15.08.2026
Тил Oʻz Qq Ёзув Кирилл Lotin
Reklama banneri
Ҳарф ўлчами Ранг Расмлар
15.08.2026, 23:02
Жамият 👁 257

19 ТА ОВУЛ ЁКИ МАҲАЛЛА ҲУДУДИДАГИ ЖАМИ 50,4 КМ УЗУНЛИКДАГИ ИЧКИ ЙЎЛЛАР 12,5 МЛРД СЎМ МАБЛАҒ ЭВАЗИГА ҚАЙТА ТАЪМИРЛАНАДИ

19 ТА ОВУЛ ЁКИ МАҲАЛЛА ҲУДУДИДАГИ ЖАМИ 50,4 КМ УЗУНЛИКДАГИ ИЧКИ ЙЎЛЛАР 12,5 МЛРД СЎМ МАБЛАҒ ЭВАЗИГА ҚАЙТА ТАЪМИРЛАНАДИ

Президентнинг 2022 йил 25 октябрдаги “Маҳаллалар инфратузилмасини янада яхшилаш бўйича қўшимча чора тадбирлари тўғрисида”ги қарорида мамлакатимиз ҳудудини обод қилиш, қишлоқ ва маҳаллаларда инфратузилма билан боғлиқ энг долзарб масалаларини тизимли ҳал қилиш, ичимлик сув, электр энергияси ва газ таъминотини, таълим, соғлиқни сақлаш, маданият, спорт ва бошқа инфрутузилма объектларини яхшилаш, шу асосда аҳоли турмуш фаровонлигини ошириш кўзда тутилган.

Қарорга мувофиқ Амударё тумани ҳудудида ҳам кўплаб ички йўлларни таъмирлаш, газ, электр таъминотини, инфратузилма объектларини яхшилаш, борасида амалга ошириладиган ишлар белгилаб олинди.

12 ноябрь куни 55-сонли мактабда ушбу масалаларни аҳолига тушунтиришга бағишланган йиғилиш бўлиб ўтди. Йиғилишда туман ҳоким Султонбой Йўлдашев, туман ҳокимлигининг саноат йирик қурилиш, коммуникация, коммунал хўжалиги ва ободонлаштириш масалалари бўйича мажмуа бошлиғи Нодирбек Комолов, Гулзор, Ойбек номли маҳалла фуқаролар йиғинлари раислари, ҳоким ёрдамчилари ва фаоллари иштирок этдилар.

Йиғилишда туман ҳокими Султонбой Йўлдашев аҳолига Президентнинг юқоридаги қайд этилган қарорига мувофиқ туманда амалга оширилиши белгиланган кўламдор ишлар ҳақида маълумотлар берди.

Таъкидланишича, туман бўйича жами 19 та овул ёки маҳалла ҳудудидаги умумий узунлиги 50,4 км бўлган ички йўлларни таъмирлаш учун 12 миллиард 517 миллион сўм маблағ ажратилган. Жумладан, 482 млн сўмга Бештом маҳалласи ҳудудидаги 2,1 км, 757 млн сўмга Дарёбўйи маҳалласи ҳудудидаги 3,3 км, 1 млрд 440 млн сўмга Ойбек номли маҳалла ҳудудидаги 6,3 км, 207 млн сўмга Арна бўйи  маҳалласи ҳудудидаги 0,9 км ички йўлларни таъмирлаш режалаштирилмоқда.

Бундан ташқари, дастур доирасида 1 млрд. 7 млн. сўм эвазига Бешовул  маҳалласи ҳудудидаги 4,4 км., 1 млрд 253 млн. сўм эвазига Бўзсолма  маҳалласи ҳудудидаги 5,4 км., 1 млрд 260 млн. сўмга Дўрман  овули ҳудудидаги 5,5 км. ички йўлларни таъмирлаш кўзда тутилмоқда. 

Юқоридаги қарорга асосан ишлаб чиқилган маҳаллалар инфратузилмасини ривожлантириш дастури доирасида туманнинг Жумур овул маҳалласи ҳудудидаги 0,8 км. ички йўллар 184 млн. сўм, Ўрта қала овули ҳудудидаги 0,9 км. ички йўллар 199 млн. сўм, Оқ олтин овули ҳудудидаги 0,8 км. ички йўллар 191 млн. сўм, Бўз ёп овули ҳудудидаги 2,4 км. ички йўллар 560 млн. сўм эвазига реконструкция қилинади.

Шунингдек, Беруний маҳалласи ҳудудидаги 0,6 км. ички йўлларни таъмирлаш учун 510 млн. сўм, Бўстон маҳалласи ҳудудидаги 4,9 км ички йўлларни таъмирлаш учун 1 млрд. 118 млн. сўм, Қиличбой овули ҳудудидаги 2,4 км. ички йўлларни таъмирлаш учун 557 млн. сўм, Дўстлик  маҳалласи ҳудудидаги 2,5 км. ички йўлларни таъмирлаш учун 572 млн. сўм йўналтирилмоқда.

Дастур доирасида Манғит шаҳрининг Гулзор маҳалласи ҳудудидаги 5,2 км., Навоий маҳалласи ҳудудидаги 0,9 км., Дурунки маҳалласи ҳудудидаги 0,4 км. ва Бойовул маҳалласи ҳудудидаги 0,6 км. ички йўлларни ҳам таъмирлаш режалаштирилган. Ушбу 4 та маҳаллалардаги ички йўлларни таъмирлаш учун жами 2 миллиард 791 миллион сўм маблағ ажратилган.

Йиғилишда туман ҳокими ўринбосари Нодирбек Комолов ҳам белгиланган ички йўллларда қурилиш-таъмирлаш, инфратузилма объектларининг яхшилаш борасида амалга оширилиши режалаштирилган ишлар ҳақида батафсил маълумотлар берди.

Йиғилишда иштирокчилар аҳоли турмуш фаровонлигини ошириш мақсадида қабул қилинган қарордан жуда мамнун бўлдилар.

 Ойгул РАЖАБОВА.

🎬 Видеогалерея Барчаси →
Болалар саломатлиги назоратда: гижжа касалликларига қарши профилактика ишлари давом этмоқда Болалар саломатлиги назоратда: гижжа касалликларига қарши профилактика ишлари давом этмоқда 13.08.2026 Мустақилликнинг 35 йиллигига муносиб туҳфа: Амударёда 49 та оилага қувонч улашилмоқда Мустақилликнинг 35 йиллигига муносиб туҳфа: Амударёда 49 та оилага қувонч улашилмоқда 10.08.2026 Куйдирги касаллигининг олдини олишга қаратилган махсус-тактик ўқув машқи ўтказилди Куйдирги касаллигининг олдини олишга қаратилган махсус-тактик ўқув машқи ўтказилди 10.08.2026 Темир йўл соҳаси фахрийлари касб байрами муносабати билан дийдорлашдилар Темир йўл соҳаси фахрийлари касб байрами муносабати билан дийдорлашдилар 06.08.2026 Қорамон маҳалласида электр инфратузилмаси янгиланмоқда Қорамон маҳалласида электр инфратузилмаси янгиланмоқда 06.08.2026 Меҳнат фахрийси, жамоат арбоби Янгибой Ражаповнинг 80 йиллик юбилейи нишонланди Меҳнат фахрийси, жамоат арбоби Янгибой Ражаповнинг 80 йиллик юбилейи нишонланди 05.08.2026 Амударё туманида ғўза парваришига бағишланган кўргазмали дала семинари ўтказилди Амударё туманида ғўза парваришига бағишланган кўргазмали дала семинари ўтказилди 05.08.2026 Амударё туманида ободонлаштириш ишлари жадаллик билан давом этмоқда Амударё туманида ободонлаштириш ишлари жадаллик билан давом этмоқда 05.08.2026 “Инсон” ИҲМ ходимлари томонидан “Ёлғиз кекса” реестрига киритилган фуқароларнинг хонадонларида ҳашар ташкил этилди “Инсон” ИҲМ ходимлари томонидан “Ёлғиз кекса” реестрига киритилган фуқароларнинг хонадонларида ҳашар ташкил этилди 04.08.2026 Амударёда «Ишбилармон аёл – 2026» кўрик-танловининг туман босқичи ғолиблари аниқланди Амударёда «Ишбилармон аёл – 2026» кўрик-танловининг туман босқичи ғолиблари аниқланди 04.08.2026 Такрорий экинлардан мўл ҳосил олиш йўлида Такрорий экинлардан мўл ҳосил олиш йўлида 01.08.2026 Амударё туманида Халқлар дўстлиги куни кенг нишонланди Амударё туманида Халқлар дўстлиги куни кенг нишонланди 01.08.2026 Амударё туманида навбатдаги сайёр қабул: Аҳоли муаммолари жойида ўрганилди Амударё туманида навбатдаги сайёр қабул: Аҳоли муаммолари жойида ўрганилди 30.07.2026 Мустақиллик байрами олдидан кенг кўламли ободонлаштириш ишлари давом этмоқда Мустақиллик байрами олдидан кенг кўламли ободонлаштириш ишлари давом этмоқда 30.07.2026 Президент қарори ижроси: Амударёда қишлоқ хўжалиги соҳаси вакиллари иштирокида семинар бўлиб ўтди Президент қарори ижроси: Амударёда қишлоқ хўжалиги соҳаси вакиллари иштирокида семинар бўлиб ўтди 30.07.2026 Имконияти чекланган фуқаролар учун маънавий-маърифий тадбир ўтказилди Имконияти чекланган фуқаролар учун маънавий-маърифий тадбир ўтказилди 29.07.2026 Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг 22-сессияси тўғрисида ахборот Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг 22-сессияси тўғрисида ахборот 29.07.2026 Ҳарбий хизмат – шахсий камолот ва мардлик мактаби Ҳарбий хизмат – шахсий камолот ва мардлик мактаби 24.01.2025 САРҲАДЛАРИМИЗ ДАХЛСИЗЛИГИ, ОНА ВАТАН ТИНЧЛИГИ ЙЎЛИДА ХАЛҚ ВА АРМИЯ – БИР ТАН-У БИР ЖОНДИР САРҲАДЛАРИМИЗ ДАХЛСИЗЛИГИ, ОНА ВАТАН ТИНЧЛИГИ ЙЎЛИДА ХАЛҚ ВА АРМИЯ – БИР ТАН-У БИР ЖОНДИР 14.01.2025 Грант лойиҳаси доирасида ёмон одатлар, эрта турмуш ва оилавий ажримларнинг олдини олиш мавзусида кўрсатув тасвирга олинди Грант лойиҳаси доирасида ёмон одатлар, эрта турмуш ва оилавий ажримларнинг олдини олиш мавзусида кўрсатув тасвирга олинди 12.05.2024 Грант лойиҳаси доирасида ёмон одатлар, эрта турмуш ва оилавий ажримларнинг сабаб ҳамда оқибатлари ҳақида кўрсатув тасвирга олинди Грант лойиҳаси доирасида ёмон одатлар, эрта турмуш ва оилавий ажримларнинг сабаб ҳамда оқибатлари ҳақида кўрсатув тасвирга олинди 15.08.2023 Сайлов жараёнидан видеолавҳалар Сайлов жараёнидан видеолавҳалар 24.10.2021 Cайлов участкаларида овоз бериш жараёни юксак савияда ўтмоқда. Cайлов участкаларида овоз бериш жараёни юксак савияда ўтмоқда. 24.10.2021 "Замин" информацион дастурининг 2021 йил 16 октябрь кунги сони "Замин" информацион дастурининг 2021 йил 16 октябрь кунги сони 17.10.2021 "Замин" информацион дастурининг 2021 йил 9 октябрь кунги сони "Замин" информацион дастурининг 2021 йил 9 октябрь кунги сони 11.10.2021 Назархон овули оқар сув билан таъминланмоқда Назархон овули оқар сув билан таъминланмоқда 17.07.2021 Амударё туманида Рамазон ҳайити кенг нишонланди (видео) Амударё туманида Рамазон ҳайити кенг нишонланди (видео) 14.05.2021 Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг биринчи сессияси тўғрисида АХБОPОТ (+видео) Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг биринчи сессияси тўғрисида АХБОPОТ (+видео) 15.01.2020 "Мунозара" кўрсатувининг 20.12.2019 кунги сони (сиёсий партияларнинг туман Кенгашлари иштирокида) "Мунозара" кўрсатувининг 20.12.2019 кунги сони (сиёсий партияларнинг туман Кенгашлари иштирокида) 21.12.2019 ХАЛҚАPО НОГИPОНЛАP КУНИ МУНОСАБАТИ БИЛАН ТАДБИP ЎТКАЗИЛДИ (+Видео) ХАЛҚАPО НОГИPОНЛАP КУНИ МУНОСАБАТИ БИЛАН ТАДБИP ЎТКАЗИЛДИ (+Видео) 04.12.2019