14.08.2026
Тил Oʻz Qq Ёзув Кирилл Lotin
Reklama banneri
Ҳарф ўлчами Ранг Расмлар
14.08.2026, 20:29
Фан ва таълим 👁 285

83-сонли мактабда туман ҳокимлиги ва ДХХ чегара қўшинларига қарашли ҳарбий қисм ҳамкорлигида тадбирлар ўтказилди

83-сонли мактабда туман ҳокимлиги ва ДХХ чегара қўшинларига қарашли ҳарбий қисм ҳамкорлигида тадбирлар ўтказилди

Мамлакатимизда Янги Ўзбекистон келажаги бўлган ёшлар билан ишлаш масаласи давлат сиёсатининг устувор йўналишларидан бири ҳисобланади. Айниқса, сўнгги йилларда уларнинг эҳтиёжлари ва манфаатлари йўлида амалга оширилаётган ишлар кўлами кенгайиб, эътибор янада кучайди. Бу борада Президентимизнинг «Маҳаллаларда ёшлар билан ишлаш тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисидаги» Қарори долзарблиги билан муҳим аҳамият касб этмоқда.

Мазкур Қарорда кўрсатилган вазифалар ижросини таъминлаш, таълим муассасаларидаги маънавий-маърифий ва тарбиявий ишлар самарадорлигини янада ошириш мақсадида жойлардаги каби туманимизда ҳам тегишли ташкилотлар ҳамкорлигида турли тадбирлар ўтказилмоқда. Барча ҳудудларда ўтказилаётган бундай тадбирлар натижасида ёшларнинг ижтимоий жараёнлардаги фаоллиги янада ортмоқда.

Шу йил 1 апрель куни Амударё туманидаги 83-сонли мактабда туман ҳокимлиги ва Давлат хавфсизлик хизмати чегара қўшинларига қарашли ҳарбий қисм ҳамкорлигида рассомчилик ва диктантлар танловлари, спорт мусобақалари ташкил этилди. Тадбирларда Қиличбой овули ва Аёқчи маҳалласи  ҳудудидаги мактаблар ўқувчилари иштирок этиб, ўзаро куч синашдилар.

Ўқувчилар дастлаб, “Ватан ёшлар нигоҳи остида” мавзусида ўтказилган расмлар танловида иштирок этиб, тасаввуридаги Ватан манзараларини қоғозларга кўчириб, турли рангларда ифода этдилар. Ўзбекистоннинг гўзал табиати ва ҳайвонот олами, сўлим гўшалари ва обод шаҳарлари ранг-баранг бўёқларда акс эттирилди. Бири-биридан чиройли бўлган суратларга ҳакамлар томонидан юқори баҳо берилди ва ғолиблар аниқлаб олинди. Расмлар танловда Саломат Турсунбоева 1-ўрин, Илёсбек Норматов 2-ўрин, Мафтуна Ҳайитбоева 3-ўрин ғолиби деб топилди.

Шундан сўнг, ўқувчилар “Ёшлар янги Ўзбекистон бунёдкори” мавзусидаги диктантлар танловида иштирок этдилар. Ёшларнинг саводхонлик даражасини аниқлаш ҳамда улар қалбидаги юрт келажагига дахлдорлик ҳиссини янада мустаҳкамлаш мақсадида ўтказилган ушбу танловда ҳам ғолиб ўқувчилар саралаб олинди. Диктантлар танловида 1-ўринни Севинч Рустамова, 2-ўринни Озода Ражаббоева, 3-ўринни Маҳлиё Ҳасановалар эгаллашди.

Тадбирлар спорт мусобақалари билан давом эттирилди. Ўқувчилар спортнинг волейбол, шахмат-шашка, стол тенниси, қўл жанги турлари бўйича ўзаро куч синашдилар ва эпчилликлари, чаққонликлари, абжирликларини кўрсатдилар.

Волейбол бўйича қизғин ўтган мусобақаларда 3 та мактабнинг ўқувчилари жамоалари иштирок этдилар. Ўйинда маҳоратини кўрсатиб, кўп очко олишга эришган 15-сонли мактаб ўқувчилари жамоаси 1-ўринни эгаллашди. Шунингдек, 69-сонли мактаб ўқувчилари жамоаси 2-ўрин ғолиби деб топилди. 3-ўринга эса 83-сонли мактаб ўқувчилари жамоаси муносиб кўрилди.

Шахмат-шашка мусобақаларида Асадбек Шомуродов 1-ўрин, Зафарбек Шуҳратов 2-ўрин, Зуҳра Ўринбоева 3-ўрин ғолиби бўлдилар. Қўл жанги бўйича ўтказилган мусобақаларда ҳам спортчи-ёшлар бир-биридан қолишмасликка ҳаракат қилдилар. Мусобақа якунида Лобар Жумабоева 1-ўрин, Зулхумор Ҳайитбоева 2-ўрин, Элбек Нуриллаев 3-ўрин ғолиблари деб эълон қилинди.

Тадбир давомида ўқувчи-ёшлар ҳарбийларга ўзларини қизиқтирган саволлар билан мурожаат қилиб, батафсил жавоблар ҳам олдилар. Ҳарбийлик касбига бўлган қизиқишларини баён қилиб, келгусида Ватанга муносиб, жамиятга нафи тегадиган касб эгалари бўлиб етишиш йўлидаги орзу-истаклари тўғрисида суҳбатлашдилар.

Ёшлар ўртасида ўтказилган ушбу кенг кўламли тадбир барчага манзур бўлди.

Отабек Маҳмудов, тумандаги ДХХ чегара қўшинларига қарашли ҳарбий қисм хизматчиси.

🎬 Видеогалерея Барчаси →
Ҳарбий хизмат – шахсий камолот ва мардлик мактаби Ҳарбий хизмат – шахсий камолот ва мардлик мактаби 24.01.2025 САРҲАДЛАРИМИЗ ДАХЛСИЗЛИГИ, ОНА ВАТАН ТИНЧЛИГИ ЙЎЛИДА ХАЛҚ ВА АРМИЯ – БИР ТАН-У БИР ЖОНДИР САРҲАДЛАРИМИЗ ДАХЛСИЗЛИГИ, ОНА ВАТАН ТИНЧЛИГИ ЙЎЛИДА ХАЛҚ ВА АРМИЯ – БИР ТАН-У БИР ЖОНДИР 14.01.2025 Грант лойиҳаси доирасида ёмон одатлар, эрта турмуш ва оилавий ажримларнинг олдини олиш мавзусида кўрсатув тасвирга олинди Грант лойиҳаси доирасида ёмон одатлар, эрта турмуш ва оилавий ажримларнинг олдини олиш мавзусида кўрсатув тасвирга олинди 12.05.2024 Грант лойиҳаси доирасида ёмон одатлар, эрта турмуш ва оилавий ажримларнинг сабаб ҳамда оқибатлари ҳақида кўрсатув тасвирга олинди Грант лойиҳаси доирасида ёмон одатлар, эрта турмуш ва оилавий ажримларнинг сабаб ҳамда оқибатлари ҳақида кўрсатув тасвирга олинди 15.08.2023 Сайлов жараёнидан видеолавҳалар Сайлов жараёнидан видеолавҳалар 24.10.2021 Cайлов участкаларида овоз бериш жараёни юксак савияда ўтмоқда. Cайлов участкаларида овоз бериш жараёни юксак савияда ўтмоқда. 24.10.2021 "Замин" информацион дастурининг 2021 йил 16 октябрь кунги сони "Замин" информацион дастурининг 2021 йил 16 октябрь кунги сони 17.10.2021 "Замин" информацион дастурининг 2021 йил 9 октябрь кунги сони "Замин" информацион дастурининг 2021 йил 9 октябрь кунги сони 11.10.2021 Назархон овули оқар сув билан таъминланмоқда Назархон овули оқар сув билан таъминланмоқда 17.07.2021 Амударё туманида Рамазон ҳайити кенг нишонланди (видео) Амударё туманида Рамазон ҳайити кенг нишонланди (видео) 14.05.2021 Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг биринчи сессияси тўғрисида АХБОPОТ (+видео) Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг биринчи сессияси тўғрисида АХБОPОТ (+видео) 15.01.2020 "Мунозара" кўрсатувининг 20.12.2019 кунги сони (сиёсий партияларнинг туман Кенгашлари иштирокида) "Мунозара" кўрсатувининг 20.12.2019 кунги сони (сиёсий партияларнинг туман Кенгашлари иштирокида) 21.12.2019 ХАЛҚАPО НОГИPОНЛАP КУНИ МУНОСАБАТИ БИЛАН ТАДБИP ЎТКАЗИЛДИ (+Видео) ХАЛҚАPО НОГИPОНЛАP КУНИ МУНОСАБАТИ БИЛАН ТАДБИP ЎТКАЗИЛДИ (+Видео) 04.12.2019 ИЧКИ КЎЧАЛАPНИ ТАЪМИPЛАШ ЮЗАСИДАН МАХСУС ТАКТИК-ЎҚУВ МАШҒУЛОТЛАPИ ЎТКАЗИЛДИ (+ Видео) ИЧКИ КЎЧАЛАPНИ ТАЪМИPЛАШ ЮЗАСИДАН МАХСУС ТАКТИК-ЎҚУВ МАШҒУЛОТЛАPИ ЎТКАЗИЛДИ (+ Видео) 04.12.2019 Бўзёп маданият маркази фаолиятидан лавҳалар (видео) Бўзёп маданият маркази фаолиятидан лавҳалар (видео) 12.11.2019 Вазирлар Кенгаши Pаиси Амударёда сайёр қабул ўтказди (+видео) Вазирлар Кенгаши Pаиси Амударёда сайёр қабул ўтказди (+видео) 02.11.2019 Амударёда илғор фермерга "Cobalt" совға қилинди (+видео) Амударёда илғор фермерга "Cobalt" совға қилинди (+видео) 06.10.2019 Амударё туманида ўтказилган Мустақиллик байрами – 2019 (Тўлиқ видео, Tas-ix) Амударё туманида ўтказилган Мустақиллик байрами – 2019 (Тўлиқ видео, Tas-ix) 03.09.2019 “Манғит савдо комплекси” МЧЖга қарашли бозор фаолиятидан лавҳа (+видео) “Манғит савдо комплекси” МЧЖга қарашли бозор фаолиятидан лавҳа (+видео) 13.08.2019 КЎП ТАPМОҚЛИ ФЕPМЕP ХЎЖАЛИКЛАPИ САФИ КЕНГАЙМОҚДА (+видео) КЎП ТАPМОҚЛИ ФЕPМЕP ХЎЖАЛИКЛАPИ САФИ КЕНГАЙМОҚДА (+видео) 31.07.2019 СИНФДОШЛАР МАКТАБНИ БИТКАЗГАНИНИНГ 40 ЙИЛЛИГИНИ НИШОНЛАШДИ(+видео) СИНФДОШЛАР МАКТАБНИ БИТКАЗГАНИНИНГ 40 ЙИЛЛИГИНИ НИШОНЛАШДИ(+видео) 31.07.2019 МАҲАЛЛАДА ЖИНОЯТ МУҲОКАМАСИ БЎЙИЧА ЙИҒИЛИШ ЎТКАЗИЛДИ(+видео) МАҲАЛЛАДА ЖИНОЯТ МУҲОКАМАСИ БЎЙИЧА ЙИҒИЛИШ ЎТКАЗИЛДИ(+видео) 31.07.2019 "ҚАЛДИPҒОЧ" ОPОМГОҲИ БУ ЙИЛГИ МАВСУМДА ЖАМИ 500 НАФАP БОЛАЛАPНИ БАҒPИГА ОЛДИ (+видео) "ҚАЛДИPҒОЧ" ОPОМГОҲИ БУ ЙИЛГИ МАВСУМДА ЖАМИ 500 НАФАP БОЛАЛАPНИ БАҒPИГА ОЛДИ (+видео) 31.07.2019 Ҳоким ташаббуси билан ташкил қилинган кутубхоналар қандай фаолият юритмоқда? Ҳоким ташаббуси билан ташкил қилинган кутубхоналар қандай фаолият юритмоқда? 13.07.2019 Амударё тумани Давлат архиви фаолиятидан лавҳа (видео) Амударё тумани Давлат архиви фаолиятидан лавҳа (видео) 13.07.2019 Қиличбой овули ҳаётидан лавҳа (видео) Қиличбой овули ҳаётидан лавҳа (видео) 13.07.2019 Электр энергияси билан таъминлаш сифати яхшиланмоқда (видео) Электр энергияси билан таъминлаш сифати яхшиланмоқда (видео) 13.07.2019 Фаровон маҳалласида 72 та замонавий услубда қурилган арзон уй-жойлар фойдаланишга топширилди (+Фото, видео) Фаровон маҳалласида 72 та замонавий услубда қурилган арзон уй-жойлар фойдаланишга топширилди (+Фото, видео) 01.07.2019 Амударё туманида Ёшлар куни кенг нишонланди (Фото, видео) Амударё туманида Ёшлар куни кенг нишонланди (Фото, видео) 30.06.2019 ТУМАНИМИЗНИНГ ИККИ НАФАP ЎҚУВЧИСИ МАКТАБНИ ОЛТИН МЕДАЛ БИЛАН БИТИPДИ ТУМАНИМИЗНИНГ ИККИ НАФАP ЎҚУВЧИСИ МАКТАБНИ ОЛТИН МЕДАЛ БИЛАН БИТИPДИ 24.06.2019