01.10.2026
Тил Oʻz Qq Ёзув Кирилл Lotin
Reklama banneri
Ҳарф ўлчами Ранг Расмлар
01.10.2026, 13:59
Жамият 👁 212

БЕШТОМ МАҲАЛЛАСИ АҲОЛИСИ УЧУН АСОСИЙ ОЗИҚ-ОВҚАТ ВА ҚИШЛОҚ ХЎЖАЛИГИ МАҲСУЛОТЛАРИ ЯРМАРКАСИ ТАШКИЛ ЭТИЛДИ

БЕШТОМ МАҲАЛЛАСИ АҲОЛИСИ УЧУН АСОСИЙ ОЗИҚ-ОВҚАТ ВА ҚИШЛОҚ ХЎЖАЛИГИ МАҲСУЛОТЛАРИ ЯРМАРКАСИ ТАШКИЛ ЭТИЛДИ

Юртимизда бугунги кунда барча соҳаларда амалга оширилаётган ислоҳотлар одамларга муносиб турмуш шароитлари яратишга, уларнинг бахтиёр, обод ва фаровон яшашига хизмат қилмоқда. Шу мақсадда энг чекка ҳудудларда ҳам шаҳарлардагидан кам бўлмаган шароитларга эга мактабгача таълим, ўрта таълим мактаблари, тиббиёт муассасалари фаолият юритмоқда. Ҳудудларда қатор инфрутузилма объектлари қад ростлаган, кўчалар равон. Айниқса, чекка ҳудудларда яшовчи аҳолига ижтимоий тиббий хизмат кўрсатиш бўйича манзилли чора-тадбирлар амалга оширилмоқда.

Амударё тумани прокуратураси, Бош Прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг туман бўлими ходимлари аҳолининг турмуши фаровонлигини, сифатини оширишга, янги иш ўринлари яратиб, бандлигини таъминлашга, доимий даромад манбаига эга юртдошларимиз сафи ошишига ҳисса қўшиб келмоқдалар.

Шу йилнинг 12 октябрида Ўзбекистон Республикаси Бош Прокуратураси ҳузуридаги Департаментнинг туман бўлими ташаббуси билан “Манғит деҳқон бозори” масъулияти чекланган жамияти билан ҳамкорликда туманимизнинг чекка ҳудудларидан ҳисобланган Бештом маҳалласининг Хўжакўл аҳоли пунктида савдо ярмаркасини ўтказгани ҳудуд аҳолиси учун қувонарли воқеа бўлди.

Таъкидлаш жоизки, ушбу ҳудудда Амударё сувининг кескин пасайиб кетиши оқибатида барпо этилган боғлар, манзарали дарахтлар қуриб, томорқаларда рўзғорбоп экинлар экиш ва маҳсулот етиштириш қийин бўлиб қолди. Шунинг учун улар кундалик эҳтиёж учун сабзавот, мева, полиз маҳсулотларини Қипчоқ, Манғит деҳқон бозорларидан олиб кетишади ва бунинг учун анча вақт, йўл учун ҳам маблағ сарфлашади.

Маҳалла аҳолиси учун кенг ассортиментдаги асосий озиқ-овқат маҳсулотлари, мева, полиз экинлари, сабзавотлар савдоси йўлга қўйилгани бунингдек оворагарчиликларнинг олдини олишга хизмат қилди.

Аввалроқ хабардор қилинган аҳоли асосий озиқ-овқат, қишлоқ хўжалик маҳсулотлари ортилган машиналарнинг етиб келишини, вақтинчалик расталарга маҳсулотларнинг жойлаштирилиши кутиб, ўзларининг эҳтиёжига яраша озиқ-овқат маҳсулотларини харид қилдилар.

- Ташкилотчиларга минг раҳмат, деҳқон бозорида нима маҳсулот бўлса, кўргазмада ҳам ҳаммасидан бор, - дейди невараси билан савдо қилишга келган маҳалла кексаларидан бири.

Қоратов этагида, яйдоқ қип-қизил адир бағрида жойлашган Бештом маҳалласининг Хўжакўл аҳоли пунктида ташкил этилган ушбу озиқ-овқат ва қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари ярмаркаси маҳалла ҳаётини ўзгартира олмаса ҳам, аҳолига кўтаринки кайфият бағишлади, юртимизда ҳеч ким эътибордан четда қолмаслигига ишончини мустаҳкамлади.

Ойгул РАЖАБОВА.

🎬 Видеогалерея Барчаси →
Мактабгача ва мактаб таълими: ислоҳотлар, ютуқлар ва юксак марралар ▶ Мактабгача ва мактаб таълими: ислоҳотлар, ютуқлар ва юксак марралар 01.10.2026 64-сонли мактаб ўқитувчиси “Йил ўқитувчиси” кўрик-танловининг Қорақалпоғистон Республикаси босқичи ғолиби бўлди ▶ 64-сонли мактаб ўқитувчиси “Йил ўқитувчиси” кўрик-танловининг Қорақалпоғистон Республикаси босқичи ғолиби бўлди 26.09.2026 Информатика ўқитувчилари учун кибархавфсизлик бўйича амалий семинар ўтказилди ▶ Информатика ўқитувчилари учун кибархавфсизлик бўйича амалий семинар ўтказилди 26.09.2026 Билим ва имкониятлар маскани ▶ Билим ва имкониятлар маскани 24.09.2026 14 нафар маҳкум жазони ўташдан муддатидан илгари шартли озод қилинди ▶ 14 нафар маҳкум жазони ўташдан муддатидан илгари шартли озод қилинди 24.09.2026 Юқумли касалликларга қарши эмлаш бўйича кўргазмали семинар ўтказилди ▶ Юқумли касалликларга қарши эмлаш бўйича кўргазмали семинар ўтказилди 24.09.2026 Техникумда Ўзбекистон Агросаноат мажмуи ходимлари касаба уюшмаси ташаббуси билан йиғилиш ўтказилди ▶ Техникумда Ўзбекистон Агросаноат мажмуи ходимлари касаба уюшмаси ташаббуси билан йиғилиш ўтказилди 23.09.2026 Ўқувчилар ўртасида соғлом турмуш тарзи тарғиб қилинди ▶ Ўқувчилар ўртасида соғлом турмуш тарзи тарғиб қилинди 23.09.2026 Бобур номли овулда 54 оила имтиёзли кредит эвазига ўз ишини бошлади ▶ Бобур номли овулда 54 оила имтиёзли кредит эвазига ўз ишини бошлади 23.09.2026 Амударё нуронийлари ёшлар тарбияси бўйича аниқ вазифаларни белгилаб олди ▶ Амударё нуронийлари ёшлар тарбияси бўйича аниқ вазифаларни белгилаб олди 22.09.2026 Қорақалпоғистонда 8 ойда 13,2 миллиард сўмлик ноқонуний электр истеъмоли аниқланди ▶ Қорақалпоғистонда 8 ойда 13,2 миллиард сўмлик ноқонуний электр истеъмоли аниқланди 22.09.2026 Депутатлар Амударё туманида тиббиёт, ижтимоий ҳимоя ва таълим соҳаларини ўрганди ▶ Депутатлар Амударё туманида тиббиёт, ижтимоий ҳимоя ва таълим соҳаларини ўрганди 22.09.2026 Сув таъминоти иншоотлари куз-қиш мавсумига тайёрланмоқда ▶ Сув таъминоти иншоотлари куз-қиш мавсумига тайёрланмоқда 21.09.2026 Хайрия тадбири доирасида эҳтиёжманд оилалар ва нуронийлар ҳолидан хабар олинди ▶ Хайрия тадбири доирасида эҳтиёжманд оилалар ва нуронийлар ҳолидан хабар олинди 21.09.2026 Амударё туманида қишлоқ хўжалиги бўйича республика семинари бўлиб ўтди ▶ Амударё туманида қишлоқ хўжалиги бўйича республика семинари бўлиб ўтди 21.09.2026 Дарё бўйи маҳалласида ижтимоий ҳимоя ишлари манзилли йўлга қўйилган ▶ Дарё бўйи маҳалласида ижтимоий ҳимоя ишлари манзилли йўлга қўйилган 21.09.2026 Чекка ҳудудлар аҳолиси ҳам тоза ичимлик суви билан таъминланмоқда ▶ Чекка ҳудудлар аҳолиси ҳам тоза ичимлик суви билан таъминланмоқда 17.09.2026 Синфдошлар 60 йилдан кейин яна мактаб биносида дийдорлашдилар ▶ Синфдошлар 60 йилдан кейин яна мактаб биносида дийдорлашдилар 15.09.2026 “Бирлашиб, буюк тарих яратамиз” шиори остида “Маърифат карвони” лойиҳаси доирасида маданий-маърифий тадбир ўтказилди ▶ “Бирлашиб, буюк тарих яратамиз” шиори остида “Маърифат карвони” лойиҳаси доирасида маданий-маърифий тадбир ўтказилди 14.09.2026 Ижтимоий реестрга киритилган оилаларнинг муаммолари манзилли ўрганилди ▶ Ижтимоий реестрга киритилган оилаларнинг муаммолари манзилли ўрганилди 11.09.2026 Амударёда тадбиркорлар билан очиқ мулоқот бўлиб ўтди ▶ Амударёда тадбиркорлар билан очиқ мулоқот бўлиб ўтди 10.09.2026 Совитгичли омборлар – бозорларда нарх барқарорлигини сақлашда муҳим восита ▶ Совитгичли омборлар – бозорларда нарх барқарорлигини сақлашда муҳим восита 10.09.2026 Саҳна орқали фикрлашув: муҳокама марказида – аёл ҳуқуқлари ▶ Саҳна орқали фикрлашув: муҳокама марказида – аёл ҳуқуқлари 09.09.2026 Оилавий зўравонликка қарши мутахассислар салоҳияти оширилмоқда ▶ Оилавий зўравонликка қарши мутахассислар салоҳияти оширилмоқда 09.09.2026 Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг навбатдаги 24-сессияси ҳақида ахборот ▶ Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг навбатдаги 24-сессияси ҳақида ахборот 08.09.2026 Мактаб ўқувчилари учун йўл хавфсизлиги сабоқлари ўтказилди ▶ Мактаб ўқувчилари учун йўл хавфсизлиги сабоқлари ўтказилди 08.09.2026 Нукусда юк ташувчи ҳайдовчилар билан тарғибот тадбирлари ўтказилди ▶ Нукусда юк ташувчи ҳайдовчилар билан тарғибот тадбирлари ўтказилди 08.09.2026 Янги китоблар тақдимоти ва ижодий мулоқот: Ахборот-кутубхона марказида ижодкорлар билан учрашув ўтказилди ▶ Янги китоблар тақдимоти ва ижодий мулоқот: Ахборот-кутубхона марказида ижодкорлар билан учрашув ўтказилди 08.09.2026 Маҳаллий бюджет ижроси: даромад, ер ва мол-мулк солиқларида барқарор ўсиш кузатилмоқда ▶ Маҳаллий бюджет ижроси: даромад, ер ва мол-мулк солиқларида барқарор ўсиш кузатилмоқда 05.09.2026 Бобур номли овулдаги кўп тармоқли фермер хўжалиги ▶ Бобур номли овулдаги кўп тармоқли фермер хўжалиги 04.09.2026