ТУМАНИМИЗ МАТБУОТИ ФИДОЙИЛАРИГА БАЙРАМ МУБОРАК!
Мамлакатимизда ҳуқуқий демократик фуқаролик жамияти барпо этиш йўлида олиб борилаётган ислоҳотларда, янгиланиш жараёнларида Оммавий ахборот воситаларининг муносиб ўрни бор.
Соҳа ходимлари ўзларининг тезкорлиги, очиқлик, холислик принципларига амал қилган ҳолда олиб бораётган самарали фаолиятлари билан халқимиз ҳаётига кириб бориб, уларга юртимизда олиб борилаётган ижтимоий-иқтисодий жараёнлар, ислоҳотлар ҳақидаги тезкор ва ҳаққоний хабарларни етказиб бермоқдалар.
Бу борада Амударё туманининг ижтимоий-сиёсий ҳаётини мунтазам равишда ёритиб келаётган “Тараққиёт кўзгуси”, “Менинг оилам” газеталари шунингдек, Амударё телевидениеси ходимларининг хизматлари ҳам алоҳида эътирофга лойиқ.
Фуқароларнинг ахборот соҳасидаги ҳуқуқларини таъминлашда журналистлар фидокорона меҳнат қилмоқдалар.
Айни пайтда улар билан ҳамкорликда олиб бораётган самарали меҳнатларимиз ўзининг ижобий натижасини бериб келмоқда.
Жамиятимизда ошкоралик принцпларига амал қилган ҳолда фаолият олиб бораётган матбуот ва оммавий ахборот воситалари ходимларини касб байрамлари билан самимий қутлаб, фаолиятларида омад ва улкан ютуқлар, оилаларига тинчлик-хотиржамлик тилайман.
Фотима ЭШИМБЕТОВА,
туман ҳокимлигининг Ахборот хизмати раҳбари.

▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶