01.10.2026
Тил Oʻz Qq Ёзув Кирилл Lotin
Reklama banneri
Ҳарф ўлчами Ранг Расмлар
01.10.2026, 22:47
Жамият 👁 383

ГРАНТ ЛОЙИҲАСИ ДОИРАСИДА СОҒЛОМ ТУРМУШ ТАРЗИ ТАРҒИБОТИГА БАҒИШЛАНГАН ДАВРА СУҲБАТИ ЎТКАЗИЛДИ

ГРАНТ ЛОЙИҲАСИ ДОИРАСИДА СОҒЛОМ ТУРМУШ ТАРЗИ ТАРҒИБОТИГА БАҒИШЛАНГАН ДАВРА СУҲБАТИ ЎТКАЗИЛДИ

Жорий йилнинг 26 апрель санасида “Тараққиёт кўзгуси” газетаси таҳририятининг Олий Мажлис ҳузуридаги нодавлат нотижорат ташкилотларини ва фуқаролик жамиятининг бошқа институтларини қўллаб-қувватлаш жамоат фонди томонидан молиялаштирилган “Соғлом турмуш тарзи – фаровон ҳаёт асоси” грант лойиҳаси доирасида “Ёшларда соғлом турмуш тарзи маданиятини шакллантириш” мавзусида Амударё тумани 1-сонли касб-ҳунар мактабида давра суҳбати бўлиб ўтди.

Давра суҳбатида туман Тиббиёт бирлашмаси ҳузуридаги Саломатлик маркази шифокори Тамара Саидова, “Тараққиёт кўзгуси” газетаси ходимлари, касб-ҳунар мактаби ўқитувчиларни, ишлаб чиқариш таълими усталари ва ўқувчи-ёшлар иштирок этдилар.

Давра суҳбатини касб-ҳунар мактаби директори Оллоёр Болтабоев очди ва кун тартибидаги мавзу юзасидан ўз фикрларини билдириб, “Тараққиёт кўзгуси” газетаси ижодий жамоаси томонидан халқимиз орасида соғлом турмуш тарзини қарор топтириш мақсадида амалга оширилаётган тарғибот-ташвиқот ишларига юқори баҳо берди.

Шундан сўнг, “Соғлом турмуш тарзи – фаровон ҳаёт асоси” грант лойиҳаси координатори, “Тараққиёт кўзгуси” газетаси махсус мухбири Робия Йўлдошева давра суҳбати иштирокчиларига мазкур лойиҳанинг мазмун-моҳияти, ундан кутилаётган натижалар хусусида батафсил маълумот берди.

Хусусан, у ўз сўзида соғлом турмуш тарзи кенг маъноли тушунча бўлиб, унумли меҳнат қилиш, иштиёқ билан ўқиш, фаол дам олиш, бадантарбия ва спорт билан шуғулланиш, организмни чиниқтириш, шахсий гигиена қоидаларига риоя қилиш, оқилона овқатланиш, зарарли одатлардан ўзини тийиш, ҳар йили шифокор кўригидан ўтиб туриш каби омиллардан иборат эканлигини таъкидлади.

Шундан сўнг, Амударё туман Тиббиёт бирлашмаси ҳузуридаги Саломатлик маркази шифокори Тамара Саидова кун тартибидаги асосий мавзу – “Ёшларда соғлом турмуш тарзи маданиятини шакллантириш” хусусида қизиқарли маъруза қилди. Хусусан, ёшлар кундалик ҳаётларида амал қилиши лозим бўлган асосий гигиена қоидаларидан ташқари, яхши муомала, самимий муносабат ҳам ўта муҳимлигини таъкидлаб ўтди. Инсонга яхши кайфият бахш этиш унинг руҳий саломатлиги гарови эканлиги, ҳозирги шароитда кенг жамоатчилик, айниқса, ёшлар ўртасида жисмоний фаоллик сезиларли даражада камайганлиги, шу боис, жамиятда соғлом турмуш тарзини шакллантириш, камҳаракатликка қарши оммавий курашиш, ёшларни спорт билан шуғулланишга жалб қилиш мамлакатимизда давлат сиёсатининг устувор вазифаларидан бирига айланганини қайд этди. Чунки носоғлом турмуш тарзи, жисмоний нофаоллик юрак-қон томир касалликлари, инсульт, хавфли ўсмалар, нафас олиш йўлларининг сурункали яллиғланиши, қандли диабет каби касалликларни келтириб чиқаришини ҳаётий мисоллар тариқасида тушунтириб, ёшларга тиббий маслаҳатлар берди.

Давра суҳбатида ўқувчи-ёшлардан Дилнура Йўлдошева, Насиба Худойберганова, Жаҳонгир Турсунбоевлар ҳам ўз фикр-мулоҳазалари билан иштирок этишди.

Ўқувчи-ёшлар ўзларини қизиқтирган саволларга давра суҳбати давомида батафсил жавоблар олдилар.

Рисолат ИБРАГИМОВА, amunews.uz жамоатчи мухбири.

🎬 Видеогалерея Барчаси →
Мактабгача ва мактаб таълими: ислоҳотлар, ютуқлар ва юксак марралар ▶ Мактабгача ва мактаб таълими: ислоҳотлар, ютуқлар ва юксак марралар 01.10.2026 64-сонли мактаб ўқитувчиси “Йил ўқитувчиси” кўрик-танловининг Қорақалпоғистон Республикаси босқичи ғолиби бўлди ▶ 64-сонли мактаб ўқитувчиси “Йил ўқитувчиси” кўрик-танловининг Қорақалпоғистон Республикаси босқичи ғолиби бўлди 26.09.2026 Информатика ўқитувчилари учун кибархавфсизлик бўйича амалий семинар ўтказилди ▶ Информатика ўқитувчилари учун кибархавфсизлик бўйича амалий семинар ўтказилди 26.09.2026 Билим ва имкониятлар маскани ▶ Билим ва имкониятлар маскани 24.09.2026 14 нафар маҳкум жазони ўташдан муддатидан илгари шартли озод қилинди ▶ 14 нафар маҳкум жазони ўташдан муддатидан илгари шартли озод қилинди 24.09.2026 Юқумли касалликларга қарши эмлаш бўйича кўргазмали семинар ўтказилди ▶ Юқумли касалликларга қарши эмлаш бўйича кўргазмали семинар ўтказилди 24.09.2026 Техникумда Ўзбекистон Агросаноат мажмуи ходимлари касаба уюшмаси ташаббуси билан йиғилиш ўтказилди ▶ Техникумда Ўзбекистон Агросаноат мажмуи ходимлари касаба уюшмаси ташаббуси билан йиғилиш ўтказилди 23.09.2026 Ўқувчилар ўртасида соғлом турмуш тарзи тарғиб қилинди ▶ Ўқувчилар ўртасида соғлом турмуш тарзи тарғиб қилинди 23.09.2026 Бобур номли овулда 54 оила имтиёзли кредит эвазига ўз ишини бошлади ▶ Бобур номли овулда 54 оила имтиёзли кредит эвазига ўз ишини бошлади 23.09.2026 Амударё нуронийлари ёшлар тарбияси бўйича аниқ вазифаларни белгилаб олди ▶ Амударё нуронийлари ёшлар тарбияси бўйича аниқ вазифаларни белгилаб олди 22.09.2026 Қорақалпоғистонда 8 ойда 13,2 миллиард сўмлик ноқонуний электр истеъмоли аниқланди ▶ Қорақалпоғистонда 8 ойда 13,2 миллиард сўмлик ноқонуний электр истеъмоли аниқланди 22.09.2026 Депутатлар Амударё туманида тиббиёт, ижтимоий ҳимоя ва таълим соҳаларини ўрганди ▶ Депутатлар Амударё туманида тиббиёт, ижтимоий ҳимоя ва таълим соҳаларини ўрганди 22.09.2026 Сув таъминоти иншоотлари куз-қиш мавсумига тайёрланмоқда ▶ Сув таъминоти иншоотлари куз-қиш мавсумига тайёрланмоқда 21.09.2026 Хайрия тадбири доирасида эҳтиёжманд оилалар ва нуронийлар ҳолидан хабар олинди ▶ Хайрия тадбири доирасида эҳтиёжманд оилалар ва нуронийлар ҳолидан хабар олинди 21.09.2026 Амударё туманида қишлоқ хўжалиги бўйича республика семинари бўлиб ўтди ▶ Амударё туманида қишлоқ хўжалиги бўйича республика семинари бўлиб ўтди 21.09.2026 Дарё бўйи маҳалласида ижтимоий ҳимоя ишлари манзилли йўлга қўйилган ▶ Дарё бўйи маҳалласида ижтимоий ҳимоя ишлари манзилли йўлга қўйилган 21.09.2026 Чекка ҳудудлар аҳолиси ҳам тоза ичимлик суви билан таъминланмоқда ▶ Чекка ҳудудлар аҳолиси ҳам тоза ичимлик суви билан таъминланмоқда 17.09.2026 Синфдошлар 60 йилдан кейин яна мактаб биносида дийдорлашдилар ▶ Синфдошлар 60 йилдан кейин яна мактаб биносида дийдорлашдилар 15.09.2026 “Бирлашиб, буюк тарих яратамиз” шиори остида “Маърифат карвони” лойиҳаси доирасида маданий-маърифий тадбир ўтказилди ▶ “Бирлашиб, буюк тарих яратамиз” шиори остида “Маърифат карвони” лойиҳаси доирасида маданий-маърифий тадбир ўтказилди 14.09.2026 Ижтимоий реестрга киритилган оилаларнинг муаммолари манзилли ўрганилди ▶ Ижтимоий реестрга киритилган оилаларнинг муаммолари манзилли ўрганилди 11.09.2026 Амударёда тадбиркорлар билан очиқ мулоқот бўлиб ўтди ▶ Амударёда тадбиркорлар билан очиқ мулоқот бўлиб ўтди 10.09.2026 Совитгичли омборлар – бозорларда нарх барқарорлигини сақлашда муҳим восита ▶ Совитгичли омборлар – бозорларда нарх барқарорлигини сақлашда муҳим восита 10.09.2026 Саҳна орқали фикрлашув: муҳокама марказида – аёл ҳуқуқлари ▶ Саҳна орқали фикрлашув: муҳокама марказида – аёл ҳуқуқлари 09.09.2026 Оилавий зўравонликка қарши мутахассислар салоҳияти оширилмоқда ▶ Оилавий зўравонликка қарши мутахассислар салоҳияти оширилмоқда 09.09.2026 Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг навбатдаги 24-сессияси ҳақида ахборот ▶ Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг навбатдаги 24-сессияси ҳақида ахборот 08.09.2026 Мактаб ўқувчилари учун йўл хавфсизлиги сабоқлари ўтказилди ▶ Мактаб ўқувчилари учун йўл хавфсизлиги сабоқлари ўтказилди 08.09.2026 Нукусда юк ташувчи ҳайдовчилар билан тарғибот тадбирлари ўтказилди ▶ Нукусда юк ташувчи ҳайдовчилар билан тарғибот тадбирлари ўтказилди 08.09.2026 Янги китоблар тақдимоти ва ижодий мулоқот: Ахборот-кутубхона марказида ижодкорлар билан учрашув ўтказилди ▶ Янги китоблар тақдимоти ва ижодий мулоқот: Ахборот-кутубхона марказида ижодкорлар билан учрашув ўтказилди 08.09.2026 Маҳаллий бюджет ижроси: даромад, ер ва мол-мулк солиқларида барқарор ўсиш кузатилмоқда ▶ Маҳаллий бюджет ижроси: даромад, ер ва мол-мулк солиқларида барқарор ўсиш кузатилмоқда 05.09.2026 Бобур номли овулдаги кўп тармоқли фермер хўжалиги ▶ Бобур номли овулдаги кўп тармоқли фермер хўжалиги 04.09.2026