ТЎГАРАК МАШҒУЛОТЛАРИ ЎҚУВЧИ БИЛИМЛАРИНИ ТЎЛДИРИШДА МУҲИМ АҲАМИЯТГА ЭГА
Мактабларда ўқувчиларнинг дарсдан бўш вақтларини мазмунли ташкил этиш мақсадида турли фанлардан тўгараклар ташкил этилган.
Бизнинг 30-сонли мактабимизда ҳам тўгаракларлар ташкил этилган бўлиб, машғулотларда тегишли ўқув дастури асосида ўқувчиларнинг билимлари мустаҳкамлаб борилади. Мен дарс бераётган бошланғич синфда ҳам тўгарак машғулотлари давомида ўқувчиларга ҳайвонот дунёси, табиатдаги ўсимликлар таништириб, уларга нисбатан меҳрли бўлишга, асраб-авайлашга ўргатилди. Тўгаракдаги машғулотлар давомида ўқувчилар билан яккама-якка суҳбатлашилиб, уларга билим беришда индувидиал ёндашилди. Тайёр кўргазмалар асосида ҳар бир ўргатилган билимнинг осон ўзлаштирилиши таъминланди. Ўқувчиларнинг амалий тарзда бажаришларига кўмаклашилиб, хатолари тўғирланиб борилди.
Машғулотлардаги мантиқий ўйинлар, рангли қоғозлардан буюмлар, мевалар, шакллар ясаш орқали ўқувчилардаги ақлий фаолият ривожлантиришга эришилди. Шунингдек, ҳам уларнинг номларини, ҳам ясалишини ўрганиб олдилар.
Кўп йиллик педагог сифатида айтишим мумкинки, тўгараклар ўқувчидаги билимларни тўлдиришда муҳим аҳамият касб этади. Бугунги кунда таълимдаги самарадорликни ошириш фанларнинг пухта ўргатилишига, педагогнинг маҳоратига ва билим беришда турли усуллар ва воситалардан фойдаланишига боғлиқ. Шундай экан тўгарак машғулотлари ҳам таълим сифатини оширишда алоҳида ўрин тутади.
Дилбар Абдукаримова, 30-сонли мактабнинг бошланғич синф ўқитувчиси.

▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶