КАФОЛАТЛИ БЕПУЛ УМУМИЙ ТАЪЛИМ
Дунёда халқ кўп, миллатлар, элу элатлар кўп. Ҳар бир халқ яшайдиган мамлакатларнинг ўз ривожланиш йўли, тараққиёт омиллари мавжуд. Мен баъзан телевидение ва матбуот хабарлари орқали турфа давлатларда яшайдиган халқлар ҳаётига разм солиб, жонажон мамлакатимиздаги инсон омилига, айниқса, таълим тизимига эътиборнинг нақадар катталигидан қувониб кетаман. Мамлакатимизда истиқлол йилларида таълим тизимига қаратилаётган эътибор, ёшларга оид давлат сиёсати, Кадрлар тайёрлаш Миллий Дастури асосида олиб борилаётган оламшумул ишлар бугунги кунда дунё ҳамжамияти томонидан тан олинмоқда.
Шуни мамнуният билан қайд этиш жоизки, таълим тизимидаги туб ўзгаришларга биз муҳтарам Президентимизнинг оқилона сиёсати, мамлакат ҳаётининг иқтисодий, ижтимоий соҳаларида кечаётган ислоҳотлар билан ҳар томонлама боғлиқ ҳолда ишлаб чиқилиб, ҳаётга татбиқ этилган Кадрлар тайёрлаш Миллий Дастури орқали эришдик, деб баралла айта оламиз. Чунки айнан ана шу ижтимоий-сиёсий, илмий педагогик асос мамлакатимизда педагогик тафаккурнинг юксалишига олиб келди. Ва бу Конституциямизда ҳам ўз аксини топди. Яъни, мамлакатимизда 9+3 тамойили асосида 12 йиллик бепул умумий мажбурий таълим тизими жорий қилиниб, мактаб таълими етти тилда - ўзбек, қорақалпоқ, рус, қозоқ, қирғиз, туркман ва тожик тилларида олиб борилаётгани, ўтган ўқув йилидан бошлаб умумтаълим мактабларининг 1-синфларида чет тилларни ўқитиш педтехнологияси жорий этилгани, энг олис қишлоқлардаги мактабларда ҳам ахборот-ресурс марказлари фаолият олиб бораётгани, бугунги мактаб ўқувчиси электрон дарслик қўлланмалар билан таъминланаётгани, 12 йиллик бепул умумий таълим билан ёш авлоднинг барча вакиллари қамраб олинаётгани ғоят аҳамиятлидир.
Бугунги умумтаълим мактаби кечаги қолоқ, ўзгармас таълим дастурига ёпишиб олган, қолиплаштирилган таълим муассасаси эмас, балки жаҳон миқёсида тан олинган ўз Миллий дастурига эга, тараққиёт босқичига кирган таълим даргоҳига айланган. Чунки Конституциямизда белгилаб қўйилганидек, бугунги мактаб ишлари давлат назоратидадир. Фарзандларимиз ҳар жиҳатдан етук ва билимли бўлиб улғайишлари учун давлатимиз томонидан ҳар йили миллиардлаб сўм маблағ ажратилади. Ўқиб, билим олишдан, ўзи қизиққан соҳа бўйича касб-ҳунар эгаллашдан ҳеч ким бебаҳра эмас. Инсоннинг шахс сифатида шаклланиши, билим олиш ҳуқуқи Конституциямизнинг 41-моддаси билан тўлиқ кафолатлаб қўйилган. Мамлакатимиздаги барча таълим масканлари дунё андозаларига мос равишда инновацион педтехнологиялар билан жиҳозланган.
Бу имкониятларнинг барчаси ўсиб келаётган ёш авлод таълим-тарбиясига хизмат қилади. Бизнинг мамлакатимиз ёшлари энг замонавий технологиялар билан жиҳозланган таълим масканларида ўқиб, етук мутахассислар сифатида мустақил ҳаётга йўлланма оладилар.
Лайло Файзуллаева,
56-сонли мактаб директори.

▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶