01.10.2026
Тил Oʻz Qq Ёзув Кирилл Lotin
Reklama banneri
Ҳарф ўлчами Ранг Расмлар
01.10.2026, 12:06
Жамият 👁 301

ДЎРМАН ОВУЛИДА “ЯШИЛ МАКОН” УМУММИЛЛИЙ ЛОЙИҲАСИ ДОИРАСИДА АМАЛИЙ СЕМИНАР ЎТКАЗИЛДИ

ДЎРМАН ОВУЛИДА “ЯШИЛ МАКОН” УМУММИЛЛИЙ ЛОЙИҲАСИ ДОИРАСИДА АМАЛИЙ СЕМИНАР ЎТКАЗИЛДИ

Шу кунларда мамлакатимиз бўйлаб Президентимиз ташаббусига ташкил этилган “Яшил макон” умуммиллий лойиҳаси доирасида ҳудудларни кўкаламзорлаштириш ишлари давом этмоқда. Ушбу ҳаракат доирасида Амударё туманида ҳам ҳудуд иқлим шароитига мос бўлган кўчатлар экиш ишлари қизғин ташкил этилиб, боғ-роғлар яратилмоқда.

Жорий йил 4 ноябрь куни Амударё туманидаги Дўрман овулидаги 84-сонли мактаб биносида Ўзбекстон Республикаси Президентининг 2022 йил 25 октябрдаги “Жамоатчилик фикри асосида шакллантириладиган лойиҳаларни молиялаштириш кўламини кенгайтириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Қарорининг мазмун-моҳиятини тушунтириш ҳамда “Яшил макон” умуммиллий лойиҳаси доирасида кўчат экиш ишларини ташкил этиш бўйича амалий семинар ўтказилди.

Семинарда туман Маҳалла ва нуронийларни қўллаб-қувватлаш бўлими бошлиғи Ғуломжон Дуйсенбоев, Оила ва хотин-қизларни қўллаб-қувватлаш бўлими бошлиғи Гўзал Сабурова, Ободонлаштириш бошқармаси бошлиғи Жасур Норимов, Ёшлар ишлари агентлиги туман бўлими бошлиғи Сардор Исмаилов ҳамда бошқа масъуллар, фуқаролар йиғини ходимлари, овул фаоллари иштирок этишди.

Семинарда сўзга чиққан туман Маҳалла ва нуронийларни қўллаб-қувватлаш бўлими бошлиғи Ғуломжон Дуйсенбоев маҳалла раисларига лойиҳа ва унинг афзалликлари тўғрисида фуқароларга батафсил тушунчалар беришда ҳоким ёрдамчилари, ёшлар етакчилари ва хотин-қизлар билан ҳамкорликдаги ишларни янада жадаллаштириш лозимлигини таъкидлади. Туман Молия бўлими масъули ҳам маҳалла раисларининг лойиҳаларни дастурга жойлаш, овоз бериш жараёнларида эътибор қаратиши лозим бўлган жиҳатлар тўғрисидаги кўплаб саволларига аниқ ва атрофлича жавоб берди.

Шунингдек, семинарда “Яшил макон” умуммиллий лойиҳасини татбиқ этиш мақсадида туманда самарали ишлар олиб борилаётгани, жорий йилнинг баҳор мавсумидан кўкаламзорлаштириш, мевали дарахт ва бута кўчатларини экиш ишларини тизимли, уюшқоқлик билан ташкил қилингани, куз мавсумида ҳам ушбу эзгу ишларни давом эттириш бўйича режа-тадбирлар белгилаб олингани, ҳозирда ҳам режага кўра қатор амалий ишлар олиб борилаётганлиги алоҳида таъкидлаб ўтилди.

Шундан сўнг, аҳоли хонадонларига ва овул ҳудудига иқлимга мос дарахтлар кўчатларини экиш, уларни парваришлаш бўйича тавсиялар берилди. Табиат мусаффолигини таъминлаш, экологик мувозанатни барқарорлаштиришда кўкаламзорлаштиришнинг, дарахтларни кўпайтиришнинг аҳамияти тушунтирилди.

Семинарда таъкидланганидек, экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш, айниқса, дарахт экишга қаратилган умуммиллий лойиҳани амалга ошириш масаласи давлат сиёсати даражасига кўтарилгани бежиз эмас. Айтиш жоизки, мамлакатимиз ва бутун дунёдаги вазият ҳам экологик муаммоларга мана шундай тизимли ва самарали ёндашувни тақозо этмоқда.

Сўзга чиққан масъуллар экологик масалаларга бу қадар катта аҳамият қаратилиб, мана шундай умуммиллий лойиҳа ўтказилиши Ўзбекистон тажрибасида шу пайтга қадар кузатилмаганлигини, «Яшил макон» умуммиллий лойиҳаси Ўзбекистон шароитида шу пайтгача экология соҳасида амалга оширилган ишлардан ўринли хулоса чиқарган ҳолда, масаланинг барча тарафларини атрофлича инобатга олиб, келажакни кўзлаб ишлаб чиқилган ноёб тажриба сифатида ўз натижасини, самарасини беришини алоҳида таъкидлашди.

Семинардан сўнг, овулда янгидан ташкил этилган боғ ҳудудига мевали ва манзарали дарахт кўчатлари ўтқазилди.

Шунингдек, 1 ноябрдан 30 ноябргача “Кексалар учун туризм ойлиги” деб эълон қилингани муносабати билан Маҳалла ва нуронийларни қўллаб-қувватлаш бўлими бошлиғи Ғуломжон Дуйсенбоев, Оила ва хотин-қизларни қўллаб-қувватлаш бўлими бошлиғи Гўзал Сабурова, туман Ободонлаштириш бошқармаси бошлиғи Жасур Норимов ва яна бир гуруҳ мутасаддилар Дўрман овулидаги фронт ортида меҳнат фахрийлари 93 ёшли Йўлдош бобо Матмуродов, 87 ёшга кирган Ойимжон момо Раҳимова ҳамда 80 ёшли Аминбой ота Жуматовларнинг ҳолидан хабар олишди ва совға-саломлар топширишди.

Кексалар ўзларига кўрсатилган бу эътибор ва ғамхўрликдан ниҳоятда мамнун бўлдилар.

Озода Худойберганова.

🎬 Видеогалерея Барчаси →
Мактабгача ва мактаб таълими: ислоҳотлар, ютуқлар ва юксак марралар ▶ Мактабгача ва мактаб таълими: ислоҳотлар, ютуқлар ва юксак марралар 01.10.2026 64-сонли мактаб ўқитувчиси “Йил ўқитувчиси” кўрик-танловининг Қорақалпоғистон Республикаси босқичи ғолиби бўлди ▶ 64-сонли мактаб ўқитувчиси “Йил ўқитувчиси” кўрик-танловининг Қорақалпоғистон Республикаси босқичи ғолиби бўлди 26.09.2026 Информатика ўқитувчилари учун кибархавфсизлик бўйича амалий семинар ўтказилди ▶ Информатика ўқитувчилари учун кибархавфсизлик бўйича амалий семинар ўтказилди 26.09.2026 Билим ва имкониятлар маскани ▶ Билим ва имкониятлар маскани 24.09.2026 14 нафар маҳкум жазони ўташдан муддатидан илгари шартли озод қилинди ▶ 14 нафар маҳкум жазони ўташдан муддатидан илгари шартли озод қилинди 24.09.2026 Юқумли касалликларга қарши эмлаш бўйича кўргазмали семинар ўтказилди ▶ Юқумли касалликларга қарши эмлаш бўйича кўргазмали семинар ўтказилди 24.09.2026 Техникумда Ўзбекистон Агросаноат мажмуи ходимлари касаба уюшмаси ташаббуси билан йиғилиш ўтказилди ▶ Техникумда Ўзбекистон Агросаноат мажмуи ходимлари касаба уюшмаси ташаббуси билан йиғилиш ўтказилди 23.09.2026 Ўқувчилар ўртасида соғлом турмуш тарзи тарғиб қилинди ▶ Ўқувчилар ўртасида соғлом турмуш тарзи тарғиб қилинди 23.09.2026 Бобур номли овулда 54 оила имтиёзли кредит эвазига ўз ишини бошлади ▶ Бобур номли овулда 54 оила имтиёзли кредит эвазига ўз ишини бошлади 23.09.2026 Амударё нуронийлари ёшлар тарбияси бўйича аниқ вазифаларни белгилаб олди ▶ Амударё нуронийлари ёшлар тарбияси бўйича аниқ вазифаларни белгилаб олди 22.09.2026 Қорақалпоғистонда 8 ойда 13,2 миллиард сўмлик ноқонуний электр истеъмоли аниқланди ▶ Қорақалпоғистонда 8 ойда 13,2 миллиард сўмлик ноқонуний электр истеъмоли аниқланди 22.09.2026 Депутатлар Амударё туманида тиббиёт, ижтимоий ҳимоя ва таълим соҳаларини ўрганди ▶ Депутатлар Амударё туманида тиббиёт, ижтимоий ҳимоя ва таълим соҳаларини ўрганди 22.09.2026 Сув таъминоти иншоотлари куз-қиш мавсумига тайёрланмоқда ▶ Сув таъминоти иншоотлари куз-қиш мавсумига тайёрланмоқда 21.09.2026 Хайрия тадбири доирасида эҳтиёжманд оилалар ва нуронийлар ҳолидан хабар олинди ▶ Хайрия тадбири доирасида эҳтиёжманд оилалар ва нуронийлар ҳолидан хабар олинди 21.09.2026 Амударё туманида қишлоқ хўжалиги бўйича республика семинари бўлиб ўтди ▶ Амударё туманида қишлоқ хўжалиги бўйича республика семинари бўлиб ўтди 21.09.2026 Дарё бўйи маҳалласида ижтимоий ҳимоя ишлари манзилли йўлга қўйилган ▶ Дарё бўйи маҳалласида ижтимоий ҳимоя ишлари манзилли йўлга қўйилган 21.09.2026 Чекка ҳудудлар аҳолиси ҳам тоза ичимлик суви билан таъминланмоқда ▶ Чекка ҳудудлар аҳолиси ҳам тоза ичимлик суви билан таъминланмоқда 17.09.2026 Синфдошлар 60 йилдан кейин яна мактаб биносида дийдорлашдилар ▶ Синфдошлар 60 йилдан кейин яна мактаб биносида дийдорлашдилар 15.09.2026 “Бирлашиб, буюк тарих яратамиз” шиори остида “Маърифат карвони” лойиҳаси доирасида маданий-маърифий тадбир ўтказилди ▶ “Бирлашиб, буюк тарих яратамиз” шиори остида “Маърифат карвони” лойиҳаси доирасида маданий-маърифий тадбир ўтказилди 14.09.2026 Ижтимоий реестрга киритилган оилаларнинг муаммолари манзилли ўрганилди ▶ Ижтимоий реестрга киритилган оилаларнинг муаммолари манзилли ўрганилди 11.09.2026 Амударёда тадбиркорлар билан очиқ мулоқот бўлиб ўтди ▶ Амударёда тадбиркорлар билан очиқ мулоқот бўлиб ўтди 10.09.2026 Совитгичли омборлар – бозорларда нарх барқарорлигини сақлашда муҳим восита ▶ Совитгичли омборлар – бозорларда нарх барқарорлигини сақлашда муҳим восита 10.09.2026 Саҳна орқали фикрлашув: муҳокама марказида – аёл ҳуқуқлари ▶ Саҳна орқали фикрлашув: муҳокама марказида – аёл ҳуқуқлари 09.09.2026 Оилавий зўравонликка қарши мутахассислар салоҳияти оширилмоқда ▶ Оилавий зўравонликка қарши мутахассислар салоҳияти оширилмоқда 09.09.2026 Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг навбатдаги 24-сессияси ҳақида ахборот ▶ Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг навбатдаги 24-сессияси ҳақида ахборот 08.09.2026 Мактаб ўқувчилари учун йўл хавфсизлиги сабоқлари ўтказилди ▶ Мактаб ўқувчилари учун йўл хавфсизлиги сабоқлари ўтказилди 08.09.2026 Нукусда юк ташувчи ҳайдовчилар билан тарғибот тадбирлари ўтказилди ▶ Нукусда юк ташувчи ҳайдовчилар билан тарғибот тадбирлари ўтказилди 08.09.2026 Янги китоблар тақдимоти ва ижодий мулоқот: Ахборот-кутубхона марказида ижодкорлар билан учрашув ўтказилди ▶ Янги китоблар тақдимоти ва ижодий мулоқот: Ахборот-кутубхона марказида ижодкорлар билан учрашув ўтказилди 08.09.2026 Маҳаллий бюджет ижроси: даромад, ер ва мол-мулк солиқларида барқарор ўсиш кузатилмоқда ▶ Маҳаллий бюджет ижроси: даромад, ер ва мол-мулк солиқларида барқарор ўсиш кузатилмоқда 05.09.2026 Бобур номли овулдаги кўп тармоқли фермер хўжалиги ▶ Бобур номли овулдаги кўп тармоқли фермер хўжалиги 04.09.2026