29.09.2026
Тил Oʻz Qq Ёзув Кирилл Lotin
Reklama banneri
Ҳарф ўлчами Ранг Расмлар
29.09.2026, 01:28
Фан ва таълим 👁 324

16-СОНЛИ МАКТАБДА ФУҚАРО МУҲОФАЗАСИ КУНИГА БАҒИШЛАНГАН ТАДБИР ЎТКАЗИЛДИ

16-СОНЛИ МАКТАБДА ФУҚАРО МУҲОФАЗАСИ КУНИГА БАҒИШЛАНГАН ТАДБИР ЎТКАЗИЛДИ

Кундалик турмушимизда инсоннинг хавфли вазиятларга тушиб қолиш эҳтимоли катта. Бу турмушдаги жароҳат, транспорт ёки саноат аварияси, ёнғин, сув тошқини, сел оқими ёки бошқа табиий ҳодисалар бўлиши мумкин. Бундай вазиятларда ҳолатни баҳолай олиш, тўғри ҳаракат қилишга тайёр туриш жабрланганлар сонининг камайишига ва моддий зарарнинг камайишига олиб келади.

Амударё туманида 1 апрель кунидан 1 май кунига қадар бўлган давр “Фавқулодда вазиятларнинг олдини олиш ва фуқаро муҳофазаси ойлиги” деб белгиланди. Туман ҳокими – Фуқаро муҳофазаси бошлиғининг шу йил 31 мартдаги тегишли буйруғи талабларига асосан ойлик доирасида ҳудудларда тадбирлар ўтказилиб, фуқароларнинг фавқулодда вазиятларга тайёргарлик ҳолатлари кўриб чиқилмоқда.

Жорий йилнинг 19 апрель куни навбатдаги тадбир 16-сонли мактабда ташкил этилди. Унда туман Фавқулодда вазиятлар бўлими масъуллари, мактаб директори Равшаной Ўрозбоева, Чақириққа қадар бошланғич тайёргарлик раҳбари Акмал Саидов ҳамда мактаб ўқувчилари иштирок этдилар.

Тадбирда таъкидланганидек, хавф туғилганда тезликда қандай вазият юз берганлигини баҳолай олиш, хавфнинг фавқулодда вазиятга айланишига йўл қўймаслик, хавфли вазиятдан чиқиб кетиш учун тўғри ҳаракат қила билиш алоҳида аҳамият касб этади. Бундай вазиятларнинг муваффақиятли тугашига одатда инсоннинг қийинчиликларни енгишга бўлган тайёргарлиги ҳисобига эришиш мумкин.

Мазкур ойликни ўтказишдан мақсад – табиий ва техноген тусдаги фавқулодда вазиятлар юзага келганда мактаб ўқувчиларининг тўғри ҳаракат қилиш кўникмаларини такомиллаштириш, фуқаро муҳофазаси бўйича тузилган гуруҳларни кечиктириб бўлмайдиган авария ва қутқарув ишларига тайёргарлигини кучайтиришдан иборат.

Шунингдек, фавқулодда вазиятлар юзага келганда фуқаро муҳофазаси гуруҳларининг ўз мажбуриятларини аниқ ва тўғри бажаришини амалиётда синаш ва ўрганиш, туман фуқаро муҳофазаси хизматларининг ҳамкорликдаги ҳаракатларини такомиллаштириш кабилар ҳам кўзда тутилган.

Тадбир масъуллар кузатувида икки босқичда олиб борилди. Биринчи босқичда “Мактабда юзага келиши мумкин бўлган фавқулодда вазиятларда фуқаро муҳофазаси гуруҳлари ва мактаб раҳбариятининг ҳаракатлари” мавзусида ўқув машқининг назарий қисми ўтказилди. Мактаб ичкарисида ўқувчиларга кутилмаганда фавқулодда ҳодисалар содир бўлиб қолганида бажариши лозим бўлган ҳаракатлар тушунтирилди ва буни амалиётда бажариш учун ўқувчилар гуруҳларга бўлиб олинди.

Иккинчи босқичда мактабда кутилмаган авария ҳодисалари содир бўлганида дастлабки ҳаракат қилиш жараёнлари бажарилди. Фавқулодда ҳолатда жабрланганларга мактаб фуқаро муҳофазаси гуруҳлари томонидан биринчи ёрдам кўрсатиш, оғир аҳволга тушганларни қутқариш каби ишлар амалда кўрсатиб берилди.

Тадбирда мактаб раҳбарлар таркиби ва фуқаро муҳофазаси тузилмасидан 44 нафар ўқувчилар, туман Фавқулодда вазиятлар бўлимидан 2 нафар ходим ва мактаб ўқитувчи ва ўқувчиларидан 65 нафари қатнашди. Тадбирга ташриф буюрган масъуллар тадбир давомида иштирокчиларнинг амалиётда йўл қўйган камчиликларини кўрсатиб беришди. Шунингдек, бундай камчиликларга йўл қўймасликлари кераклиги, фавқулодда вазиятларга доим тайёр туриш лозимлиги, акс ҳолда кутилмаган хавфли ҳодисалар оғир оқибатларни келтириб чиқариши мумкинлиги айтиб ўтилди.

Б.Тажибоев, туман Фавқулодда вазиятлар бўлими бўлинма бошлиғи, капитан.

🎬 Видеогалерея Барчаси →
64-сонли мактаб ўқитувчиси “Йил ўқитувчиси” кўрик-танловининг Қорақалпоғистон Республикаси босқичи ғолиби бўлди ▶ 64-сонли мактаб ўқитувчиси “Йил ўқитувчиси” кўрик-танловининг Қорақалпоғистон Республикаси босқичи ғолиби бўлди 26.09.2026 Информатика ўқитувчилари учун кибархавфсизлик бўйича амалий семинар ўтказилди ▶ Информатика ўқитувчилари учун кибархавфсизлик бўйича амалий семинар ўтказилди 26.09.2026 Билим ва имкониятлар маскани ▶ Билим ва имкониятлар маскани 24.09.2026 14 нафар маҳкум жазони ўташдан муддатидан илгари шартли озод қилинди ▶ 14 нафар маҳкум жазони ўташдан муддатидан илгари шартли озод қилинди 24.09.2026 Юқумли касалликларга қарши эмлаш бўйича кўргазмали семинар ўтказилди ▶ Юқумли касалликларга қарши эмлаш бўйича кўргазмали семинар ўтказилди 24.09.2026 Техникумда Ўзбекистон Агросаноат мажмуи ходимлари касаба уюшмаси ташаббуси билан йиғилиш ўтказилди ▶ Техникумда Ўзбекистон Агросаноат мажмуи ходимлари касаба уюшмаси ташаббуси билан йиғилиш ўтказилди 23.09.2026 Ўқувчилар ўртасида соғлом турмуш тарзи тарғиб қилинди ▶ Ўқувчилар ўртасида соғлом турмуш тарзи тарғиб қилинди 23.09.2026 Бобур номли овулда 54 оила имтиёзли кредит эвазига ўз ишини бошлади ▶ Бобур номли овулда 54 оила имтиёзли кредит эвазига ўз ишини бошлади 23.09.2026 Амударё нуронийлари ёшлар тарбияси бўйича аниқ вазифаларни белгилаб олди ▶ Амударё нуронийлари ёшлар тарбияси бўйича аниқ вазифаларни белгилаб олди 22.09.2026 Қорақалпоғистонда 8 ойда 13,2 миллиард сўмлик ноқонуний электр истеъмоли аниқланди ▶ Қорақалпоғистонда 8 ойда 13,2 миллиард сўмлик ноқонуний электр истеъмоли аниқланди 22.09.2026 Депутатлар Амударё туманида тиббиёт, ижтимоий ҳимоя ва таълим соҳаларини ўрганди ▶ Депутатлар Амударё туманида тиббиёт, ижтимоий ҳимоя ва таълим соҳаларини ўрганди 22.09.2026 Сув таъминоти иншоотлари куз-қиш мавсумига тайёрланмоқда ▶ Сув таъминоти иншоотлари куз-қиш мавсумига тайёрланмоқда 21.09.2026 Хайрия тадбири доирасида эҳтиёжманд оилалар ва нуронийлар ҳолидан хабар олинди ▶ Хайрия тадбири доирасида эҳтиёжманд оилалар ва нуронийлар ҳолидан хабар олинди 21.09.2026 Амударё туманида қишлоқ хўжалиги бўйича республика семинари бўлиб ўтди ▶ Амударё туманида қишлоқ хўжалиги бўйича республика семинари бўлиб ўтди 21.09.2026 Дарё бўйи маҳалласида ижтимоий ҳимоя ишлари манзилли йўлга қўйилган ▶ Дарё бўйи маҳалласида ижтимоий ҳимоя ишлари манзилли йўлга қўйилган 21.09.2026 Чекка ҳудудлар аҳолиси ҳам тоза ичимлик суви билан таъминланмоқда ▶ Чекка ҳудудлар аҳолиси ҳам тоза ичимлик суви билан таъминланмоқда 17.09.2026 Синфдошлар 60 йилдан кейин яна мактаб биносида дийдорлашдилар ▶ Синфдошлар 60 йилдан кейин яна мактаб биносида дийдорлашдилар 15.09.2026 “Бирлашиб, буюк тарих яратамиз” шиори остида “Маърифат карвони” лойиҳаси доирасида маданий-маърифий тадбир ўтказилди ▶ “Бирлашиб, буюк тарих яратамиз” шиори остида “Маърифат карвони” лойиҳаси доирасида маданий-маърифий тадбир ўтказилди 14.09.2026 Ижтимоий реестрга киритилган оилаларнинг муаммолари манзилли ўрганилди ▶ Ижтимоий реестрга киритилган оилаларнинг муаммолари манзилли ўрганилди 11.09.2026 Амударёда тадбиркорлар билан очиқ мулоқот бўлиб ўтди ▶ Амударёда тадбиркорлар билан очиқ мулоқот бўлиб ўтди 10.09.2026 Совитгичли омборлар – бозорларда нарх барқарорлигини сақлашда муҳим восита ▶ Совитгичли омборлар – бозорларда нарх барқарорлигини сақлашда муҳим восита 10.09.2026 Саҳна орқали фикрлашув: муҳокама марказида – аёл ҳуқуқлари ▶ Саҳна орқали фикрлашув: муҳокама марказида – аёл ҳуқуқлари 09.09.2026 Оилавий зўравонликка қарши мутахассислар салоҳияти оширилмоқда ▶ Оилавий зўравонликка қарши мутахассислар салоҳияти оширилмоқда 09.09.2026 Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг навбатдаги 24-сессияси ҳақида ахборот ▶ Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг навбатдаги 24-сессияси ҳақида ахборот 08.09.2026 Мактаб ўқувчилари учун йўл хавфсизлиги сабоқлари ўтказилди ▶ Мактаб ўқувчилари учун йўл хавфсизлиги сабоқлари ўтказилди 08.09.2026 Нукусда юк ташувчи ҳайдовчилар билан тарғибот тадбирлари ўтказилди ▶ Нукусда юк ташувчи ҳайдовчилар билан тарғибот тадбирлари ўтказилди 08.09.2026 Янги китоблар тақдимоти ва ижодий мулоқот: Ахборот-кутубхона марказида ижодкорлар билан учрашув ўтказилди ▶ Янги китоблар тақдимоти ва ижодий мулоқот: Ахборот-кутубхона марказида ижодкорлар билан учрашув ўтказилди 08.09.2026 Маҳаллий бюджет ижроси: даромад, ер ва мол-мулк солиқларида барқарор ўсиш кузатилмоқда ▶ Маҳаллий бюджет ижроси: даромад, ер ва мол-мулк солиқларида барқарор ўсиш кузатилмоқда 05.09.2026 Бобур номли овулдаги кўп тармоқли фермер хўжалиги ▶ Бобур номли овулдаги кўп тармоқли фермер хўжалиги 04.09.2026 Ўйинга асосланган таълим: педагогик инновациялар ва дидактик ўйинлар фестивали юқори савияда ўтказилди ▶ Ўйинга асосланган таълим: педагогик инновациялар ва дидактик ўйинлар фестивали юқори савияда ўтказилди 03.09.2026