Ёзги оромгоҳларнинг телекоммуникация инфратузилмаси ўрганилди
Ўзкомназорат Давлат инспекциясининг Қорақалпоғистон Республикаси ҳудудий инспекцияси томонидан 2022 йил 10 июнь куни Амударё ҳамда Тахиатош туманларида болалар соғломлаштириш оромгоҳларининг телекоммуникация инфратузилмаси, мобиль алоқа ва интернет сифати, шунингдек дам олиш мавсумига тайёргарлиги ҳолатларини ўрганди.
Ўзкомназорат давлат инспекцияси Қорақалпоғистон Республикаси ҳудудий инспекцияси томонидан Амударё тумани Дурман ОФЙ ҳудудида жойлашган “Қалдирғоч” хамда Тахиатош тумани “Айдын жол” МФЙ ҳудудида жойлашган “Айдын жол” ёзги оромгоҳларнинг “Республика оромгоҳларида болаларнинг дам олишини ташкил этиш ва соғломлаштириш коцепциясига” мувофиқлиги, шаҳарлараро телефон ёки уяли алоқа воситаси, махсус сим карта билан таъминланганлиги, оромгоҳдаги телекоммуникация инфратузилмаси ҳолати ўрганилди.
Оромгоҳларда алоқанинг узлуксизлиги, телекоммуникация техник воситаларининг созлиги ва бошқа жиҳатлар бўйича профилактик тадбирлар ўтказилди.
Ўрганишлар давомида оромгоҳ ҳудудида мобил алоқа хизматлари,
ота-оналар билан мулоқот қилиш учун яратилган шарт-шароитлар, симли интернет хизматларига уланиш имконияти, хавфсизлик камералари билан таъминланганлиги ва бошқа жиҳатлар кўздан кечирилди.

▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶