ЧИҚИНДИЛАРНИ ЁҚИБ, ҲАВОНИ ИФЛОСЛАНТИРИШ ЖАВОБГАРЛИККА САБАБ БЎЛАДИ
Шу йил 1 апрель куни соат 12:30 ва 16:30 лар атрофида Республикамиз ҳудудида 7 та ёнғин содир бўлди. Ёнғинлар Қўнғирот, Қонликўл, Тахтакўпир, Нукус, Хўжайли туманлари, Нукус шаҳри ва Қораўзак туманларида фуқароларнинг молхоналарида келиб чиққан. Ҳозирги кунда ёнғинларнинг аниқ сабаблари ва етказилган моддий зарарни аниқлаш бўйича тергов тергов жараёнлари ўтказилмоқда.
Бироқ, катта эҳтимол билан барча ёнғинларга ҳаво ҳароратининг кўтарилиши, фуқароларнинг ободонлаштириш ишларини олиб боришгани ва чиқиндиларни ёқиб, қаровсиз қолдиришгани сабаб бўлиши мумкинлиги тахмин қилинмоқда. Ёнғинлар натижасида 4 та уй ҳайвонлари нобуд бўлган. Фуқаролардан тан жароҳат олган ёки вафот этганлари бўлмаган.
“Ўзгидромет” агентлиги хабарига кўра, келгусида ҳаво янада исиши кутилмоқда. Айни баҳор пайти бўлган шундай кунларда атрофдаги қуриган буталар, шох-шаббалар йиғиштириб олинади ва тозалаш ишлари амалга оширилади.
Ҳурматли фуқаролар, ободонлаштириш ишлари давомида чиқиндиларни ёқиб, асло қаровсиз қолдирманг. Чиқиндиларни ёқиб, ҳавони ифлослантириш ва ёнғин хавфсизлиги қоидаларига риоя қилмаслик Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги Кодекснинг 88- ва 211-моддаларига кўра жавобгарликка сабаб бўлади.
Бекзод Тажибоев, туман ФВБнинг бўлинма бошлиғи.

▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶