01.10.2026
Тил Oʻz Qq Ёзув Кирилл Lotin
Reklama banneri
Ҳарф ўлчами Ранг Расмлар
01.10.2026, 11:10
Жамият 👁 284

БЕШТОМ МАҲАЛЛАСИДА ТУМАН ҲОКИМИ ЁШЛАР БИЛАН УЧРАШУВ ЎТКАЗДИ

БЕШТОМ МАҲАЛЛАСИДА ТУМАН ҲОКИМИ ЁШЛАР БИЛАН УЧРАШУВ ЎТКАЗДИ

Мамлакатимиз бўйлаб ёшларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш мақсадида ҳоким ва ёшлар учрашувлари ўтказилиб, уларни ҳал қилиш бўйича тегишли чора-тадбирлар амалга оширилмоқда. Бештом маҳалласида бўлиб ўтган навбатдаги “Ҳоким ва ёшлар” учрашувида ҳам ҳудуд ёшларининг муаммолари, таклифлари ўрганилди.

17 ноябрь куни маҳалла ҳудудида бўлиб ўтган мазкур учрашувда туман ҳокими Султонбой Йўлдашев, Президентнинг тумандаги Халқ қабулхонаси мудири Эркин Ражабов, Ёшлар агентлиги туман бўлими бошлиғи Сардор Исмоилов ҳамда мутасадди ташкилотлар, фуқаролар йиғинлари масъуллари, ҳудуддаги ҳоким ёрдамчиси, фаол фуқаролар ва ёшлар иштирок этишди.

Тадирда сўзга чиққан туман ҳокими Султонбой Йўлдашев дастлаб юртимизда ёшлар учун яратилаётган имкониятлар, ўзгаришлар ва бунёдкорликлар, улардан унумли фойдаланиб камолга етаётган, ютуқларга эришиб, Ўзбекистон номини дунёга танитаётган фаол ёшлар ҳақида сўзлади. Туман ёшларини ҳам бор имконият ва шароитлардан етарлича фойдаланиб, юрт келажагига муносиб фарзандлар, етук инсонлар бўлиб вояга етишга даъват этди.

Шунингдек, Президентнинг тумандаги Халқ қабулхонаси мудири Эркин Ражабов ҳам ҳудудларда ёшлар билан учрашувлар ўтказилиб, уларнинг муаммоларини ўрганишга, аниқланган камчиликларни мутасаддиларни жалб этган ҳолда бартараф этишига алоҳида эътибор қаратилаётганини таъкидлаб ўтди.

Ёшлар агентлиги туман бўлими бошлиғи Сардор Исмаилов эса туманда ёшлар бандлигини таъминлаш, тадбиркорликка жалб этиш, олий ўқув юртларида таҳсил олаётган кам таъминланган оилалар фарзандларининг тўлов-шартномаларини қисман қоплаб бериш каби ишлар амалга оширилаётганини маълум қилди.

Таъкидланганидек, тумандаги “Ёшлар дафтари” рўйхатига олинган ёшлар билан ҳам тизимли ишлар олиб борилмоқда. Уларга субсидия ва кредитлар ажратилишига кўмаклашилиб, тадбиркорликка жалб этиш орқали бандлигини таъминлашга алоҳида эътибор қаратилмоқда.

Жумладан, “Ёшлар дафтари”дан чиқарилган ёшлар доимий ва жамоат иш ўринларига жойлаштирилди, имтиёзли кредитлар, тикув машиналари берилди. “Ҳар бир ёшга – бир гектар” тамойили асосида ер майдонлари ажратилди. “Ёшлар дафтари”га киритилган ёшларни қўллаб-қувватлаш мақсадида ташкил этилган махсус жамғармасидан бир марталик моддий ёрдам, асбоб-ускуналар ва меҳнат қуроллари харид қилиш, сафарбарлик чақирув резерви хизмати бадалини тўлаш, маҳалла фуқаролар йиғинларига “Street work out” спорт майдончалари қуриш кабилар учун тегишли маблағлар ажратилиб, кўмак берилди.

Учрашув давомида маҳалла ёшлари билан очиқ мулоқот ўтказилиб, мурожаатлари тингланди. Ҳудуд ёшлари асосан, бандликни таъминлаш, тадбиркорликни йўлга қўйиш, субсидия ва кредитлар ажратилишига кўмаклашиш каби масалалар юзасидан амалий ёрдам сўраб мурожаат этдилар.

Бештом маҳалласи ёшларининг мурожаатлари, таклифлари атрофлича ўрганилди ва ўз муддатида тегишлича ҳал этиш учун масъулларга қатъий топшириқлар берилди.

О.Худойберганова.

🎬 Видеогалерея Барчаси →
Мактабгача ва мактаб таълими: ислоҳотлар, ютуқлар ва юксак марралар ▶ Мактабгача ва мактаб таълими: ислоҳотлар, ютуқлар ва юксак марралар 01.10.2026 64-сонли мактаб ўқитувчиси “Йил ўқитувчиси” кўрик-танловининг Қорақалпоғистон Республикаси босқичи ғолиби бўлди ▶ 64-сонли мактаб ўқитувчиси “Йил ўқитувчиси” кўрик-танловининг Қорақалпоғистон Республикаси босқичи ғолиби бўлди 26.09.2026 Информатика ўқитувчилари учун кибархавфсизлик бўйича амалий семинар ўтказилди ▶ Информатика ўқитувчилари учун кибархавфсизлик бўйича амалий семинар ўтказилди 26.09.2026 Билим ва имкониятлар маскани ▶ Билим ва имкониятлар маскани 24.09.2026 14 нафар маҳкум жазони ўташдан муддатидан илгари шартли озод қилинди ▶ 14 нафар маҳкум жазони ўташдан муддатидан илгари шартли озод қилинди 24.09.2026 Юқумли касалликларга қарши эмлаш бўйича кўргазмали семинар ўтказилди ▶ Юқумли касалликларга қарши эмлаш бўйича кўргазмали семинар ўтказилди 24.09.2026 Техникумда Ўзбекистон Агросаноат мажмуи ходимлари касаба уюшмаси ташаббуси билан йиғилиш ўтказилди ▶ Техникумда Ўзбекистон Агросаноат мажмуи ходимлари касаба уюшмаси ташаббуси билан йиғилиш ўтказилди 23.09.2026 Ўқувчилар ўртасида соғлом турмуш тарзи тарғиб қилинди ▶ Ўқувчилар ўртасида соғлом турмуш тарзи тарғиб қилинди 23.09.2026 Бобур номли овулда 54 оила имтиёзли кредит эвазига ўз ишини бошлади ▶ Бобур номли овулда 54 оила имтиёзли кредит эвазига ўз ишини бошлади 23.09.2026 Амударё нуронийлари ёшлар тарбияси бўйича аниқ вазифаларни белгилаб олди ▶ Амударё нуронийлари ёшлар тарбияси бўйича аниқ вазифаларни белгилаб олди 22.09.2026 Қорақалпоғистонда 8 ойда 13,2 миллиард сўмлик ноқонуний электр истеъмоли аниқланди ▶ Қорақалпоғистонда 8 ойда 13,2 миллиард сўмлик ноқонуний электр истеъмоли аниқланди 22.09.2026 Депутатлар Амударё туманида тиббиёт, ижтимоий ҳимоя ва таълим соҳаларини ўрганди ▶ Депутатлар Амударё туманида тиббиёт, ижтимоий ҳимоя ва таълим соҳаларини ўрганди 22.09.2026 Сув таъминоти иншоотлари куз-қиш мавсумига тайёрланмоқда ▶ Сув таъминоти иншоотлари куз-қиш мавсумига тайёрланмоқда 21.09.2026 Хайрия тадбири доирасида эҳтиёжманд оилалар ва нуронийлар ҳолидан хабар олинди ▶ Хайрия тадбири доирасида эҳтиёжманд оилалар ва нуронийлар ҳолидан хабар олинди 21.09.2026 Амударё туманида қишлоқ хўжалиги бўйича республика семинари бўлиб ўтди ▶ Амударё туманида қишлоқ хўжалиги бўйича республика семинари бўлиб ўтди 21.09.2026 Дарё бўйи маҳалласида ижтимоий ҳимоя ишлари манзилли йўлга қўйилган ▶ Дарё бўйи маҳалласида ижтимоий ҳимоя ишлари манзилли йўлга қўйилган 21.09.2026 Чекка ҳудудлар аҳолиси ҳам тоза ичимлик суви билан таъминланмоқда ▶ Чекка ҳудудлар аҳолиси ҳам тоза ичимлик суви билан таъминланмоқда 17.09.2026 Синфдошлар 60 йилдан кейин яна мактаб биносида дийдорлашдилар ▶ Синфдошлар 60 йилдан кейин яна мактаб биносида дийдорлашдилар 15.09.2026 “Бирлашиб, буюк тарих яратамиз” шиори остида “Маърифат карвони” лойиҳаси доирасида маданий-маърифий тадбир ўтказилди ▶ “Бирлашиб, буюк тарих яратамиз” шиори остида “Маърифат карвони” лойиҳаси доирасида маданий-маърифий тадбир ўтказилди 14.09.2026 Ижтимоий реестрга киритилган оилаларнинг муаммолари манзилли ўрганилди ▶ Ижтимоий реестрга киритилган оилаларнинг муаммолари манзилли ўрганилди 11.09.2026 Амударёда тадбиркорлар билан очиқ мулоқот бўлиб ўтди ▶ Амударёда тадбиркорлар билан очиқ мулоқот бўлиб ўтди 10.09.2026 Совитгичли омборлар – бозорларда нарх барқарорлигини сақлашда муҳим восита ▶ Совитгичли омборлар – бозорларда нарх барқарорлигини сақлашда муҳим восита 10.09.2026 Саҳна орқали фикрлашув: муҳокама марказида – аёл ҳуқуқлари ▶ Саҳна орқали фикрлашув: муҳокама марказида – аёл ҳуқуқлари 09.09.2026 Оилавий зўравонликка қарши мутахассислар салоҳияти оширилмоқда ▶ Оилавий зўравонликка қарши мутахассислар салоҳияти оширилмоқда 09.09.2026 Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг навбатдаги 24-сессияси ҳақида ахборот ▶ Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг навбатдаги 24-сессияси ҳақида ахборот 08.09.2026 Мактаб ўқувчилари учун йўл хавфсизлиги сабоқлари ўтказилди ▶ Мактаб ўқувчилари учун йўл хавфсизлиги сабоқлари ўтказилди 08.09.2026 Нукусда юк ташувчи ҳайдовчилар билан тарғибот тадбирлари ўтказилди ▶ Нукусда юк ташувчи ҳайдовчилар билан тарғибот тадбирлари ўтказилди 08.09.2026 Янги китоблар тақдимоти ва ижодий мулоқот: Ахборот-кутубхона марказида ижодкорлар билан учрашув ўтказилди ▶ Янги китоблар тақдимоти ва ижодий мулоқот: Ахборот-кутубхона марказида ижодкорлар билан учрашув ўтказилди 08.09.2026 Маҳаллий бюджет ижроси: даромад, ер ва мол-мулк солиқларида барқарор ўсиш кузатилмоқда ▶ Маҳаллий бюджет ижроси: даромад, ер ва мол-мулк солиқларида барқарор ўсиш кузатилмоқда 05.09.2026 Бобур номли овулдаги кўп тармоқли фермер хўжалиги ▶ Бобур номли овулдаги кўп тармоқли фермер хўжалиги 04.09.2026