29.09.2026
Тил Oʻz Qq Ёзув Кирилл Lotin
Reklama banneri
Ҳарф ўлчами Ранг Расмлар
29.09.2026, 00:09
Фан ва таълим 👁 310

“БИЗ БИЛИМДОН БОЛАЛАРМИЗ!” ШИОРИ ОСТИДА БОШЛАНҒИЧ ТАЪЛИМ ФАН ОЙЛИГИ ЎТКАЗИЛДИ

“БИЗ БИЛИМДОН БОЛАЛАРМИЗ!” ШИОРИ ОСТИДА БОШЛАНҒИЧ ТАЪЛИМ ФАН ОЙЛИГИ ЎТКАЗИЛДИ

Юртимиздаги барча умумтаълим мактабларида сентябрь ойини бошланғич таълим фан ойлиги сифатида нишонлаш анъанага айланиб бормоқда. Алифбони ўрганишга киришган болалар, ўқиш-ёзишни пухта ўрганиб, 2-синфга қадам қўйган, шунингдек, илм-фан асосларини пухта эгаллаш сари интилаётган, ҳатто бу борада ўз иқтидорларини намоён этаётган бошланғич синфлар ўқувчилари учун бошланғия таълим фан ойлиги доирасидаги тадбирлар қизиқарли таассуротлар билан ўтмоқда.

Амударё туман ХТБга қарашли 36-сонли умумтаълим мактабида ҳам сентябрь ойи давомида фан ойлиги доирасида бири-биридан қизиқарли тадбирлар, очиқ дарслар ташкил қилиниб, иншолар ҳамда диктантлар танловлари ўтказилди. 24 сентябрь куни эса бошланғич синф ўқитувчилари Насиба Бобожонова, Сарагул Юсупова, Алишер Йўлдошев, Гулноза Матризаева, Малоҳат Раҳимова, Барно Матсапоева, Барчиной Хўжамуродова, Барно Ибодуллаева, Иқболой Аллаберганова, Зулхумор Жамоловалар томонидан тайёрланган фан ойлиги якунига бағишланган адабий-бадиий тадбир бўлиб ўтди.

“Биз билимдон ёшлармиз!” шиори остида ўтказилиши режалаштирилган бошланғич таълим фан ойлигининг якуний босқичига бағишланган тадбирнинг маънавий-маърифий жиҳатдан таъсирчанлигини ошириш мақсадида мактаб саҳнаси бошланғич синфлар ўқувчилари томонидан чиройли безатилди. Унда ўқувчиларнинг беш муҳим ташаббус доирасида амалга оширган ишлари, хусусан, рассомлик, чеварлик, китобхонлик, компьютер саводхонликларини акс эттирувчи кўргазмали воситалари акс эттирилди.

Тадбирни маънавий-маърифий ишлар бўйича директор ўринбосари Ваҳобжон Давлетов очди  ва тадбир иштирокчиларига, бошланғич синфлар ўқувчилари ҳамда ўқитувчиларига бир ой давом этган бошланғич синфлар фан ойлигини муваффақиятли тарзда ўтказганликлари учун миннатдорчилик билдирди. Шу билан бирга яқинлашиб келаётган 1 октябрь – Ўқитувчи ва мураббийлар куни – умумхалқ байрами билан барчани муборакбод этди. Ваҳобжон Давлетов бошланғич синфда берилган мукаммал таълим ва тарбиянинг аҳамияти ҳақида тўхталиб, инсоннинг шахс сифатида шаклланишида бошланғич таълим муҳим ўрни эгаллаши, инсоннинг айнан ана шу таълим-тарбия жараёнида олган билими ўз келажаги учун қўйиладиган мустаҳкам пойдевор бўлишини таъкидлади.

Тадбирда бошланғич синф ўқувчиларининг барчаси фаол иштирок этиб, ўзлари тайёрлаган Ватанни, тинчликни тараннум этувчи куй-қўшиқлари ҳамда шеърлари билан барчани хушнуд қилди.

Улар ўз ижролари орқали мактаб ўқувчиларининг чуқур билим олиш билан бирга мусиқа, рақс санъатини ҳам пухта эгаллаётганлигини амалда намоён этдилар.

Фан ойлиги доирасида “Ҳаваскор рассомлар” танлови ҳам ўтказилиб, ғолиб ўқувчилар рағбатлантирилди. Тадбирда фаол иштирок этган ўқувчилар билан бир қаторда иншолар ҳамда диктантлар танлови ғолиблари ҳам мактаб маъмурияти томонидан фахрий ёрлиқлар билан тақдирланди.

Бошланғич синфлар фан ойлигини ўтказишдан мақсад мактабдаги иқтидорли, ўқувчиларни рағбатлантириш, улардаги ижодий қобилиятни ўстириш, бу борадаги таълим-тарбия услубларини такомиллаштириш ҳамда самарадорлигини ошириш орқали ўқувчи-ёшларни келажакда ўзлари танлаган йўналишлар бўйича касб-кор эгаллашлари учун мустаҳкам замин яратишдир.

Муҳайё Каримова, 36-сонли мактабнинг ижодий-маданий масалалар бўйича тарғиботчиси.

🎬 Видеогалерея Барчаси →
64-сонли мактаб ўқитувчиси “Йил ўқитувчиси” кўрик-танловининг Қорақалпоғистон Республикаси босқичи ғолиби бўлди ▶ 64-сонли мактаб ўқитувчиси “Йил ўқитувчиси” кўрик-танловининг Қорақалпоғистон Республикаси босқичи ғолиби бўлди 26.09.2026 Информатика ўқитувчилари учун кибархавфсизлик бўйича амалий семинар ўтказилди ▶ Информатика ўқитувчилари учун кибархавфсизлик бўйича амалий семинар ўтказилди 26.09.2026 Билим ва имкониятлар маскани ▶ Билим ва имкониятлар маскани 24.09.2026 14 нафар маҳкум жазони ўташдан муддатидан илгари шартли озод қилинди ▶ 14 нафар маҳкум жазони ўташдан муддатидан илгари шартли озод қилинди 24.09.2026 Юқумли касалликларга қарши эмлаш бўйича кўргазмали семинар ўтказилди ▶ Юқумли касалликларга қарши эмлаш бўйича кўргазмали семинар ўтказилди 24.09.2026 Техникумда Ўзбекистон Агросаноат мажмуи ходимлари касаба уюшмаси ташаббуси билан йиғилиш ўтказилди ▶ Техникумда Ўзбекистон Агросаноат мажмуи ходимлари касаба уюшмаси ташаббуси билан йиғилиш ўтказилди 23.09.2026 Ўқувчилар ўртасида соғлом турмуш тарзи тарғиб қилинди ▶ Ўқувчилар ўртасида соғлом турмуш тарзи тарғиб қилинди 23.09.2026 Бобур номли овулда 54 оила имтиёзли кредит эвазига ўз ишини бошлади ▶ Бобур номли овулда 54 оила имтиёзли кредит эвазига ўз ишини бошлади 23.09.2026 Амударё нуронийлари ёшлар тарбияси бўйича аниқ вазифаларни белгилаб олди ▶ Амударё нуронийлари ёшлар тарбияси бўйича аниқ вазифаларни белгилаб олди 22.09.2026 Қорақалпоғистонда 8 ойда 13,2 миллиард сўмлик ноқонуний электр истеъмоли аниқланди ▶ Қорақалпоғистонда 8 ойда 13,2 миллиард сўмлик ноқонуний электр истеъмоли аниқланди 22.09.2026 Депутатлар Амударё туманида тиббиёт, ижтимоий ҳимоя ва таълим соҳаларини ўрганди ▶ Депутатлар Амударё туманида тиббиёт, ижтимоий ҳимоя ва таълим соҳаларини ўрганди 22.09.2026 Сув таъминоти иншоотлари куз-қиш мавсумига тайёрланмоқда ▶ Сув таъминоти иншоотлари куз-қиш мавсумига тайёрланмоқда 21.09.2026 Хайрия тадбири доирасида эҳтиёжманд оилалар ва нуронийлар ҳолидан хабар олинди ▶ Хайрия тадбири доирасида эҳтиёжманд оилалар ва нуронийлар ҳолидан хабар олинди 21.09.2026 Амударё туманида қишлоқ хўжалиги бўйича республика семинари бўлиб ўтди ▶ Амударё туманида қишлоқ хўжалиги бўйича республика семинари бўлиб ўтди 21.09.2026 Дарё бўйи маҳалласида ижтимоий ҳимоя ишлари манзилли йўлга қўйилган ▶ Дарё бўйи маҳалласида ижтимоий ҳимоя ишлари манзилли йўлга қўйилган 21.09.2026 Чекка ҳудудлар аҳолиси ҳам тоза ичимлик суви билан таъминланмоқда ▶ Чекка ҳудудлар аҳолиси ҳам тоза ичимлик суви билан таъминланмоқда 17.09.2026 Синфдошлар 60 йилдан кейин яна мактаб биносида дийдорлашдилар ▶ Синфдошлар 60 йилдан кейин яна мактаб биносида дийдорлашдилар 15.09.2026 “Бирлашиб, буюк тарих яратамиз” шиори остида “Маърифат карвони” лойиҳаси доирасида маданий-маърифий тадбир ўтказилди ▶ “Бирлашиб, буюк тарих яратамиз” шиори остида “Маърифат карвони” лойиҳаси доирасида маданий-маърифий тадбир ўтказилди 14.09.2026 Ижтимоий реестрга киритилган оилаларнинг муаммолари манзилли ўрганилди ▶ Ижтимоий реестрга киритилган оилаларнинг муаммолари манзилли ўрганилди 11.09.2026 Амударёда тадбиркорлар билан очиқ мулоқот бўлиб ўтди ▶ Амударёда тадбиркорлар билан очиқ мулоқот бўлиб ўтди 10.09.2026 Совитгичли омборлар – бозорларда нарх барқарорлигини сақлашда муҳим восита ▶ Совитгичли омборлар – бозорларда нарх барқарорлигини сақлашда муҳим восита 10.09.2026 Саҳна орқали фикрлашув: муҳокама марказида – аёл ҳуқуқлари ▶ Саҳна орқали фикрлашув: муҳокама марказида – аёл ҳуқуқлари 09.09.2026 Оилавий зўравонликка қарши мутахассислар салоҳияти оширилмоқда ▶ Оилавий зўравонликка қарши мутахассислар салоҳияти оширилмоқда 09.09.2026 Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг навбатдаги 24-сессияси ҳақида ахборот ▶ Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг навбатдаги 24-сессияси ҳақида ахборот 08.09.2026 Мактаб ўқувчилари учун йўл хавфсизлиги сабоқлари ўтказилди ▶ Мактаб ўқувчилари учун йўл хавфсизлиги сабоқлари ўтказилди 08.09.2026 Нукусда юк ташувчи ҳайдовчилар билан тарғибот тадбирлари ўтказилди ▶ Нукусда юк ташувчи ҳайдовчилар билан тарғибот тадбирлари ўтказилди 08.09.2026 Янги китоблар тақдимоти ва ижодий мулоқот: Ахборот-кутубхона марказида ижодкорлар билан учрашув ўтказилди ▶ Янги китоблар тақдимоти ва ижодий мулоқот: Ахборот-кутубхона марказида ижодкорлар билан учрашув ўтказилди 08.09.2026 Маҳаллий бюджет ижроси: даромад, ер ва мол-мулк солиқларида барқарор ўсиш кузатилмоқда ▶ Маҳаллий бюджет ижроси: даромад, ер ва мол-мулк солиқларида барқарор ўсиш кузатилмоқда 05.09.2026 Бобур номли овулдаги кўп тармоқли фермер хўжалиги ▶ Бобур номли овулдаги кўп тармоқли фермер хўжалиги 04.09.2026 Ўйинга асосланган таълим: педагогик инновациялар ва дидактик ўйинлар фестивали юқори савияда ўтказилди ▶ Ўйинга асосланган таълим: педагогик инновациялар ва дидактик ўйинлар фестивали юқори савияда ўтказилди 03.09.2026