туман суди раиси Жасур Ўразбоев, судья ёрдамчиси Элёр Жуманиёзов, туман Ички ишлар бўлими масъуллари ва профилактика инспекторлари, вояга етмаганлар масалалари бўйича инспектор-психологлар иштирок этдилар.

Дастлаб масъуллар “Жазони ижро этиш муассасаларидан озод этилган айрим тоифадаги шахслар устидан маъмурий назорат ўрнатиш туғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни ва унда белгиланган талаблар, мақсади кабилар тўғрисида тушунчалар беришди. Қонунга мувофиқ, маъмурий назорат вояга етган шахсларга суд томонидан ўрнатилиши, яъни ўта хавфли рецидивистлар, оғир ёки ўта оғир жиноятлар содир этганлик учун озодликдан маҳрум қилинган шахслар, шу жумладан бошқа давлатларда озодликдан маҳрум қилинганлар, қасддан қилинган жиноятлари учун икки ёки ундан ортиқ озодликдан маҳрум қилинганларга нисбатан қўлланилишини баён этдилар.

Ундан ташқари, туманда жиноятчилик ва ҳуқуқбузарликнинг олдини олишда тегишли давлат органлари ва ташкилотлар билан хамкорликда профилактик ва тарғибот ишлари олиб борилаётгани хусусида сўз юритдилар. Шунингдек, ҳудудларда вояга етмаганлар ва ёшлар ўртасида жиноятчилик, ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш мақсадида туман Ички ишлар бўлимининг Ҳуқуқбузарликлар профилактикаси бўлинмаси, вояга етмаганлар масалалари бўйича инпектор-психологлари томонидан тарғибот-ташвиқот ишлари олиб борилаётгани таъкидлаб ўтдилар.

 Бўлиб ўтган суд мажлисида мазкур Қонуннинг талабидан келиб чиқиб, муқаддам оғир жиноят содир қилганлиги учун жазо муддатини ўтаб келган 1 нафар шахс устидан маъмурий назорат ўрнатилди. Ушбу фуқаронинг келгусида турмуш тарзи ва хулқ атворини назорат қилиш, қайта жиноят ёки ҳуқуқбузарликлар содир қилишига йўл қўймаслик мақсадида куннинг белгиланган вақти давомида яшаш уйидан чиқиш, спиртли ичимликлар қўйиб сотиладиган жойлар, яъни кафе ва шу каби бошқа овқатланиш жойларида бўлиш, ички ишлар бўлимининг рухсатисиз ҳудуддан чиқиб кетиш, алкоголли ичимликлар истеъмол қилмаслик каби чекловлар ўрнатилди. Шунингдек, унга маъмурий назоратдан бўйин товлаш мақсадида ҳудуддан ўзбошимчалик билан чиқиб кетса, ўрнатилган чекловларни бузса қайта жавобгарликка тортилиши тушунтирилди.

Суд мажлиси давомида тумандаги маҳаллалардан бирида яшовчи яна бир фуқаронинг безорилик қилиб, кўчада юриш-туриш қоидаларини бузганлигига доир иш ҳам кўрилди. Ушбу фуқаро Ўзбекистон Республикаси Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 183-моддасида кўрсатилган ҳуқуқбузарликни содир қилганликда айбланди ва унга нисбатан 15 кунлик маъмурий қамоқ жазоси берилди.

О.Қосимов, туман ИИБ ҲПБ бошлиғи.

🎬 Видеогалерея Барчаси →
Болалар саломатлиги назоратда: гижжа касалликларига қарши профилактика ишлари давом этмоқда Болалар саломатлиги назоратда: гижжа касалликларига қарши профилактика ишлари давом этмоқда 13.08.2026 Мустақилликнинг 35 йиллигига муносиб туҳфа: Амударёда 49 та оилага қувонч улашилмоқда Мустақилликнинг 35 йиллигига муносиб туҳфа: Амударёда 49 та оилага қувонч улашилмоқда 10.08.2026 Куйдирги касаллигининг олдини олишга қаратилган махсус-тактик ўқув машқи ўтказилди Куйдирги касаллигининг олдини олишга қаратилган махсус-тактик ўқув машқи ўтказилди 10.08.2026 Темир йўл соҳаси фахрийлари касб байрами муносабати билан дийдорлашдилар Темир йўл соҳаси фахрийлари касб байрами муносабати билан дийдорлашдилар 06.08.2026 Қорамон маҳалласида электр инфратузилмаси янгиланмоқда Қорамон маҳалласида электр инфратузилмаси янгиланмоқда 06.08.2026 Меҳнат фахрийси, жамоат арбоби Янгибой Ражаповнинг 80 йиллик юбилейи нишонланди Меҳнат фахрийси, жамоат арбоби Янгибой Ражаповнинг 80 йиллик юбилейи нишонланди 05.08.2026 Амударё туманида ғўза парваришига бағишланган кўргазмали дала семинари ўтказилди Амударё туманида ғўза парваришига бағишланган кўргазмали дала семинари ўтказилди 05.08.2026 Амударё туманида ободонлаштириш ишлари жадаллик билан давом этмоқда Амударё туманида ободонлаштириш ишлари жадаллик билан давом этмоқда 05.08.2026 “Инсон” ИҲМ ходимлари томонидан “Ёлғиз кекса” реестрига киритилган фуқароларнинг хонадонларида ҳашар ташкил этилди “Инсон” ИҲМ ходимлари томонидан “Ёлғиз кекса” реестрига киритилган фуқароларнинг хонадонларида ҳашар ташкил этилди 04.08.2026 Амударёда «Ишбилармон аёл – 2026» кўрик-танловининг туман босқичи ғолиблари аниқланди Амударёда «Ишбилармон аёл – 2026» кўрик-танловининг туман босқичи ғолиблари аниқланди 04.08.2026 Такрорий экинлардан мўл ҳосил олиш йўлида Такрорий экинлардан мўл ҳосил олиш йўлида 01.08.2026 Амударё туманида Халқлар дўстлиги куни кенг нишонланди Амударё туманида Халқлар дўстлиги куни кенг нишонланди 01.08.2026 Амударё туманида навбатдаги сайёр қабул: Аҳоли муаммолари жойида ўрганилди Амударё туманида навбатдаги сайёр қабул: Аҳоли муаммолари жойида ўрганилди 30.07.2026 Мустақиллик байрами олдидан кенг кўламли ободонлаштириш ишлари давом этмоқда Мустақиллик байрами олдидан кенг кўламли ободонлаштириш ишлари давом этмоқда 30.07.2026 Президент қарори ижроси: Амударёда қишлоқ хўжалиги соҳаси вакиллари иштирокида семинар бўлиб ўтди Президент қарори ижроси: Амударёда қишлоқ хўжалиги соҳаси вакиллари иштирокида семинар бўлиб ўтди 30.07.2026 Имконияти чекланган фуқаролар учун маънавий-маърифий тадбир ўтказилди Имконияти чекланган фуқаролар учун маънавий-маърифий тадбир ўтказилди 29.07.2026 Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг 22-сессияси тўғрисида ахборот Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг 22-сессияси тўғрисида ахборот 29.07.2026 Ҳарбий хизмат – шахсий камолот ва мардлик мактаби Ҳарбий хизмат – шахсий камолот ва мардлик мактаби 24.01.2025 САРҲАДЛАРИМИЗ ДАХЛСИЗЛИГИ, ОНА ВАТАН ТИНЧЛИГИ ЙЎЛИДА ХАЛҚ ВА АРМИЯ – БИР ТАН-У БИР ЖОНДИР САРҲАДЛАРИМИЗ ДАХЛСИЗЛИГИ, ОНА ВАТАН ТИНЧЛИГИ ЙЎЛИДА ХАЛҚ ВА АРМИЯ – БИР ТАН-У БИР ЖОНДИР 14.01.2025 Грант лойиҳаси доирасида ёмон одатлар, эрта турмуш ва оилавий ажримларнинг олдини олиш мавзусида кўрсатув тасвирга олинди Грант лойиҳаси доирасида ёмон одатлар, эрта турмуш ва оилавий ажримларнинг олдини олиш мавзусида кўрсатув тасвирга олинди 12.05.2024 Грант лойиҳаси доирасида ёмон одатлар, эрта турмуш ва оилавий ажримларнинг сабаб ҳамда оқибатлари ҳақида кўрсатув тасвирга олинди Грант лойиҳаси доирасида ёмон одатлар, эрта турмуш ва оилавий ажримларнинг сабаб ҳамда оқибатлари ҳақида кўрсатув тасвирга олинди 15.08.2023 Сайлов жараёнидан видеолавҳалар Сайлов жараёнидан видеолавҳалар 24.10.2021 Cайлов участкаларида овоз бериш жараёни юксак савияда ўтмоқда. Cайлов участкаларида овоз бериш жараёни юксак савияда ўтмоқда. 24.10.2021 "Замин" информацион дастурининг 2021 йил 16 октябрь кунги сони "Замин" информацион дастурининг 2021 йил 16 октябрь кунги сони 17.10.2021 "Замин" информацион дастурининг 2021 йил 9 октябрь кунги сони "Замин" информацион дастурининг 2021 йил 9 октябрь кунги сони 11.10.2021 Назархон овули оқар сув билан таъминланмоқда Назархон овули оқар сув билан таъминланмоқда 17.07.2021 Амударё туманида Рамазон ҳайити кенг нишонланди (видео) Амударё туманида Рамазон ҳайити кенг нишонланди (видео) 14.05.2021 Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг биринчи сессияси тўғрисида АХБОPОТ (+видео) Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг биринчи сессияси тўғрисида АХБОPОТ (+видео) 15.01.2020 "Мунозара" кўрсатувининг 20.12.2019 кунги сони (сиёсий партияларнинг туман Кенгашлари иштирокида) "Мунозара" кўрсатувининг 20.12.2019 кунги сони (сиёсий партияларнинг туман Кенгашлари иштирокида) 21.12.2019 ХАЛҚАPО НОГИPОНЛАP КУНИ МУНОСАБАТИ БИЛАН ТАДБИP ЎТКАЗИЛДИ (+Видео) ХАЛҚАPО НОГИPОНЛАP КУНИ МУНОСАБАТИ БИЛАН ТАДБИP ЎТКАЗИЛДИ (+Видео) 04.12.2019