КИТОБ ЯРМАРКАСИ ТАШКИЛ ЭТИЛИБ, ЎҚУВЧИЛАР КИТОБХОНЛИККА ЧОРЛАНДИ
Ёзги таътил арафасида ўқувчилар учун мактабимизда китобхонлик ярмаркаси ўтказилди. Ярмаркага 1-11-синф ўқувчиларига мос келадиган турли адабиётлар, эртак, бошқотирма ва бошқа ҳар хил мавзудаги китоблар қўйилди. Бир неча кун давом этган ярмаркага ота-оналар ҳам ташриф буюриб, фарзандлари танлаган китобларни харид қилишди.
Китоб – ҳаётдаги энг яқин дўст. Унда барча билимлар мужассам. Китобсиз ҳаётни асло тасаввур қилиб бўлмайди.
Бугунги кунда китобхонликни ривожлантириш, айниқса, ёшлар ўртасида мутолаа маданиятини шакллантириш бўйича давлатимиз томонидан жуда кўплаб ишлар амалга оширилмоқда.
Китоб ўқиган инсон, қайси соҳада ишламасин, тўғри фикрлаш, оқу-қорани ажратиш, мураккаб вазиятларда одилона қарор қабул кўникмасига эга бўлади. Китобни кўп ўқиган инсоннинг нутқи равон бўлади.
Ўқувчиларни китобларни кўп ўқишга чорлаш мақсадида турли тадбирлар ташкил этилиб, ўтказилиб борилади. Мактабимизда бўлиб ўтган ярмаркада ҳам ўқувчиларимиз фаол иштирок этдилар.
Китоб – бу инсоннинг энг яхши дўстидир. Қанча кўп китоб ўқисак, шунча билимимиз ошади. Шундай экан, китоб ўқишдан, изланишдан чарчамайлик.
Инобат НОРИМОВА, 38-сонли мактаб ўқитувчиси.

▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶