01.10.2026
Тил Oʻz Qq Ёзув Кирилл Lotin
Reklama banneri
Ҳарф ўлчами Ранг Расмлар
01.10.2026, 11:15
Жамият 👁 802

ХОТИН-ҚИЗЛАР ЎРТАСИДА ЖИНОЯТ ВА ҲУҚУҚБУЗАРЛИКЛАРНИНГ ОЛДИНИ ОЛИШ МАСАЛАЛАРИГА БАҒИШЛАНГАН ЙИҒИЛИШ ЎТКАЗИЛДИ

ХОТИН-ҚИЗЛАР ЎРТАСИДА ЖИНОЯТ ВА ҲУҚУҚБУЗАРЛИКЛАРНИНГ ОЛДИНИ ОЛИШ МАСАЛАЛАРИГА БАҒИШЛАНГАН ЙИҒИЛИШ ЎТКАЗИЛДИ

Амударё туманининг Олмазор маҳалласида туман Ички ишлар бўлими масъуллари томонидан хотин-қизлар ўртасида жиноятчилик ва ҳуқуқбузарликлар содир этилишининг олдини олиш масалаларига бағишланган йиғилиш ташкил этилди.

Маҳалла ҳудудидаги 82-мактабда бўлиб ўтказилган ушбу йиғилишда туман Ички ишлар бўлимининг Хотин-қизлар масалалари бўйича катта инспектори Инобат Ўрозматова, тергов гуруҳи терговчиси Дилафрўз Шарипова ҳамда ҳудудга масъул инспектор-психолог, профилактика инспектори, фуқаролар йиғинининг хотин-қизлар фаоли, маҳалла фаоллари, мактаб ўқувчи-қизлари қатнашишди.

Йиғилишда хотин-қизлар ўртасида жиноят ва ҳуқуқбузарликлар содир этилишининг олдини олиш, оғир ижтимоий аҳволдаги аёлларнинг муаммоларини ўрганиш, ҳамкор ташкилотлар билан биргаликда ушбу муаммоларни ижобий ҳал этиш борасида туман Ички ишлар бўлимининг профилактика инспекторлари ҳамда хотин-қизлар масалалари бўйича инспектори томонидан қатор профилактик тадбирлар амалга оширилиб келинаётгани тўғрисида сўз юритилди.

Шунингдек, профилактик ҳисобда турган хотин-қизлар томонидан қайта ҳуқуқбузарлик ва жиноят содир этилишининг олдини олиш борасида ҳам улар билан доимий равишда профилактик суҳбатлар ўтказилаётгани, меҳнат ва турмуш шароитларини яхшилашга қаратилган манзилли чора-тадбирлар белгилаб олиниб, муаммоларининг бартараф этилишига алоҳида аҳамият қаратилаётгани таъкидланди.

Йиғилиш давомида жорий йилда туманда яшовчи 23 нафар хотин-қизлар томонидан 18 та жиноятлар содир этилгани, улар орасида фирибгарлик, ўғирлик, ўзлаштириш ва растрата, безорилик, қўшмачилик ва фоҳишахона сақлаш, енгил тан-жароҳати етказиш каби турли жиноятлар мавжудлиги, шу қаторда хотин-қизлар билан боғлиқ 480 та маъмурий ҳуқуқбузарликлар ҳам содир этилгани тўғрисида маълумотлар берилди.

Ундан ташқари, маҳаллаларда “Хонадонбай” ва “Фуқаробай” иш тизими ташкил қилингани, бунинг натижасида оилавий зўравонлик ва тазйиқ қурбонига айланган хотин-қизлар аниқланиб, ҳар бири билан психологик-профилактик суҳбатлар ўтказилаётгани, ҳимоя ордерлари билан таъминлаш орқали уларнинг ҳуқуқ ва манфаатлари ҳимоя қилинаётгани ҳам айтиб ўтилди.

Таъкидланганидек, туманда тазйиқ ва зўравонликка учраган 109 та хотин-қизларга ҳимоя ордерлари берилган ҳамда туман Ички ишлар бўлими томонидан ҳимояга олинган. Шунга қарамасдан ҳимоя остига олинган хотин-қизларга нисбатан қайта тазйиқ ва зўравонлик содир этиш ҳолатлари қайд қилинган ва ҳимоя ордери талаблари бузилган. Ана шундай 3 та ҳолат бўйича ҳуқуқбузарларга нисбатан маъмурий баённомалар расмийлаштирилган.

Ўтган давр мобайнида фуқаролар йиғинилари масъуллари, туман Ички ишлар бўлимининг профилактика инспекторлари ва хотин-қизлар масалалари бўйича инспектори ҳимоя ордери берилган аёллар ҳолидан мунтазам равишда хабар олиб, доимий профилактик суҳбатлар ўтказишган.

Шунингдек, Пробация гуруҳи ҳисобида туриб, жазо муддатни ўтаб келаётган хотин-қизлар билан ҳам манзилли ишлар ташкил этилган. Тазйиқ ва зўравонлик ҳолатига учраган хотин-қизлар тан-жароҳати билан боғлиқ жиноятларнинг жабрланувчиси бўлиб қолишининг олдини олиш мақсадида бу бўйича ёрдам сўраб мурожаат қилганларга туман Ички ишлар бўлими томонидан ҳимоя ордерини бериш ишлари йўлга қўйилган.

Йиғилиш давомида Ички ишлар бўлими инспекторлари хотин-қизларга ўз ҳуқуқ ва мажбуриятлари, жиноятчилик ва ҳуқуқбузарликларнинг салбий оқибатлари хусусида ҳам батафсил ҳуқуқий тушунчалар беришди. Шунингдек, йиғилишда иштирок этган хотин-қизлар ҳам ўз навбатида саволлар билан мурожаат қилиб, қониқарли жавоблар олдилар ва тўлиқ маълумотларга эга бўлдилар.

Бу каби профилактик, тарғибот ва ташвиқот тадбирлар хотин-қизлар ўртасида ҳуқуқбузарлик ва жиноятларнинг барвақт олдини олиш, ўз ҳуқуқ ва мажбуриятларини тўлиқ англаб етишларида, турли қийноқ, тазйиқ ва зўравонликлардан ҳимоя қилинишида, ҳуқуқий онг ва маданиятини юксалтиришда катта аҳамият касб этади.

О.Худойберганова.

2. Амударё туманининг Олмазор маҳалласида туман Ички ишлар бўлими масъуллари томонидан хотин-қизлар ўртасида жиноятчилик ва ҳуқуқбузарликлар содир этилишининг олдини олиш масалаларига бағишланган йиғилиш ташкил этилди.

🎬 Видеогалерея Барчаси →
Мактабгача ва мактаб таълими: ислоҳотлар, ютуқлар ва юксак марралар ▶ Мактабгача ва мактаб таълими: ислоҳотлар, ютуқлар ва юксак марралар 01.10.2026 64-сонли мактаб ўқитувчиси “Йил ўқитувчиси” кўрик-танловининг Қорақалпоғистон Республикаси босқичи ғолиби бўлди ▶ 64-сонли мактаб ўқитувчиси “Йил ўқитувчиси” кўрик-танловининг Қорақалпоғистон Республикаси босқичи ғолиби бўлди 26.09.2026 Информатика ўқитувчилари учун кибархавфсизлик бўйича амалий семинар ўтказилди ▶ Информатика ўқитувчилари учун кибархавфсизлик бўйича амалий семинар ўтказилди 26.09.2026 Билим ва имкониятлар маскани ▶ Билим ва имкониятлар маскани 24.09.2026 14 нафар маҳкум жазони ўташдан муддатидан илгари шартли озод қилинди ▶ 14 нафар маҳкум жазони ўташдан муддатидан илгари шартли озод қилинди 24.09.2026 Юқумли касалликларга қарши эмлаш бўйича кўргазмали семинар ўтказилди ▶ Юқумли касалликларга қарши эмлаш бўйича кўргазмали семинар ўтказилди 24.09.2026 Техникумда Ўзбекистон Агросаноат мажмуи ходимлари касаба уюшмаси ташаббуси билан йиғилиш ўтказилди ▶ Техникумда Ўзбекистон Агросаноат мажмуи ходимлари касаба уюшмаси ташаббуси билан йиғилиш ўтказилди 23.09.2026 Ўқувчилар ўртасида соғлом турмуш тарзи тарғиб қилинди ▶ Ўқувчилар ўртасида соғлом турмуш тарзи тарғиб қилинди 23.09.2026 Бобур номли овулда 54 оила имтиёзли кредит эвазига ўз ишини бошлади ▶ Бобур номли овулда 54 оила имтиёзли кредит эвазига ўз ишини бошлади 23.09.2026 Амударё нуронийлари ёшлар тарбияси бўйича аниқ вазифаларни белгилаб олди ▶ Амударё нуронийлари ёшлар тарбияси бўйича аниқ вазифаларни белгилаб олди 22.09.2026 Қорақалпоғистонда 8 ойда 13,2 миллиард сўмлик ноқонуний электр истеъмоли аниқланди ▶ Қорақалпоғистонда 8 ойда 13,2 миллиард сўмлик ноқонуний электр истеъмоли аниқланди 22.09.2026 Депутатлар Амударё туманида тиббиёт, ижтимоий ҳимоя ва таълим соҳаларини ўрганди ▶ Депутатлар Амударё туманида тиббиёт, ижтимоий ҳимоя ва таълим соҳаларини ўрганди 22.09.2026 Сув таъминоти иншоотлари куз-қиш мавсумига тайёрланмоқда ▶ Сув таъминоти иншоотлари куз-қиш мавсумига тайёрланмоқда 21.09.2026 Хайрия тадбири доирасида эҳтиёжманд оилалар ва нуронийлар ҳолидан хабар олинди ▶ Хайрия тадбири доирасида эҳтиёжманд оилалар ва нуронийлар ҳолидан хабар олинди 21.09.2026 Амударё туманида қишлоқ хўжалиги бўйича республика семинари бўлиб ўтди ▶ Амударё туманида қишлоқ хўжалиги бўйича республика семинари бўлиб ўтди 21.09.2026 Дарё бўйи маҳалласида ижтимоий ҳимоя ишлари манзилли йўлга қўйилган ▶ Дарё бўйи маҳалласида ижтимоий ҳимоя ишлари манзилли йўлга қўйилган 21.09.2026 Чекка ҳудудлар аҳолиси ҳам тоза ичимлик суви билан таъминланмоқда ▶ Чекка ҳудудлар аҳолиси ҳам тоза ичимлик суви билан таъминланмоқда 17.09.2026 Синфдошлар 60 йилдан кейин яна мактаб биносида дийдорлашдилар ▶ Синфдошлар 60 йилдан кейин яна мактаб биносида дийдорлашдилар 15.09.2026 “Бирлашиб, буюк тарих яратамиз” шиори остида “Маърифат карвони” лойиҳаси доирасида маданий-маърифий тадбир ўтказилди ▶ “Бирлашиб, буюк тарих яратамиз” шиори остида “Маърифат карвони” лойиҳаси доирасида маданий-маърифий тадбир ўтказилди 14.09.2026 Ижтимоий реестрга киритилган оилаларнинг муаммолари манзилли ўрганилди ▶ Ижтимоий реестрга киритилган оилаларнинг муаммолари манзилли ўрганилди 11.09.2026 Амударёда тадбиркорлар билан очиқ мулоқот бўлиб ўтди ▶ Амударёда тадбиркорлар билан очиқ мулоқот бўлиб ўтди 10.09.2026 Совитгичли омборлар – бозорларда нарх барқарорлигини сақлашда муҳим восита ▶ Совитгичли омборлар – бозорларда нарх барқарорлигини сақлашда муҳим восита 10.09.2026 Саҳна орқали фикрлашув: муҳокама марказида – аёл ҳуқуқлари ▶ Саҳна орқали фикрлашув: муҳокама марказида – аёл ҳуқуқлари 09.09.2026 Оилавий зўравонликка қарши мутахассислар салоҳияти оширилмоқда ▶ Оилавий зўравонликка қарши мутахассислар салоҳияти оширилмоқда 09.09.2026 Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг навбатдаги 24-сессияси ҳақида ахборот ▶ Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг навбатдаги 24-сессияси ҳақида ахборот 08.09.2026 Мактаб ўқувчилари учун йўл хавфсизлиги сабоқлари ўтказилди ▶ Мактаб ўқувчилари учун йўл хавфсизлиги сабоқлари ўтказилди 08.09.2026 Нукусда юк ташувчи ҳайдовчилар билан тарғибот тадбирлари ўтказилди ▶ Нукусда юк ташувчи ҳайдовчилар билан тарғибот тадбирлари ўтказилди 08.09.2026 Янги китоблар тақдимоти ва ижодий мулоқот: Ахборот-кутубхона марказида ижодкорлар билан учрашув ўтказилди ▶ Янги китоблар тақдимоти ва ижодий мулоқот: Ахборот-кутубхона марказида ижодкорлар билан учрашув ўтказилди 08.09.2026 Маҳаллий бюджет ижроси: даромад, ер ва мол-мулк солиқларида барқарор ўсиш кузатилмоқда ▶ Маҳаллий бюджет ижроси: даромад, ер ва мол-мулк солиқларида барқарор ўсиш кузатилмоқда 05.09.2026 Бобур номли овулдаги кўп тармоқли фермер хўжалиги ▶ Бобур номли овулдаги кўп тармоқли фермер хўжалиги 04.09.2026