Амир Темур номли овулда ДХХ ходимлари аҳоли билан учрашди
Амударё туманининг Амир Темур номли овул фуқаролар йиғини биносида чегарага яқин жойларда истиқомат қилувчи аҳоли билан “Чегара даҳлсизлиги, диний экстремизм ва халқаро терроризм ҳамда наркотрафикга қарши курашишда маҳаллий аҳолининг роли” мавзусида йиғилиш ўтказилди.
Йиғилишда Давлат хавфсизлик хизмати ходимлари, туман ҳокимлиги мутасаддилари, чегара олди ҳудудидаги фермер хўжалиги ишчилари, имомлар ва маҳалла фаоллари иштирок этишди.
Йиғилиш давомида Давлат хавфсизлик хизмати ходимлари аҳолига Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 4 декабрдаги “Ўзбекистон Республикасида чегара зонаси ва чегара минтақасини белгилашга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарорининг мазмун моҳияти кенг тарзда тушунтиришлар бердилар.
Қолаверса, давлат чегара чизиғидан 500 метр оралиқда чорва молларини боқмаслик, чегара ҳудудида фермер хўжалиги ерларида ишловчи ишчиларнинг рўйхатларини Давлат хавфсизлик хизматига тақдим қилиш, аҳолига чегара олди зоналарида Қонун талаблари асосида ҳаракатланиш зарурлиги бўйича батафсил маълумот берилди.
Шунингдек, чегара олди ҳудудларида истиқомат қилувчи аҳоли ўртасида дунёвий ва диний қарашлар зидлигининшг юзага келишининг олдини олиш, носоғлом, диний ақидалар тасирига тушиб қолган оилалар билан алоҳида ишлаш, уларнинг ҳаётда ўз ўрнини топишларида ҳамкорликни кучайтириш лозимлиги ҳақида таъкидлаб ўтилди.
Айтиш керакки, ҳозирги кунда муқаддас ислом динимизнинг асл мазмун-моҳиятини англаб етиш, уни турли хил ғаразли хуруж ва ҳамлалардан, туҳмат ва бўҳтонлардан ҳимоя қилиш, унинг асл моҳиятини униб-ўсиб келаётган ёш авлодимизга тўғри тушунтириш, ислом маданиятининг эзгу ғояларини кенг тарғиб этиш вазифаси ниҳоятда долзарб аҳамият касб этади. Афсуски, баъзи юртдошларимиз яқин қўшнимиз Афғонистон, қолаверса Сурия ва Ироқ давлатларидаги нотинчликлар гувоҳи бўла туриб ҳам ақидапарастларга алданиб, уларга қўшилиб қолаётганлиги ачинарли ҳолат.
Йиғилишда фуқароларга бугунги кунда исломни даъво қилаётган, бироқ қилаётган ишлари исломга бутунлай бегона бўлган террорчиларнинг асл мақсади ҳақида тушунтиришлар берилди. Айниқса, ёшларнинг интернетдан фойдаланиш маданиятини ошириш зарурлиги, ота-оналар фарзанд тарбиясига жиддий қараши лозимлиги таъкидланди.
Дарҳақиқат, бугунги ахборот асрида интернет тармоқларида ислом динини турли кўринишда тарғиб қиладиган видеолавҳалар, маърузалар кўп учрайди. Аммо уларнинг ҳаммасига ҳам ишониб бўлмайди. Йиғилиш якунида фуқаролар ўзларини қизиқтирган саволлар билан мурожаат қилиб, тегишлича жавоблар олдилар.
Мамлакатамизда тинчлик ва осойишталик ҳукм сурмоқда. Бунинг асосида юртбошимиз олиб бораётган оқилона сиёсат, кечани кеча, кундузни кундуз демай хизматга шай ҳарбийларимиз, ёшларимизни Ватанга садоқатли, инсонпарвар ва билимли этиб тарбиялаш йўлида ҳормай меҳнат қилаётган устоз ва мураббийларимиз ҳамда халқимизнинг диний маърифатини ошириш, уларни соф исломий қадриятлар асосида имон-эътиқодли қилиб тарбиялаш йўлида улкан хизмат қилаётган имом-хатибларимизнинг хизматлари мужассамдир.
Шундай экан, тинчликдек олий неъматнинг қадрига етишимиз, уни асраб-авайлаш, огоҳ ва хушёр бўлиб яшаш – ҳар биримиз учун ҳам фарз, ҳам қарздир.
Фотима Эшимбетова

▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶