ИҚТИДОРЛИ ЎҚУВЧИЛАРНИ РАҒБАТЛАНТИРИШ – ТАЪЛИМ САМАРАСИНИ ОШИРАДИ
Мамлакатимиз таълим тизимидаги ислоҳотлар, фан олимпиадалари, турли мусобақалар, ўқув юртларида ташкил этилаётган кўрик-танловлар ёшларимизнинг ўз истеъдодларини намоён этишларига хизмат қилмоқда. Ушбу имкониятлардан самарали фойдаланаётган ёш авлод ютуқларга эришиб, дунёга танилмоқда ва юрт келажагига, тараққиётига дахлдорлигини англаган ҳолда шунга муносиб, комил инсонлар бўлиб улғайишга ҳаракат қилишмоқда.
Мен кўп йиллардан 38-сонли мактабда инглиз тили фанидан дарс бериб келмоқдаман. Ўқувчиларимизнинг тил ўрганишга бўлган қизиқишлари йилдан-йилга ортиб бормоқда. Чунки бугунги кун ёшлари тил билса дунёни танишини англаб етишмоқда.

Ўқувчиларнинг қизиқишларига қараб, мактабимизда тўгараклар ташкил қилганмиз, дарсларни ҳам янги педагогик технологиялар ва услублардан фойдаланган ҳолда ўтказмоқамиз. Мен таълимда самарадорликка эришиш, ўқувчи-ёшларнинг қизиқишларини янада ошириш мақсадида доим уларни фахрий ёрлиқлар ва ташаккурномалар билан рағбатлантириб бораман.
Мазкур ўқув йили тугаши арафасида ҳам ўзим раҳбарлик қилаётган 7-“Б” синф ўқувчиларининг йил давомидаги баҳолари, рейтинг натижалари асосида 1-,2-,3-ўринларни аниқладим. Йил якуни кўрсаткичларига кўра, энг аълочи ва намунали ўқувчилардан Райҳоной Қурбонбоева 1-ўрин, Сарвиноз Файзуллаева, Нурсауле Нурекешова, Камрон Рустамбоев ва Динора Турсунбоевалар 2-ўрин, Динора Файзуллаева ва Машҳура Турсунбоева 3-ўрин деб топилдилар.


Шу муносабат билан ўтказилган тақдирлаш маросимида маънавий-маърифий ишлар бўйича директор ўринбосари Назокат Юсупова иштирок этди ва ўқувчиларни табриклаб, келгуси йилдаги ўқишларига муваффақият тилади. Йилни муваффақиятли, аъло баҳоларга якунлаб, жамоат ишларида фаол қатнашган ушбу ўқувчиларга ва уларнинг ота-оналарига ташаккурномалар, совғалар топширди.
Нодира Қурбонбоева,
38-сонли мактаб ўқитувчиси.

▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶