ОҚ ОЛТИН ОВУЛИДА ҲУДУД МАСЪУЛЛАРИ ВА ТУМАН КЕНГАШИ ДЕПУТАТИ ТАРҒИБОТ ИШЛАРИНИ ОЛИБ БОРДИ
Ўзбекистон Республикаси Президентининг “2022-2023 йилларда маҳаллалар инфратузилмасини янада яхшилаш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПҚ-408 сонли қарорига асосан ишлаб чиқилган дастурга кўра Оқ олтин овулидаги 0,8 км узунликдаги кўчага тош ётқизиш режалаштирилган.
Ушбу ҳудуддан сайланган Халқ депутатлари туман Кенгаши депутати Отабек Йулдошов Оқ олтин овул фуқаролар йиғини раиси, ҳудуддаги ҳоким ёрдамчиси билан биргаликда аҳоли ўртасида тушунтириш ишларини олиб борди.
Аҳоли билан учрашув давомида туман Кенгаши депутати маҳалла инфратузилмасини янада яхшилаш, маҳаллани обод ва хавфсиз масканга айлантириш, жиноятчиликнинг олдини олиш буйича кўрилаётган чоралардан хабардор қилиб, барчани огоҳликка чорлади.
Аҳоли вакиллари ўзларини қизиқтирган саволларга маъсуллардан жавоблар олишди.

▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶