“БЕШ ТАШАББУС ОЛИМПИАДАСИ”НИ ЮҚОРИ САВИЯДА ТАШКИЛ ЭТИШ ВА ЎТКАЗИШГА БАҒИШЛАНГАН МАТБУОТ АНЖУМАНИ ЎТКАЗИЛДИ
Маълумки, жорий йилда Республикамизда илк бора ёшларни маданият, санъат, жисмоний тарбия ва спортга кенг жалб этиш, ёшларда ахборот технологияларидан фойдаланиш кўникмаларини шакиллантириш, улар ўртасида китобхонликни тарғиб қилишга қаратилган 5 босқични ўз ичига олган “Беш ташаббус олимпиадаси” ташкил этилди.
Эндиликда мазкур олимпиаданинг 2-мавсумига тайёргарлик кўриш, ёшларнинг қамров даражасини ошириш, уларни олимпиада доирасидаги маънавий-маърифий, спорт тадбирларига кенг жалб этиш, ҳамда тарғибот-ташвиқот ишларини янада кучайтириш талаб этилади.
9 сентябрь куни туман ҳокимлиги биносида бўлиб ўтган матбуот анжумани ана шу масалаларга бағишланди.
Матбуот анжуманида Ёшлар ишлари агентлиги туман бўлими бошлиғи Сардор Исмаилов, туман Спортни ривожлантириш бўлими бошлиғи Ғуломжон Қурбонбоев ҳамда туман Маданият бўлими, IT маркази ходимлари, Болалар ва ўсмирлар спорт мактаби тренерлари, оммавий ахборот воситалари вакиллари иштирок этдилар.
Анжуманда 1-мавсум натижалари сарҳисоб қилинди.
Айтиб ўтилганидек, олимпиаданинг маҳалла – сектор – туман босқичларида 17 та йўналишда мусобақа ва тадбирлар юқори савияда ташкил этилиб, унда 27 мингдан ортиқ ҳаваскор ёшлар иштирок этишди.
Олимпиаданинг ҳудудий – Қорақалпоғистон Республикаси босқичи доирасида ўтказилган спорт мусобақалари ва тадбирларда жами 41 нафар ёшларимиз ғолиб ва совриндорлари қаторидан жой олиб, Республика босқичига йўлланмани қўлга киритишди.
Олимпиаданинг Республика босқичида эса туманимизнинг 6 та маҳалласидан ёшлар қатнашиб фахрли биринчи ва иккинчи ўрин эгалари бўлишди.
Матбуот анжумани давомида журналистлар 2-мавсумни юқори савияда ташкил этиш билан боғлиқ масалалар, спорт мусобақалари ва танлов турлари тўғрисида саволлар билан мурожаат қилдилар.
Ёшлар ишлари агентлиги туман бўлими бошлиғи Сардор Исмаилов “Беш ташаббус олимпиадаси” 10 сентябрь кунидан старт олиши ва ушбу мавсумда 14 турдаги мусобақа ва танловлар бўлиб ўтишини маълум қилди.
Шунингдек, ушбу олимпиаданинг 2-мавсумида қатнашиш истагидаги ёшларга @beshtashabbusbot телеграм-боти орқали ёки маҳалладаги ёшлар етакчиси орқали мурожаат қилиб, рўйхатдан ўтишлари мумкинлигини эслатиб ўтди.
Фурсатдан фойдаланиб, туманимиздаги 7 ёшдан 30 ёшгача бўлган барча ёшларни “Беш ташаббус” олимпиадасининг 2-мавсумида фаол иштирок этишга чақириб қоламиз.
Туман ҳокимлигининг Ахборот хизмати

▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶