МАКТАБДА ЖУРНАЛИСТ БИЛАН ИЖОДИЙ УЧРАШУВ ЎТКАЗИЛДИ
Яқинда туманимиздаги 33 сонли умумий ўрта таълим мактабида ушбу муассаса маъмурияти ва ижодий –маданий ишлар бўйича тарғиботчиси ташаббуси билан “Тараққиёт кўзгуси” газетаси махсус мухбири Ойгул Ражабова билан ўқувчиларнинг ижодий учрашуви бўлиб ўтди. Иқтидорли ўқувчиларни янада рағбатлантириш, уларнинг қобилиятларини ривожлантириш ва ижодий кўтаринки кайфият бағишлаш мақсадида ўтказилган тадбирни мактаб директори Ҳанифа Яхшимова очди ва олиб борди.
Шуниси эътиборлики, ушбу мактаб туманимиздаги таълим- тарбия ишлари намунали ташкил этилган муассасаларнинг бири. Бу ерда Президентимиз ёшлар маънавиятини юксалтириш борасида белгилаб берган беш ташаббуси доирасида ташкил этилган тўгаракларда , шунингдек фан тўгаракларида ўқувчилар мунтазам билими ва иқтидорларини ошириб бормоқдалар. Ижодкор ўқувчилар билан ишлашиш , уларнинг қобилиятларини ривожлантиришга ҳам алоҳида эътибор қаратилаётир. Шунинг учун ҳам ижодкор журналист билан ўтказилган учрашув ўқувчилар учун жуда ҳаяжонли ва қизиқарли бўлди . Тадбир меҳмони Ойгул Ражабова йиғилганларга ўзининг ижодий фаолияти ҳақида гапириб , шеърларидан ўқиб берди, ўқувчиларни қизиқтирган саволларга батафсил жавоблар қайтарди.
Учрашув барчада яхши таассуротлар қолдирди.
Нигора БОБОЖОНОВА, шу мактаб- ижодий маданий ишлар бўйича тарғиботчиси.

▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶