Аҳолига санаторияларда даволаниш учун йўлланмалар бериш соҳаси янада такомиллаштирилмоқда
Сўнгги йилларда мамлакатимизда аҳолига давлат хизматларини кўрсатиш тизими тубдан такомиллаштирилиб, соҳада туб ислоҳотлар амалга оширилмоқда. Хусусан, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йилнинг 20 ноябрь санасида имзолаган “Аҳолига санаторияларда даволаниш учун йўлланмалар бериш соҳасига ахборот-технологияларни жорий этиш тўғрисида”ги қарори хизмат кўрсатиш соҳасидаги муҳим ҳужжатлардан бирига айланмоқда.
Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Аҳолига давлат хизматлари кўрсатишнинг миллий тизимини тубдан ислоҳ қилиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги, “Жамиятда ижтимоий-маънавий муҳитни соғломлаштириш, маҳалла институтини янада қўллаб-қувватлаш ҳамда оила ва хотин-қизлар билан ишлаш тизимини янги даражага олиб чиқиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги фармонлари ҳамда “Хизматлар соҳасини жадал ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарорига мувофиқ, шунингдек, кексалар ва ногиронлиги бўлган шахсларга санаторийларда даволаниш учун йўлланмалар бериш бўйича давлат хизматлари кўрсатиш тизимини янада такомиллаштириш мақсадида имзоланган.
Қарор билан қуйидагиларни назарда тутувчи кексалар ва ногиронлиги бўлган шахсларга санаторийларда даволаниш учун йўлланмалар бериш бўйича давлат хизматлари кўрсатишнинг маъмурий регламенти тасдиқланган:
а) кексалар ва ногиронлиги бўлган шахсларга Давлат хизматлари марказлари орқали санаторийларда даволаниш учун йўлланмаларни бериш бўйича давлат хизмати кўрсатиш тартиби;
б) кексалар ва ногиронлиги бўлган шахслар ёки уларнинг вакиллари томонидан санаторийларда даволаниш учун йўлланмаларни бериш бўйича давлат хизматидан фойдаланиш тартиби;
c) кексалар ва ногиронлиги бўлган шахсларга Давлат хизматлари марказлари орқали санаторийларда даволаниш учун йўлланмаларни тақсимлаш тартиби.
Шунингдек, 2022-йил 1-июлдан бошлаб ушбу қарор билан тасдиқланган маъмурий регламентга мувофиқ кўрсатиладиган давлат хизматларидан фойдаланиш учун жисмоний шахслар фақат Давлат хизматлари марказлари ёки Ўзбекистон Республикаси Ягона интерактив давлат хизматлари портали орқали мурожаат қилишлари кўрсатилган.
Таъкидлаш керакки, ушбу қарор аҳолига янада кенг қулайликлар яратиб, ортиқча оворагарчиликларнинг олдини олишни ҳамда сифатли давлат хизматларини амалга оширишни таъминлайди.
Акмал Турсунбоев, туман Давлат хизматлари маркази катта мутахассиси.

▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶