ЎЗБЕКИСТОНДА БОЛА ҲУҚУҚЛАРИ ДАВЛАТ ҲИМОЯСИДА
Юртимизда болаларни ҳар томонлама ҳимоя қилиш бўйича қатор ишлар амалга оширилмоқда. Айтиш жоизки, мамлакатимизда болалар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш бўйича тегишли ҳуқуқий база шаклланган.
Ўзбекистон Республикасининг Конституцияси, Оила Кодекси, Фуқаролик кодекси, Меҳнат Кодекси, Жиноят Кодекси ва бошқа бир қатор қонун ҳужжатларида болалар ҳуқуқларини ҳимоя қилишга оид нормалар ўз ифодасини топган.
Мамлакатимизда болалар ва ёшлар фаолиятига доир жами 40 дан ортиқ қонун ва қонуности ҳужжатлари асосида болалар ва ёшларнинг маънавий, интеллектуал, жисмоний ва ахлоқий жиҳатдан камол топишига кўмаклашишнинг ҳуқуқий механизми яратилган.
Конституциямиз асосида мамлакатимизда қатор қонунлар қабул қилиниб, бу борадаги ҳуқуқий асос янада мустаҳкамланди. Юртимизда бола ҳуқуқлари давлат ҳимоясига олинган бўлиб, қонун ва бошқа ҳужжатлар билан мустаҳкамланган. Бу борада ўзига хос миллий-ҳуқуқий тизим шаклланган бўлиб, Ўзбекистон шу йўлда дадил қадам ташлаётган давлатлардан ҳисобланади.
Анвар Ражабов,
туман ҳокимлиги Болаларни ҳимоя қилиш
масалалари шўъбаси бош мутахассиси.

▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶