Амударё туманидаги меҳнат фахрийларига I даражали “Меҳнат фахрийси” кўкрак нишони топширилди
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2016 йил 28 декабрдаги “Ўзбекистон фахрийларини ижтимоий қўллаб-қувватлаш “Нуроний” жамғармаси фаолиятини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Фармони ҳамда 2017 йил 14 июлдаги “Меҳнат фахрийси” кўкрак нишонини таъсис этиш тўғрисида”ги Қарорига мувофиқ, мамлакатимизнинг иқтисодиёт, ишлаб чиқариш, илм-фан, маданият, таълим, соғликни сақлаш, юриспруденция ва бошқа соҳаларида кўп йиллар давомида ҳалол ва самарали меҳнат қилган пенсия ёшидаги юртдошларимиз, шунингдек, ишламасдан, ҳаётини оилалар мустаҳкамлигини сақлаш, фарзандларимизни жамият олдида масъулият, миллий ва умуминсоний қадриятларга, катталарга ва ёш авлод вакилларига ҳурмат, она Ватанга муҳаббат, истиқлол ғояларига садоқат руҳида тарбиялаш ишларига бағишлаган, жамиятда ҳурмат қозонган оналар бир неча йилдирки, “Меҳнат фахрийси” кўкрак нишони билан тақдирланиб келинмоқда.
Ўтган 2018-2021 йиллар давомида Амударё туманидан жами 11 нафар пенсионерлар “Меҳнат фахрийси” кўкрак нишони билан тақдирланишди. Шундан, 3 нафари I даражали, 4 нафари II даражали ва 4 нафари III даражали “Меҳнат фахрийси” кўкрак нишонига сазовор бўлишди.
2022 йилда ҳам Ўзбекистон фахрийларининг ижтимоий фаолиятини қўллаб-қувватлаш “Нуроний” жамғармаси Васийлик Кенгашининг 2022 йил 6 май кунги қарори билан туманимизнинг 3 нафар нуронийлари, жумладан, қишлоқ хўжалиги соҳаси фахрийси Қосим Наметов ва Қорақалпоғистонда хизмат кўрсатган маданият ходими Гулмирза Нурматовлар I даражали, Қорақалпоғистонда хизмат кўрсатган саноат ходими Бахрам Жуманиязов II даражали “Меҳнат фахрийси” кўкрак нишони билан тақдирланган эди.
23 июль куни Қорақалпоғистон Республикаси Маҳалла ва нуронийларни қўллаб-қувватлаш вазири ўринбосари, “Нуроний” жамғармаси раиси Турсунбой Абдужабборов, Амударё тумани Маҳалла ва нуронийларни қўллаб-қувватлаш бўлими бошлиғи маслаҳатчиси Баҳодир Болтабоевлар туманимизнинг фаол нуронийлари, бугунги кунда 80 ёшни қаршилаган фахрий устозлар Касим Наметов ва Гулмирза Нурматовларнинг уйларига бориб, уларга I даражали “Меҳнат фахрийси” кўкрак нишонларини ҳамда вазирлик ва “Нуроний” жамғармаси томонидан тайёрланган пул мукофоти ва қимматбаҳо совғаларни топширдилар.
Халқимиз “меҳнат қилган элда азиз”, деган пурмаъно ҳикматли бежизга яратмаган. Ҳалол ва фидойи инсонлар меҳнати ҳамма даврларда эл-юрт, ҳукуматимиз томонидан чуқур эътироф этилиб, меҳнаткаш инсон қадр-қиммати, ҳурмати жойига қўйилган.
Инсон шахсини, қадр-қимматини улуғлаш мустақиллик йилларида бебаҳо маънавий қадрият даражасига кўтарилди. Ҳар йилги анъанага мувофиқ ўз ёшлиги, куч-қуввати, билим ва тажрибасини мамлакатимиз равнақи, ёш авлод камолоти учун бағишлаган, айни пайтда кексалик гаштини сураётган амударёлик меҳнат фидойиларининг ҳам меҳнатлари ҳукуматимиз томонидан эътироф этилиб келинаётгани қалбларга қувонч бағишлайди.
Баҳодир Болтабоев, Амударё тумани Маҳалла ва нуронийларни қўллаб-қувватлаш бўлими бошлиғи маслаҳатчиси.

▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶