14.08.2026
Тил Oʻz Qq Ёзув Кирилл Lotin
Reklama banneri
Ҳарф ўлчами Ранг Расмлар
14.08.2026, 19:09
Фан ва таълим 👁 273

ГРАНТ ЛОЙИҲАСИ ДОИРАСИДА УЧРАШУВ ЎТКАЗИЛДИ

ГРАНТ ЛОЙИҲАСИ ДОИРАСИДА УЧРАШУВ ЎТКАЗИЛДИ

Мамлакатимизда халқимиз маънавиятини юксалтириш, ёш авлодни Ватанга муҳаббат, миллий ва умуминсоний қадриятлар руҳида камол топтиришга катта эътибор қаратилмоқда. Ҳаётимизда бадиий адабиётнинг ўрни, таъсири ва аҳамиятини янада ошириш, адабиёт, мусиқа, бадиий ва амалий санъат равнақига ҳисса қўшишда ҳаваскор шоирлар ва ҳаваскор ёзувчилар, ижодкорлар, санъаткорлар, бадиий ва амалий усталарини қўллаб-қувватлаш борасида кенг кўламли амалий ишлар олиб борилмоқда.

Зеро, уларнинг ижобий салоҳиятларини рўёбга чиқариш ва жамиятда ижтимоий-маънавий муҳитни янада яхшилашга ҳисса қўшиши учун барча қулай шароитлар бор.

Амударё тумани ёшларининг ижодий маҳсуллари туманда фаолият кўрсатаётган “Тараққиёт кўзгуси” ва унинг илова нашри “Менинг оилам” газеталари саҳифаларида мунтазам ёритиб борилмоқда.

Амударё телевидениеси орқали турли кўрсатувлар тайёрланиб, ёш ижодкорларнинг чиқишлари орқали улар элга танилмоқда. “Тараққиёт кўзгуси” газетаси ёнида ташкил этилган нашриётда туманимиз ижодкорларининг китоблари чоп этилмоқда.

Мамлакатимиз Президенти томонидан илгари сурилган 5 та муҳим ташаббус, ёшлар орасида китобхонлик танловлари ўтказилиб уларнинг ғолибларига автомашиналар совға қилиниши билан рағбатлантирилиши, мактаб битирувчиларининг ҳар бири камида битта миллий мусиқа асбобини чала билиши керак деган ташаббуслар ҳам айнан ёшлар кўнглида маънавиятни ривожлантиришга қаратилган.

Туманимизда фаолият олиб бораётган “Жайхун илҳомлари” нодавлат нотижорат ташкилотининг асосий мақсади ҳам ёшлар орасида маънавиятни ривожлантириш йўналишига қаратилган.

Ташкилот томонидан ҳозирги кунда “Ёшлар – янги Ўзбекистон бунёдкорлари” лойиҳасининг календарь режаси бўйича мактабларда, овул ва маҳалла фуқаролар йиғинларида, корхона-ташкилотларда адабий учрашувлар, тадбирлар ўтказилиб келинмоқда. Олиб борилаётган тарғибот ишларига ёзувчи ва шоирлар, маънавият тарғиботчилари, шифокорлар, имомлар, маҳаллаларнинг фаол ёшлари жалб қилинган.

Ташкилот томонидан ўтказилган навбатдаги “Ёшлар маънавиятини юксалтириш, уларни китобхонликка жалб қилиш орқали гиёҳвандлик, ахлоқсизлик ва бошқа таъсирлардан ҳимоя қилиш” мавзусидаги учрашув тумандаги 26-сонли мактабда ўтказилди. Учрашувда ташкилот раиси Ўрозали Рейимов грант лойиҳасининг мазмун-моҳияти ва аҳамияти, лойиҳа доирасида амалга ошириладиган ишлар ҳамда улардан кутилаётган натижалар ҳақида гапириб берди.

Мактабнинг маънавий-маърифий ишлар бўйича директор ўринбосари Ҳамида Ортиқова мактабда амалга оширилаётган маънавий-маърифий ишлар, ижодий жараёнлар билан таништирди.

Мактабнинг 8-синф ўқувчиларидан Севинч Эшмуродова, Дилора Каримбоева, 9-синф ўқувчиларидан Шаҳзода Эргашева, Венера Қосимовалар ўз ижодларидан шеърлар ўқиб бердилар.

Учрашув сўнгида мактабдаги ижодий жараённи янада жонлантиришга, адабий-бадиий тўгараклар ишини янада яхшилашга келишиб олинди.

Ўрозали Реимов, "Жайхун илҳомлари" ННТ раиси

🎬 Видеогалерея Барчаси →
Ҳарбий хизмат – шахсий камолот ва мардлик мактаби Ҳарбий хизмат – шахсий камолот ва мардлик мактаби 24.01.2025 САРҲАДЛАРИМИЗ ДАХЛСИЗЛИГИ, ОНА ВАТАН ТИНЧЛИГИ ЙЎЛИДА ХАЛҚ ВА АРМИЯ – БИР ТАН-У БИР ЖОНДИР САРҲАДЛАРИМИЗ ДАХЛСИЗЛИГИ, ОНА ВАТАН ТИНЧЛИГИ ЙЎЛИДА ХАЛҚ ВА АРМИЯ – БИР ТАН-У БИР ЖОНДИР 14.01.2025 Грант лойиҳаси доирасида ёмон одатлар, эрта турмуш ва оилавий ажримларнинг олдини олиш мавзусида кўрсатув тасвирга олинди Грант лойиҳаси доирасида ёмон одатлар, эрта турмуш ва оилавий ажримларнинг олдини олиш мавзусида кўрсатув тасвирга олинди 12.05.2024 Грант лойиҳаси доирасида ёмон одатлар, эрта турмуш ва оилавий ажримларнинг сабаб ҳамда оқибатлари ҳақида кўрсатув тасвирга олинди Грант лойиҳаси доирасида ёмон одатлар, эрта турмуш ва оилавий ажримларнинг сабаб ҳамда оқибатлари ҳақида кўрсатув тасвирга олинди 15.08.2023 Сайлов жараёнидан видеолавҳалар Сайлов жараёнидан видеолавҳалар 24.10.2021 Cайлов участкаларида овоз бериш жараёни юксак савияда ўтмоқда. Cайлов участкаларида овоз бериш жараёни юксак савияда ўтмоқда. 24.10.2021 "Замин" информацион дастурининг 2021 йил 16 октябрь кунги сони "Замин" информацион дастурининг 2021 йил 16 октябрь кунги сони 17.10.2021 "Замин" информацион дастурининг 2021 йил 9 октябрь кунги сони "Замин" информацион дастурининг 2021 йил 9 октябрь кунги сони 11.10.2021 Назархон овули оқар сув билан таъминланмоқда Назархон овули оқар сув билан таъминланмоқда 17.07.2021 Амударё туманида Рамазон ҳайити кенг нишонланди (видео) Амударё туманида Рамазон ҳайити кенг нишонланди (видео) 14.05.2021 Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг биринчи сессияси тўғрисида АХБОPОТ (+видео) Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг биринчи сессияси тўғрисида АХБОPОТ (+видео) 15.01.2020 "Мунозара" кўрсатувининг 20.12.2019 кунги сони (сиёсий партияларнинг туман Кенгашлари иштирокида) "Мунозара" кўрсатувининг 20.12.2019 кунги сони (сиёсий партияларнинг туман Кенгашлари иштирокида) 21.12.2019 ХАЛҚАPО НОГИPОНЛАP КУНИ МУНОСАБАТИ БИЛАН ТАДБИP ЎТКАЗИЛДИ (+Видео) ХАЛҚАPО НОГИPОНЛАP КУНИ МУНОСАБАТИ БИЛАН ТАДБИP ЎТКАЗИЛДИ (+Видео) 04.12.2019 ИЧКИ КЎЧАЛАPНИ ТАЪМИPЛАШ ЮЗАСИДАН МАХСУС ТАКТИК-ЎҚУВ МАШҒУЛОТЛАPИ ЎТКАЗИЛДИ (+ Видео) ИЧКИ КЎЧАЛАPНИ ТАЪМИPЛАШ ЮЗАСИДАН МАХСУС ТАКТИК-ЎҚУВ МАШҒУЛОТЛАPИ ЎТКАЗИЛДИ (+ Видео) 04.12.2019 Бўзёп маданият маркази фаолиятидан лавҳалар (видео) Бўзёп маданият маркази фаолиятидан лавҳалар (видео) 12.11.2019 Вазирлар Кенгаши Pаиси Амударёда сайёр қабул ўтказди (+видео) Вазирлар Кенгаши Pаиси Амударёда сайёр қабул ўтказди (+видео) 02.11.2019 Амударёда илғор фермерга "Cobalt" совға қилинди (+видео) Амударёда илғор фермерга "Cobalt" совға қилинди (+видео) 06.10.2019 Амударё туманида ўтказилган Мустақиллик байрами – 2019 (Тўлиқ видео, Tas-ix) Амударё туманида ўтказилган Мустақиллик байрами – 2019 (Тўлиқ видео, Tas-ix) 03.09.2019 “Манғит савдо комплекси” МЧЖга қарашли бозор фаолиятидан лавҳа (+видео) “Манғит савдо комплекси” МЧЖга қарашли бозор фаолиятидан лавҳа (+видео) 13.08.2019 КЎП ТАPМОҚЛИ ФЕPМЕP ХЎЖАЛИКЛАPИ САФИ КЕНГАЙМОҚДА (+видео) КЎП ТАPМОҚЛИ ФЕPМЕP ХЎЖАЛИКЛАPИ САФИ КЕНГАЙМОҚДА (+видео) 31.07.2019 СИНФДОШЛАР МАКТАБНИ БИТКАЗГАНИНИНГ 40 ЙИЛЛИГИНИ НИШОНЛАШДИ(+видео) СИНФДОШЛАР МАКТАБНИ БИТКАЗГАНИНИНГ 40 ЙИЛЛИГИНИ НИШОНЛАШДИ(+видео) 31.07.2019 МАҲАЛЛАДА ЖИНОЯТ МУҲОКАМАСИ БЎЙИЧА ЙИҒИЛИШ ЎТКАЗИЛДИ(+видео) МАҲАЛЛАДА ЖИНОЯТ МУҲОКАМАСИ БЎЙИЧА ЙИҒИЛИШ ЎТКАЗИЛДИ(+видео) 31.07.2019 "ҚАЛДИPҒОЧ" ОPОМГОҲИ БУ ЙИЛГИ МАВСУМДА ЖАМИ 500 НАФАP БОЛАЛАPНИ БАҒPИГА ОЛДИ (+видео) "ҚАЛДИPҒОЧ" ОPОМГОҲИ БУ ЙИЛГИ МАВСУМДА ЖАМИ 500 НАФАP БОЛАЛАPНИ БАҒPИГА ОЛДИ (+видео) 31.07.2019 Ҳоким ташаббуси билан ташкил қилинган кутубхоналар қандай фаолият юритмоқда? Ҳоким ташаббуси билан ташкил қилинган кутубхоналар қандай фаолият юритмоқда? 13.07.2019 Амударё тумани Давлат архиви фаолиятидан лавҳа (видео) Амударё тумани Давлат архиви фаолиятидан лавҳа (видео) 13.07.2019 Қиличбой овули ҳаётидан лавҳа (видео) Қиличбой овули ҳаётидан лавҳа (видео) 13.07.2019 Электр энергияси билан таъминлаш сифати яхшиланмоқда (видео) Электр энергияси билан таъминлаш сифати яхшиланмоқда (видео) 13.07.2019 Фаровон маҳалласида 72 та замонавий услубда қурилган арзон уй-жойлар фойдаланишга топширилди (+Фото, видео) Фаровон маҳалласида 72 та замонавий услубда қурилган арзон уй-жойлар фойдаланишга топширилди (+Фото, видео) 01.07.2019 Амударё туманида Ёшлар куни кенг нишонланди (Фото, видео) Амударё туманида Ёшлар куни кенг нишонланди (Фото, видео) 30.06.2019 ТУМАНИМИЗНИНГ ИККИ НАФАP ЎҚУВЧИСИ МАКТАБНИ ОЛТИН МЕДАЛ БИЛАН БИТИPДИ ТУМАНИМИЗНИНГ ИККИ НАФАP ЎҚУВЧИСИ МАКТАБНИ ОЛТИН МЕДАЛ БИЛАН БИТИPДИ 24.06.2019