Янги қурилаётган биноларда қурилиш хавфсизлиги қоидаларига амал қилиниши юзасидан назорат ўтказилди
Ёши улуғларимизнинг “турли бало-офатлардан, ноҳақ туҳматлардан ўзининг асрагайсан”, дея дуо қилишлари бежиз эмас.
Ҳа, ҳаммамиз ҳам улкан иморатларнинг ёнғин келиб чиқиши оқибатида кули кўкка совурилганини, ё қулаб тушиб, фуқароларнинг жабрланганини, турли бахтсиз ҳодисалар туфайли улкан йўқотишларни бошидан кечирганларига гувоҳмиз. Айниқса, кейинги йилларда янги қурилиб фойдаланишга топширилган бинолардан табиий газ, электр энергияси тизимларига улашда зарур хавфсизлик қоидаларига риоя қилинмагани туфайли ёнғин келиб чиқиши, биноларда табиий газ тўпланиб қолиши натижасида портлашлар юзага келаётганини ижтимоий тармоқларда кузатмоқдамиз.
Бунингдек бахтсиз фавқулодда ҳодисаларнинг олдини олиш учун янги қурилаётган биноларда техник хавфсизлик қоидаларига амал қилинишини назорат қилиб бориш муҳим аҳамиятга эга.
Яқинда Амударё тумани Фавқулодда вазиятлар бўлимининг норматив техник бўлинмаси бошлиғи, катта лейтенант Беҳзод Аллаберганов туманда янги қурилаётган биноларда қурилиш хавфсизлиги қоидаларига амал қилиниши юзасидан назорат ўтказди.
Хусусан, Тўлқин овулидаги 39-сонли мактабгача таълим ташкилоти янги биноси қурилишини амалга ошираётган қурувчилар билан профилактик суҳбат ўтказди.
Ушбу объект лойиҳаси “ARTURUS” масъулияти чекланган жамияти томонидан ишлаб чиқилган бўлиб, қурилиши “Жумуртов тех таъмир сервис” масъулияти чекланган жамияти қурувчилари томонидан амалга оширилмоқда. Объектда ҳозирги кунда 6 та бригада аъзолари меҳнат қилишмоқда ва биринчи қавати қурилишини давом эттиришмоқда.
Лойиҳага мувофиқ ушбу қаватда ёнғиннинг олдини олишга қаратилган 2 та 30 метр куб ҳажмдаги сув ҳовузи қурилиши киритилганлиги, бу ишларни хавфсизлик қоидаларига амал қилган ҳолда амалга ошириш лозимлиги батафсил тушунтирилди ва бу борада йўриқномалар тарқатилди.
Қурувчилар билан профилактик суҳбатлашиш жараёнида Беҳзод Аллаберганов уларни қизиқтирган саволларга ҳам батафсил жавоблар берди.
Бундан кўзланган мақсад – янги қурилган биноларда фавқулодда бахтсиз ҳодисалар содир бўлишининг олдини олиш, бинонинг лойиҳага мувофиқ мукаммал қурилишига эришиш натижасида кўпгина кўнгилсизликларнинг олди олишинига замин яратишдир.
Севара Исмоилова, ҚДУ талабаси.

▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶