01.10.2026
Тил Oʻz Qq Ёзув Кирилл Lotin
Reklama banneri
Ҳарф ўлчами Ранг Расмлар
01.10.2026, 10:40
Жамият 👁 360

“Гендер зўравонликка қарши 16 кунлик фаол ҳаракатлар” тадбирлари ўтказилмоқда

“Гендер зўравонликка қарши 16 кунлик фаол ҳаракатлар” тадбирлари ўтказилмоқда

Маълумки, мамлакатимизда жорий йилнинг 25 ноябрь куни старт берилган “Зўравонликка қарши биргаликда курашамиз” шиори остидаги “Гендер зўравонликка қарши 16 кунлик фаол ҳаракатлар” тадбирлари Республикамизнинг барча ҳудудларида ўтказилмоқда. 7 декабрь куни шундай тадбирлардан бири Амударё туманидаги 82-сонли умумтаълим мактаби биносида бўлиб ўтди.

Тадбирда туман ҳокими ўринбосари, Оила ва хотин-қизлар бўлими бошлиғи Гўзал Сабурова, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси Дин ишлари бўйича қўмитаси Қорақалпоғистон Республикаси ҳудудий бошқармаси хотин-қизлар масалалари бўйича мутахассислари Байрамгул Айимбетова, Худайберган Низаматов, Аёлларни реабилитация қилиш ва мослаштириш Қорақалпоғистон Республикаси Амударё туманлараро маркази директори Гавхар Чимбайчиева, хотин-қизлар масалалари бўйича инспектор, подполковник Инобат Ўразматова, Фуқаролик ташаббусларини қўллаб-қувватлаш маркази директори Гулсара Жоллибекова, туман ҳокимлигининг дин ишлари бўйича мутахассиси Музаффар Шеримбетов ҳамда депутатлар, давлат ва нодавлат ташкилотлар вакиллари, ҳуқуқшунослар, ўқитувчилар, оммавий ахборот воситалари ходимлари иштирок этишди.

Йиғилишни туман ҳокимининг ўринбосари Гўзал Сабурова очиб берди ҳамда гендер зўравонлик географик, ижтимоий ёки иқтисодий чегараларни билмайдиган глобал муаммо экуанлигини, Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг маълумотларига кўра, 15 ёшдан ошган ҳар учинчи аёл ҳаёти давомида камида бир марта бўлса ҳам жисмоний ёки жинсий зўравонликка учрашини айтиб ўтди.

Шундан сўнг, Гулсара Жоллибекова Ўзбекистонда кейинги йилларда гендер зўравонлигининг олдини олиш ва унга қарши курашнинг ташкилий-ҳуқуқий асослари янада мустаҳкамланиб, айниқса, хотин-қизларга нисбатан зўравонликнинг олдини олиш, бу ҳодиса жабрдийдаларини реабилитация қилиш бўйича аниқ чора-тадбирларга асосланган қатор саъй-ҳаракатлар амалга ошириб келинаётганлигини таъкидлади. Бу жараёнларда нодавлат нотижорат ташкилотлари алоҳида ташаббускорлик ва фаоллик билан иштирок этишаётгани қувонарли ҳол эканлигини айтиб ўтди.

Дарҳақиқат, “Гендер зўравонликка қарши 16 кунлик фаол ҳаракатлар” кампанияси доирасида нодавлат жамоат ташкилотлари томонидан кўплаб самарали тадбирлар амалга оширилмоқда. Жумладан, туманимизда ҳам “Зўравонликни ва камситилишини олдини олишга ҳар биримиз масъулмиз” мавзуида учрашувлар, “Хотин-қизларни  тазйиқ ва зўравонликдан ҳимоя қилиш  туғрисида”, “Хотин-қизлар ва эркаклар  учун тенг  ҳуқуқ ҳамда имкониятлар  кафолатлари  туғрисида”ги қонунларни биласизми?” мавзуларида давра суҳбатлари ўтказилмоқда.

Йиғилишда Байрамгул Айимбетова бундай тадбирларни ўтказишдан мақсад, юртимизда турли шакллардаги зўравонликларнинг олдини олиш ва зўравонликдан ҳимоя қилиш тўғрисидаги қонун ҳужжатлари ижросини таъминлаш ва соҳага оид қонунчиликни такомиллаштириш юзасидан давлат ташкилотлари ва фуқаролик жамияти институтларининг ҳамкорлигини кучайтириш бўйича ўзаро тажриба алмашишдан иборат эканини таъкидлади.

Шунингдек, давра суҳбатида сўз олган Инобат Ўразматова ва бошқалар кейинги вақтларда мамлакатимизда гендер тенглигини таъминлаш борасида амалга оширилаётган ислоҳотларнинг самаралари ҳақида алоҳида тўхталди.

Давра суҳбатида, ўз ташкилотлари фаолияти мисолида хотин-қизларнинг ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилиш ва таъминлаш, гендер зўравонликнинг турли шаклларига қарши курашиш, оғир ижтимоий аҳволга тушиб қолган аёлларга ижтимоий-ҳуқуқий, психологик ёрдам кўрсатиш, уларни манзилли қўллаб-қувватлаш бўйича амалга оширилаётган ишлар, бу борада эришилаётган ютуқлар ва мавжуд муаммолар ҳақида атрофлича фикр юритилди. Шунингдек, зўравонлик жабрланувчиларини ҳимоя қилишга қаратилган қонун ҳужжатларининг ижроси, жамиятда гендер зўравонликка барҳам беришга тўсқинлик қилаётган асосий муаммолар, хотин-қизларнинг ҳуқуқий ҳимояси бўйича қонунчиликдаги бўшлиқлар ва уларни бартараф этиш каби қатор мавзулар ҳам кенг муҳокама қилинди ва қатор таклиф ҳамда тавсиялар билдирилди.

Туман ҳокимлигининг Ахборот хизмати

🎬 Видеогалерея Барчаси →
Мактабгача ва мактаб таълими: ислоҳотлар, ютуқлар ва юксак марралар ▶ Мактабгача ва мактаб таълими: ислоҳотлар, ютуқлар ва юксак марралар 01.10.2026 64-сонли мактаб ўқитувчиси “Йил ўқитувчиси” кўрик-танловининг Қорақалпоғистон Республикаси босқичи ғолиби бўлди ▶ 64-сонли мактаб ўқитувчиси “Йил ўқитувчиси” кўрик-танловининг Қорақалпоғистон Республикаси босқичи ғолиби бўлди 26.09.2026 Информатика ўқитувчилари учун кибархавфсизлик бўйича амалий семинар ўтказилди ▶ Информатика ўқитувчилари учун кибархавфсизлик бўйича амалий семинар ўтказилди 26.09.2026 Билим ва имкониятлар маскани ▶ Билим ва имкониятлар маскани 24.09.2026 14 нафар маҳкум жазони ўташдан муддатидан илгари шартли озод қилинди ▶ 14 нафар маҳкум жазони ўташдан муддатидан илгари шартли озод қилинди 24.09.2026 Юқумли касалликларга қарши эмлаш бўйича кўргазмали семинар ўтказилди ▶ Юқумли касалликларга қарши эмлаш бўйича кўргазмали семинар ўтказилди 24.09.2026 Техникумда Ўзбекистон Агросаноат мажмуи ходимлари касаба уюшмаси ташаббуси билан йиғилиш ўтказилди ▶ Техникумда Ўзбекистон Агросаноат мажмуи ходимлари касаба уюшмаси ташаббуси билан йиғилиш ўтказилди 23.09.2026 Ўқувчилар ўртасида соғлом турмуш тарзи тарғиб қилинди ▶ Ўқувчилар ўртасида соғлом турмуш тарзи тарғиб қилинди 23.09.2026 Бобур номли овулда 54 оила имтиёзли кредит эвазига ўз ишини бошлади ▶ Бобур номли овулда 54 оила имтиёзли кредит эвазига ўз ишини бошлади 23.09.2026 Амударё нуронийлари ёшлар тарбияси бўйича аниқ вазифаларни белгилаб олди ▶ Амударё нуронийлари ёшлар тарбияси бўйича аниқ вазифаларни белгилаб олди 22.09.2026 Қорақалпоғистонда 8 ойда 13,2 миллиард сўмлик ноқонуний электр истеъмоли аниқланди ▶ Қорақалпоғистонда 8 ойда 13,2 миллиард сўмлик ноқонуний электр истеъмоли аниқланди 22.09.2026 Депутатлар Амударё туманида тиббиёт, ижтимоий ҳимоя ва таълим соҳаларини ўрганди ▶ Депутатлар Амударё туманида тиббиёт, ижтимоий ҳимоя ва таълим соҳаларини ўрганди 22.09.2026 Сув таъминоти иншоотлари куз-қиш мавсумига тайёрланмоқда ▶ Сув таъминоти иншоотлари куз-қиш мавсумига тайёрланмоқда 21.09.2026 Хайрия тадбири доирасида эҳтиёжманд оилалар ва нуронийлар ҳолидан хабар олинди ▶ Хайрия тадбири доирасида эҳтиёжманд оилалар ва нуронийлар ҳолидан хабар олинди 21.09.2026 Амударё туманида қишлоқ хўжалиги бўйича республика семинари бўлиб ўтди ▶ Амударё туманида қишлоқ хўжалиги бўйича республика семинари бўлиб ўтди 21.09.2026 Дарё бўйи маҳалласида ижтимоий ҳимоя ишлари манзилли йўлга қўйилган ▶ Дарё бўйи маҳалласида ижтимоий ҳимоя ишлари манзилли йўлга қўйилган 21.09.2026 Чекка ҳудудлар аҳолиси ҳам тоза ичимлик суви билан таъминланмоқда ▶ Чекка ҳудудлар аҳолиси ҳам тоза ичимлик суви билан таъминланмоқда 17.09.2026 Синфдошлар 60 йилдан кейин яна мактаб биносида дийдорлашдилар ▶ Синфдошлар 60 йилдан кейин яна мактаб биносида дийдорлашдилар 15.09.2026 “Бирлашиб, буюк тарих яратамиз” шиори остида “Маърифат карвони” лойиҳаси доирасида маданий-маърифий тадбир ўтказилди ▶ “Бирлашиб, буюк тарих яратамиз” шиори остида “Маърифат карвони” лойиҳаси доирасида маданий-маърифий тадбир ўтказилди 14.09.2026 Ижтимоий реестрга киритилган оилаларнинг муаммолари манзилли ўрганилди ▶ Ижтимоий реестрга киритилган оилаларнинг муаммолари манзилли ўрганилди 11.09.2026 Амударёда тадбиркорлар билан очиқ мулоқот бўлиб ўтди ▶ Амударёда тадбиркорлар билан очиқ мулоқот бўлиб ўтди 10.09.2026 Совитгичли омборлар – бозорларда нарх барқарорлигини сақлашда муҳим восита ▶ Совитгичли омборлар – бозорларда нарх барқарорлигини сақлашда муҳим восита 10.09.2026 Саҳна орқали фикрлашув: муҳокама марказида – аёл ҳуқуқлари ▶ Саҳна орқали фикрлашув: муҳокама марказида – аёл ҳуқуқлари 09.09.2026 Оилавий зўравонликка қарши мутахассислар салоҳияти оширилмоқда ▶ Оилавий зўравонликка қарши мутахассислар салоҳияти оширилмоқда 09.09.2026 Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг навбатдаги 24-сессияси ҳақида ахборот ▶ Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг навбатдаги 24-сессияси ҳақида ахборот 08.09.2026 Мактаб ўқувчилари учун йўл хавфсизлиги сабоқлари ўтказилди ▶ Мактаб ўқувчилари учун йўл хавфсизлиги сабоқлари ўтказилди 08.09.2026 Нукусда юк ташувчи ҳайдовчилар билан тарғибот тадбирлари ўтказилди ▶ Нукусда юк ташувчи ҳайдовчилар билан тарғибот тадбирлари ўтказилди 08.09.2026 Янги китоблар тақдимоти ва ижодий мулоқот: Ахборот-кутубхона марказида ижодкорлар билан учрашув ўтказилди ▶ Янги китоблар тақдимоти ва ижодий мулоқот: Ахборот-кутубхона марказида ижодкорлар билан учрашув ўтказилди 08.09.2026 Маҳаллий бюджет ижроси: даромад, ер ва мол-мулк солиқларида барқарор ўсиш кузатилмоқда ▶ Маҳаллий бюджет ижроси: даромад, ер ва мол-мулк солиқларида барқарор ўсиш кузатилмоқда 05.09.2026 Бобур номли овулдаги кўп тармоқли фермер хўжалиги ▶ Бобур номли овулдаги кўп тармоқли фермер хўжалиги 04.09.2026