15.08.2026
Тил Oʻz Qq Ёзув Кирилл Lotin
Reklama banneri
Ҳарф ўлчами Ранг Расмлар
15.08.2026, 22:59
Жамият 👁 193

Бировнинг ҳаётида бировнинг бурнига ўрин йўқ

Бировнинг ҳаётида бировнинг бурнига ўрин йўқ

        "Гап болалайди" деган иборани ҳеч тушунмас эдим. Гап қандай қилиб "болалаши" мумкин?! Ахир у сигирмидики, болаласа! Энди билсам бу бежизга айтилмаган экан. Таажжубки: "Вой эшитдингларми-и?", "Ана шарманда-а...", "Бир гап айтаман, ҳеч кимга айтмайсиз фақат..." сингари "сўзбоши"лар сабаб жамиятимизда қандай хунук ишлар содир бўлади-я! Ана шундай ҳеч кимга "айтилмаган" бир гап эл оғзида эллик оғиз бўлиб, баъзан битта оилани барбод қилиши, ёки бировнинг гулдай номини ёмон отлиқ қилиши ачинарли. Муаммо ана шунда!

       Бир танишимнинг тўйи тўхтатилди. Одамлар ҳайрон. Неча йилки севишиб, аҳд-у паймон қилиб, энди висолга етаман деганда ёшлар "айниди" қолди. Тўғрироғи, йигит тўхтатди тўйни. Айтишича, куёв томон қизнинг маҳалласидан келин томонни суриштириб кўришса, қўшнилари у оила яхши оила эмаслигини, қиз ҳам яхши қиз эмаслигини айтишибди. Хуллас, ким яхши-ю, ким ёмон эканлигини "тарози"га тортиб ўтирадиган бекорчи хотинлар сабаб бир муқаддас қўрғон қурилмасдан олдин "қулади". Куёв эса, эндиликда бошқа мукаммал оиланинг, мукаммал қизини ахтариб юрибди... Топсин! Бироқ, ҳаётда ўша МУКАММАЛ оила бормикан? Мукаммал қиз-чи??? Ахир, дунёдаги барча ижобий ва салбий хислатлар яратган томонидан барча мавжудотларга тенг тақсимланган бўлса. Буни устига инсониятнинг очилмаган қирралари ва кашф этилмаган хусусиятлари бисёр бўлса. Менимча, юз фоиз камчиликсиз ва фариштасимон одам бу- она қорнидаги эмбрион. Сабаби, шахс ёруғ оламга келиши билан уни "позитив" ва "негатив" муносабатлар қарши олади. Бундай муносабатлар қуршовида ўзликнинг фариштасимон жиҳатларини асраб қолиш амри маҳол. Ким билади, балки ўша куёв йигит шу нарсаларни ҳали англаб етмагандир. Гап бунда эмас. Ҳамма гап бировнинг шахсий ҳаётига билиб-билмай бурун суқаётган, бировнинг оиласини қоралаб, гулдай қизнинг бошидан "мағзава" ағдараётган ғийбатчиларда. Баъзан шундай, оёғи билан эмас, тили билан юрадиган ғийбатчиларга қараб: -Бировнинг ҳаёти билан нима ишинг бор, ўзингни билгин! Балки сен ёмон отлиқ қилаётган одам ҳақиқатан ёмондир, балким яхшидир. Хўш, сенга нима? Агар у яхши инсон бўлса, қилган туҳматинг ўринсиз бўлса сен гуноҳкорсан! Агар, у ростдан ёмон одам бўлса, қилган ёмонликларининг, гуноҳларининг товонини ўзи тўлайди-ку!.. дегим келади. Баъзан эса бу гапларни айтмай, жим кетгим келади... Чунки ҳаёт йўлингдаги ҳар битта "ҳурган ит"га тўхтаб, тош отаверсанг, у билан ҳисоблашаверсанг кўзлаган манзилингга етолмай қоласан. Итларнинг вазифаси маълум- ҳуриш. Табиатнинг бу турғун қонунини эса ўзгартириб бўлмайди.

-Агарда бирор жойдан уйга машинада қайтсам, албатта "сариқ" рангли таксига минаман. Чунки бошқа рангдаги машинадан маҳаллани бошида тушиб қолсам, қўшнилар маломат қилади, -деган эди бир дугонам.

Эҳҳ айрим одамлар, бошқанинг ҳаётини қўйиб, қачон ўзингиз учун яшайсиз... Айни даврда биз паранжи ўраб, вақтни қуёшга қараб ўлчайдиган замонда эмас, эркин ва демократик давлатда, ҳар ким ўз-ўзини тафтиш қила оладиган жамиятда яшаяпмиз. Бундай ривожланаётган, эркин муҳитга қандайдир "деди-деди"лар ва "Келинлар қўзғолони"даги каби фақат "шипиён"лар ҳақида гаплашадиган овсинжонлар ярашмайди. Шахсий ҳаёт бу, ўз номи билан шахсийдир. Бу ҳаётда ҳар бир инсоннинг ўз чегаралари мавжуд. Ўз қонуниятлари мавжуд. Муҳими ўша чегарадан чиқиб кетмаслик. Шундай экан, бировни муҳокама қилишдан тийилиш ҳам бир яхшилик. Зеро, ҳар ким оғзидан чиқаётган "сўз юки"га масъулиятли бўлса, ҳаммаси жой-жойига тушади.

 

Азиза МАДРАҲИМОВА

🎬 Видеогалерея Барчаси →
Болалар саломатлиги назоратда: гижжа касалликларига қарши профилактика ишлари давом этмоқда Болалар саломатлиги назоратда: гижжа касалликларига қарши профилактика ишлари давом этмоқда 13.08.2026 Мустақилликнинг 35 йиллигига муносиб туҳфа: Амударёда 49 та оилага қувонч улашилмоқда Мустақилликнинг 35 йиллигига муносиб туҳфа: Амударёда 49 та оилага қувонч улашилмоқда 10.08.2026 Куйдирги касаллигининг олдини олишга қаратилган махсус-тактик ўқув машқи ўтказилди Куйдирги касаллигининг олдини олишга қаратилган махсус-тактик ўқув машқи ўтказилди 10.08.2026 Темир йўл соҳаси фахрийлари касб байрами муносабати билан дийдорлашдилар Темир йўл соҳаси фахрийлари касб байрами муносабати билан дийдорлашдилар 06.08.2026 Қорамон маҳалласида электр инфратузилмаси янгиланмоқда Қорамон маҳалласида электр инфратузилмаси янгиланмоқда 06.08.2026 Меҳнат фахрийси, жамоат арбоби Янгибой Ражаповнинг 80 йиллик юбилейи нишонланди Меҳнат фахрийси, жамоат арбоби Янгибой Ражаповнинг 80 йиллик юбилейи нишонланди 05.08.2026 Амударё туманида ғўза парваришига бағишланган кўргазмали дала семинари ўтказилди Амударё туманида ғўза парваришига бағишланган кўргазмали дала семинари ўтказилди 05.08.2026 Амударё туманида ободонлаштириш ишлари жадаллик билан давом этмоқда Амударё туманида ободонлаштириш ишлари жадаллик билан давом этмоқда 05.08.2026 “Инсон” ИҲМ ходимлари томонидан “Ёлғиз кекса” реестрига киритилган фуқароларнинг хонадонларида ҳашар ташкил этилди “Инсон” ИҲМ ходимлари томонидан “Ёлғиз кекса” реестрига киритилган фуқароларнинг хонадонларида ҳашар ташкил этилди 04.08.2026 Амударёда «Ишбилармон аёл – 2026» кўрик-танловининг туман босқичи ғолиблари аниқланди Амударёда «Ишбилармон аёл – 2026» кўрик-танловининг туман босқичи ғолиблари аниқланди 04.08.2026 Такрорий экинлардан мўл ҳосил олиш йўлида Такрорий экинлардан мўл ҳосил олиш йўлида 01.08.2026 Амударё туманида Халқлар дўстлиги куни кенг нишонланди Амударё туманида Халқлар дўстлиги куни кенг нишонланди 01.08.2026 Амударё туманида навбатдаги сайёр қабул: Аҳоли муаммолари жойида ўрганилди Амударё туманида навбатдаги сайёр қабул: Аҳоли муаммолари жойида ўрганилди 30.07.2026 Мустақиллик байрами олдидан кенг кўламли ободонлаштириш ишлари давом этмоқда Мустақиллик байрами олдидан кенг кўламли ободонлаштириш ишлари давом этмоқда 30.07.2026 Президент қарори ижроси: Амударёда қишлоқ хўжалиги соҳаси вакиллари иштирокида семинар бўлиб ўтди Президент қарори ижроси: Амударёда қишлоқ хўжалиги соҳаси вакиллари иштирокида семинар бўлиб ўтди 30.07.2026 Имконияти чекланган фуқаролар учун маънавий-маърифий тадбир ўтказилди Имконияти чекланган фуқаролар учун маънавий-маърифий тадбир ўтказилди 29.07.2026 Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг 22-сессияси тўғрисида ахборот Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг 22-сессияси тўғрисида ахборот 29.07.2026 Ҳарбий хизмат – шахсий камолот ва мардлик мактаби Ҳарбий хизмат – шахсий камолот ва мардлик мактаби 24.01.2025 САРҲАДЛАРИМИЗ ДАХЛСИЗЛИГИ, ОНА ВАТАН ТИНЧЛИГИ ЙЎЛИДА ХАЛҚ ВА АРМИЯ – БИР ТАН-У БИР ЖОНДИР САРҲАДЛАРИМИЗ ДАХЛСИЗЛИГИ, ОНА ВАТАН ТИНЧЛИГИ ЙЎЛИДА ХАЛҚ ВА АРМИЯ – БИР ТАН-У БИР ЖОНДИР 14.01.2025 Грант лойиҳаси доирасида ёмон одатлар, эрта турмуш ва оилавий ажримларнинг олдини олиш мавзусида кўрсатув тасвирга олинди Грант лойиҳаси доирасида ёмон одатлар, эрта турмуш ва оилавий ажримларнинг олдини олиш мавзусида кўрсатув тасвирга олинди 12.05.2024 Грант лойиҳаси доирасида ёмон одатлар, эрта турмуш ва оилавий ажримларнинг сабаб ҳамда оқибатлари ҳақида кўрсатув тасвирга олинди Грант лойиҳаси доирасида ёмон одатлар, эрта турмуш ва оилавий ажримларнинг сабаб ҳамда оқибатлари ҳақида кўрсатув тасвирга олинди 15.08.2023 Сайлов жараёнидан видеолавҳалар Сайлов жараёнидан видеолавҳалар 24.10.2021 Cайлов участкаларида овоз бериш жараёни юксак савияда ўтмоқда. Cайлов участкаларида овоз бериш жараёни юксак савияда ўтмоқда. 24.10.2021 "Замин" информацион дастурининг 2021 йил 16 октябрь кунги сони "Замин" информацион дастурининг 2021 йил 16 октябрь кунги сони 17.10.2021 "Замин" информацион дастурининг 2021 йил 9 октябрь кунги сони "Замин" информацион дастурининг 2021 йил 9 октябрь кунги сони 11.10.2021 Назархон овули оқар сув билан таъминланмоқда Назархон овули оқар сув билан таъминланмоқда 17.07.2021 Амударё туманида Рамазон ҳайити кенг нишонланди (видео) Амударё туманида Рамазон ҳайити кенг нишонланди (видео) 14.05.2021 Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг биринчи сессияси тўғрисида АХБОPОТ (+видео) Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг биринчи сессияси тўғрисида АХБОPОТ (+видео) 15.01.2020 "Мунозара" кўрсатувининг 20.12.2019 кунги сони (сиёсий партияларнинг туман Кенгашлари иштирокида) "Мунозара" кўрсатувининг 20.12.2019 кунги сони (сиёсий партияларнинг туман Кенгашлари иштирокида) 21.12.2019 ХАЛҚАPО НОГИPОНЛАP КУНИ МУНОСАБАТИ БИЛАН ТАДБИP ЎТКАЗИЛДИ (+Видео) ХАЛҚАPО НОГИPОНЛАP КУНИ МУНОСАБАТИ БИЛАН ТАДБИP ЎТКАЗИЛДИ (+Видео) 04.12.2019