Арнабўйи МФЙ масъуллари ҳудуднинг фаол нуронийлари учун Хива шаҳрига саёҳат ташкил этди
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 28 майдаги “Кексаларни давлат томонидан қўллаб-қувватлаш тизимини янада такомиллаштиришнинг қўшимча чора-тадбирлари тўғрисида”ги Қарори ижросини таъминлаш юзасидан мамлакатимизда кексаларни қўллаб-қувватлаш, соғломлаштириш, уларнинг ижтимоий фаоллигини ошириш, кекса авлод вакилларининг юртимиздаги муқаддас қадамжоларга, тарихий шаҳарларга саёҳатларини ташкил қилиш ва мароқли дам олишларига шароит яратиш борасида кўпгина чора-тадбирлар амалга оширилмоқда. Ҳар йили ноябрь ойи “Кексалар учун туризм ойлиги” қилиб белгилангани муҳим аҳамият касб этмоқда.
Ойлик доирасида туманимизнинг ёши улуғ нуронийлари учун ҳам юртимизнинг маданий мерос ҳамда туристик объектларига саёҳатлари ташкил этилмоқда, жамиятимизда тинчлик, тотувлик барқарор бўлишига муносиб ҳисса қўшган нуроний отахонлар, онахонларга эътибор қаратилмоқда.
Шу йилнинг 30 ноябрида туманимизнинг Арнабўйи маҳалла фуқаролар йиғини масъуллари ҳудуднинг фаол нуронийлари учун Хива шаҳрига саёҳат ташкил этишди.
Турли жабҳаларда меҳнат қилиб, айни кунда кексалик гаштини суриб яшаётган нуроний отахон, онахонлар қадимий шаҳарга қилинган саёҳатдан улкан таассуротлар билан қайтишди.
Шаҳзод Нуратдинов, Арна бўйи маҳалласи ёшлар етакчиси.

▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶