16.08.2026
Тил Oʻz Qq Ёзув Кирилл Lotin
Reklama banneri
Ҳарф ўлчами Ранг Расмлар
16.08.2026, 07:34
Жамият 👁 250

Муборак Рамазон ойи муносабати билан ижтимоий ҳимояга муҳтож фуқаролар ҳолидан хабар олинди

Муборак Рамазон ойи муносабати билан ижтимоий ҳимояга муҳтож фуқаролар ҳолидан хабар олинди

Юртимизда эртанги кун эгалари бўлган ёшларнинг билим олиши касб-ҳунар эгаллаши учун барча имконият ва шарт-шароитлар яратилган. Шуниси қувонарлики, давлатимиз томонидан узоқ вақт даволанишга муҳтож, имконияти чекланган болалар учун уйда якка тартибда таълим бериш усули ҳам йўлга қўйилган. Уйда якка тартибда таълим беришнинг асосий мақсади ўқувчиларнинг таълим олишга бўлган ҳуқуқларини таъминлаш ҳамда уларнинг таълим олишлари учун зарур шароит яратишдан иборат.

Яқинда Амударё тумани прокурори катта ёрдамчиси Аббаз Ниязымбетов, туман Халқ таълими бўлими мудири Акмал Исмоиловлар муборак Рамазон ойи муносабати билан ҳамда якка тартибда таълим олувчилар учун яратилаган қулай шарт-шароитлар билан танишиш мақсадида уларнинг хонадонида бўлишди.

Жумладан, 82-сонли умутаълим мактабининг 4-синфида якка тартибда таҳсил олаётган ўқувчи Бахтиёр Мақсудовнинг ҳолидан хабар олинди. Масъуллар Бахтиёр билан яқиндан суҳбатлашиш асносида ўқитувчи-мураббийларнинг таълим бериш жараёнида қўллаётган методик услублари, таълим методлари ўқувчининг таълим олишга бўлган итилиш ва қизиқишини янада оширишга хизмат қилаёганлигини эътироф этишиб, таълим олишга бўлган иштиёқини қўллаб-қувватладилар.

Шундан сўнг масъуллар Тош ёп овулида жойлашган 76-сонли умумий ўрта таълим мактабининг 2-синфида якка тартибда таълим олувчи ўқувчи Аброр Алламбергановнинг ҳолидан хабар олдилар.

Масъуллар ўқувчининг шахсий қизиқишлари, мутолаа қиладиган бадиий асарларининг мавзу ва ғояси, шунингдек интернетдан фойдаланиш маданияти бўйича фикрларини тинглаб, зарурий маслаҳат ва тавсияларини бердилар.

Шу куннинг ўзида туман прократураси ва туман Тиббиёт бирлашмаси томонидан Арнабўйи маҳалласида яшовчи, невролог шифокор диспансер назоратида турувчи фуқаро Қизларгул Ражапова ҳолидан ҳам хабар олинди.

Фуқарога туман прократураси томонидан ногиронлик аравачаси, озиқ-овқат маҳсулотлари ҳамда туман тиббиёт бирлашмаси томонидан умумий қувватлантирувчи, қон босим касаллигига қарши ҳамда юрак-қон томир касалликлари профилактикаси учун дори-дармон воситалари берилди.

Шунингдек, ушбу фуқаронинг ҳолидан доимий равишда хабар олиниб, мунтазам равишда шифокор назоратида бўлиши ҳамда саломатлигини тиклаш бўйича амалий ёрдамлар бериб борилиши маълум қилинди.

Дарҳақиқат, ижтимоий ҳимояга муҳтож, камхарж оилалар ҳолидан хабар олиш, уларга кўмак кўрсатиш миллатимизнинг олий инсоний қадриятларидан биридир. Ижтимоий ёрдамга муҳтож инсонларга ёрдам бериш, уларни моддий ва маънавий қўллаб-қувватлаш жамиятдаги ижтимоий тенгликнинг муҳим омилларидан биридир.

Амударё тумани пракатураси, Халқ таълим бўлими ва Тиббиёт бирлашмаси ташаббуси билан Рамазон ойида ташкил этилган ушбу хайрия тадбирлари ана шу эзгу ниятларни ўзида мужассамлаштиргани билан янада аҳамиятлидир.

Туман ҳокимлигининг Ахборот хизмати

🎬 Видеогалерея Барчаси →
Болалар саломатлиги назоратда: гижжа касалликларига қарши профилактика ишлари давом этмоқда Болалар саломатлиги назоратда: гижжа касалликларига қарши профилактика ишлари давом этмоқда 13.08.2026 Мустақилликнинг 35 йиллигига муносиб туҳфа: Амударёда 49 та оилага қувонч улашилмоқда Мустақилликнинг 35 йиллигига муносиб туҳфа: Амударёда 49 та оилага қувонч улашилмоқда 10.08.2026 Куйдирги касаллигининг олдини олишга қаратилган махсус-тактик ўқув машқи ўтказилди Куйдирги касаллигининг олдини олишга қаратилган махсус-тактик ўқув машқи ўтказилди 10.08.2026 Темир йўл соҳаси фахрийлари касб байрами муносабати билан дийдорлашдилар Темир йўл соҳаси фахрийлари касб байрами муносабати билан дийдорлашдилар 06.08.2026 Қорамон маҳалласида электр инфратузилмаси янгиланмоқда Қорамон маҳалласида электр инфратузилмаси янгиланмоқда 06.08.2026 Меҳнат фахрийси, жамоат арбоби Янгибой Ражаповнинг 80 йиллик юбилейи нишонланди Меҳнат фахрийси, жамоат арбоби Янгибой Ражаповнинг 80 йиллик юбилейи нишонланди 05.08.2026 Амударё туманида ғўза парваришига бағишланган кўргазмали дала семинари ўтказилди Амударё туманида ғўза парваришига бағишланган кўргазмали дала семинари ўтказилди 05.08.2026 Амударё туманида ободонлаштириш ишлари жадаллик билан давом этмоқда Амударё туманида ободонлаштириш ишлари жадаллик билан давом этмоқда 05.08.2026 “Инсон” ИҲМ ходимлари томонидан “Ёлғиз кекса” реестрига киритилган фуқароларнинг хонадонларида ҳашар ташкил этилди “Инсон” ИҲМ ходимлари томонидан “Ёлғиз кекса” реестрига киритилган фуқароларнинг хонадонларида ҳашар ташкил этилди 04.08.2026 Амударёда «Ишбилармон аёл – 2026» кўрик-танловининг туман босқичи ғолиблари аниқланди Амударёда «Ишбилармон аёл – 2026» кўрик-танловининг туман босқичи ғолиблари аниқланди 04.08.2026 Такрорий экинлардан мўл ҳосил олиш йўлида Такрорий экинлардан мўл ҳосил олиш йўлида 01.08.2026 Амударё туманида Халқлар дўстлиги куни кенг нишонланди Амударё туманида Халқлар дўстлиги куни кенг нишонланди 01.08.2026 Амударё туманида навбатдаги сайёр қабул: Аҳоли муаммолари жойида ўрганилди Амударё туманида навбатдаги сайёр қабул: Аҳоли муаммолари жойида ўрганилди 30.07.2026 Мустақиллик байрами олдидан кенг кўламли ободонлаштириш ишлари давом этмоқда Мустақиллик байрами олдидан кенг кўламли ободонлаштириш ишлари давом этмоқда 30.07.2026 Президент қарори ижроси: Амударёда қишлоқ хўжалиги соҳаси вакиллари иштирокида семинар бўлиб ўтди Президент қарори ижроси: Амударёда қишлоқ хўжалиги соҳаси вакиллари иштирокида семинар бўлиб ўтди 30.07.2026 Имконияти чекланган фуқаролар учун маънавий-маърифий тадбир ўтказилди Имконияти чекланган фуқаролар учун маънавий-маърифий тадбир ўтказилди 29.07.2026 Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг 22-сессияси тўғрисида ахборот Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг 22-сессияси тўғрисида ахборот 29.07.2026 Ҳарбий хизмат – шахсий камолот ва мардлик мактаби Ҳарбий хизмат – шахсий камолот ва мардлик мактаби 24.01.2025 САРҲАДЛАРИМИЗ ДАХЛСИЗЛИГИ, ОНА ВАТАН ТИНЧЛИГИ ЙЎЛИДА ХАЛҚ ВА АРМИЯ – БИР ТАН-У БИР ЖОНДИР САРҲАДЛАРИМИЗ ДАХЛСИЗЛИГИ, ОНА ВАТАН ТИНЧЛИГИ ЙЎЛИДА ХАЛҚ ВА АРМИЯ – БИР ТАН-У БИР ЖОНДИР 14.01.2025 Грант лойиҳаси доирасида ёмон одатлар, эрта турмуш ва оилавий ажримларнинг олдини олиш мавзусида кўрсатув тасвирга олинди Грант лойиҳаси доирасида ёмон одатлар, эрта турмуш ва оилавий ажримларнинг олдини олиш мавзусида кўрсатув тасвирга олинди 12.05.2024 Грант лойиҳаси доирасида ёмон одатлар, эрта турмуш ва оилавий ажримларнинг сабаб ҳамда оқибатлари ҳақида кўрсатув тасвирга олинди Грант лойиҳаси доирасида ёмон одатлар, эрта турмуш ва оилавий ажримларнинг сабаб ҳамда оқибатлари ҳақида кўрсатув тасвирга олинди 15.08.2023 Сайлов жараёнидан видеолавҳалар Сайлов жараёнидан видеолавҳалар 24.10.2021 Cайлов участкаларида овоз бериш жараёни юксак савияда ўтмоқда. Cайлов участкаларида овоз бериш жараёни юксак савияда ўтмоқда. 24.10.2021 "Замин" информацион дастурининг 2021 йил 16 октябрь кунги сони "Замин" информацион дастурининг 2021 йил 16 октябрь кунги сони 17.10.2021 "Замин" информацион дастурининг 2021 йил 9 октябрь кунги сони "Замин" информацион дастурининг 2021 йил 9 октябрь кунги сони 11.10.2021 Назархон овули оқар сув билан таъминланмоқда Назархон овули оқар сув билан таъминланмоқда 17.07.2021 Амударё туманида Рамазон ҳайити кенг нишонланди (видео) Амударё туманида Рамазон ҳайити кенг нишонланди (видео) 14.05.2021 Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг биринчи сессияси тўғрисида АХБОPОТ (+видео) Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг биринчи сессияси тўғрисида АХБОPОТ (+видео) 15.01.2020 "Мунозара" кўрсатувининг 20.12.2019 кунги сони (сиёсий партияларнинг туман Кенгашлари иштирокида) "Мунозара" кўрсатувининг 20.12.2019 кунги сони (сиёсий партияларнинг туман Кенгашлари иштирокида) 21.12.2019 ХАЛҚАPО НОГИPОНЛАP КУНИ МУНОСАБАТИ БИЛАН ТАДБИP ЎТКАЗИЛДИ (+Видео) ХАЛҚАPО НОГИPОНЛАP КУНИ МУНОСАБАТИ БИЛАН ТАДБИP ЎТКАЗИЛДИ (+Видео) 04.12.2019