01.10.2026
Тил Oʻz Qq Ёзув Кирилл Lotin
Reklama banneri
Ҳарф ўлчами Ранг Расмлар
01.10.2026, 09:28
Жамият 👁 260

“Коррупцияга қарши биргаликда курашамиз” мавзусида ўтказилган иншолар танлови ғолиблари аниқланди

“Коррупцияга қарши биргаликда курашамиз” мавзусида ўтказилган иншолар танлови ғолиблари аниқланди

Коррупция – инсонни қийин аҳволга солиб, руҳан эзиши, адолатсизликка кенг йўл очиши билан ҳам жуда хавфлидир. Бу шахснинг ўз мансаб ёки хизмат мавқеидан фойдаланиб, шахсий манфаат орттириши йўлидаги ҳаракатларидан кўпчилик азият чекадиган иллатдир. Инсон ҳуқуқ ва эркинликларининг поймол бўлишига олиб келишидан ташқари, ҳар қандай давлат ёки жамиятнинг сиёсий-иқтисодий ривожланишига жиддий путур етказади.

Коррупция жинояти фақатгина бир ёки бир нечта давлатларга хос эмас. Балки, дунё миқёсида ҳал этилиши лозим бўлган глобал муаммодир. Ушбу жиноят содир этилиши халқнинг давлат бошқарувига бўлган ишончи сусайишига олиб келиши унинг энг ачинарли оқибатларидан биридир. Шу боисдан ҳам мамлакатимизда ҳозирги вақтда ижтимоий-иқтисодий ва сиёсий-ҳуқуқий муаммолар орасида коррупцияга қарши кураш муаммоси муҳим ўрин тутади.

Бу борадаги ишларни юқори ташкил этиш, зарарли иллатга қарши курашни кенг авж олдириш, коррупциянинг зарарли оқибатларини жамоатчиликка тарғиб этиш мақсадида мамлакатимизда 9 декабрь – Халқаро коррупцияга қарши курашиш куни қилиб белгиланган. Сана муносабати билан Аксилкоррупция ҳафталиги ўтказилди.

Ҳафталик доирасида туманимизда ҳам коррупциянинг инсоният ва жамият тараққиётига салбий таъсирини ифодаловчи кўпгина тадбирлар ўтказилди. Туманимиздаги умумий ўрта таълим мактабларининг 8-, 11-синфлари ўқувчилари орасида туман ҳокимлиги, туман Халқ таълими ва Ёшлар ишлари агентлиги туман бўлими томонидан “Коррупцияга қарши биргаликда курашамиз” мавзусида ўтказилган иншолар танлови ҳам шулар жумласидандир.

Танловда ўқувчиларнинг коррупциянинг салбий оқибатлари хусусидаги ва бу иллатга қарши кураш самарадорлигини оширишга қаратилган таъсирчан чоралар амалга оширилиши лозимлиги хусусидаги ёзган фикрлари эътиборни тортади.

Ҳакамлар ҳайъати аъзоларининг билдиришича, ўқувчиларнинг аксарияти коррупцияни ўз шахсий манфаати йўлида пора олиш ёки пора бериш сифатида таърифлашган. Айримлари эса шахснинг ўз манфаати йўлидаги қонунга хилоф ҳаракати сифатида баҳолашган.

Танловга тақдим этилган иншолар ғоявий жиҳатдан мазмундорлиги, хатоларсиз, чиройли ёзилишига қараб, ҳаққоний баҳоланди.

Танловда иштирок этган ўқувчилар орасида 31-сонли мактаб ўқувчиси Шаҳноза Тозабоева 89 балл тўплаб биринчи, 61-сонли мактаб ўқувчиси 85 балл тўплаб иккинчи, 26-сонли мактаб ўқувчиси Рухшона Ҳусанова 78 балл тўплаб учинчи ўринларни эгалладилар.

9 декабрь куни туман ҳокимлигида ушбу танлов ғолибларини тақдирлаш маросими бўлиб ўтди. Унда иншолар танлови ғолиблари, уларнинг устозлари иштирок этдилар.

Йиғилишни туман ҳокими ўринбосари Рашид Салаев очди ва олиб борди. У коррупциявий ҳуқуқбузарликларни ўз вақтида аниқлаш, уларнинг оқибатларини бартараф этиш, олдини олиш, шу тоифадаги ҳуқуқбузарликни содир этганлик учун жавобгарликнинг муқаррарлиги таъминланиши хусусида маъруза қилди. Шу мавзуда ўқувчиларнинг билимларини синаш мақсадида ўтказилган иншолар танловидаги ғолиб бўлган ўқувчиларни рағбатлантириш мақсадида таклиф этилганлигини маълум қилди.

Иншолар танловида танловида ғолибликни қўлга киритган ўқувчиларга туман ҳокимлигининг совғалари тақдим этилди.

Коррупция чегара билмайдиган, кенг кўламли ижтимоий ҳодисадир. Унинг келиб чиқиши, салбий оқибатлари ҳақида ўқувчи-ёшларнинг ўз фикри ва хулосалари борлиги жуда аҳамиятлидир.

Ойгул РАЖАБОВА.

🎬 Видеогалерея Барчаси →
64-сонли мактаб ўқитувчиси “Йил ўқитувчиси” кўрик-танловининг Қорақалпоғистон Республикаси босқичи ғолиби бўлди ▶ 64-сонли мактаб ўқитувчиси “Йил ўқитувчиси” кўрик-танловининг Қорақалпоғистон Республикаси босқичи ғолиби бўлди 26.09.2026 Информатика ўқитувчилари учун кибархавфсизлик бўйича амалий семинар ўтказилди ▶ Информатика ўқитувчилари учун кибархавфсизлик бўйича амалий семинар ўтказилди 26.09.2026 Билим ва имкониятлар маскани ▶ Билим ва имкониятлар маскани 24.09.2026 14 нафар маҳкум жазони ўташдан муддатидан илгари шартли озод қилинди ▶ 14 нафар маҳкум жазони ўташдан муддатидан илгари шартли озод қилинди 24.09.2026 Юқумли касалликларга қарши эмлаш бўйича кўргазмали семинар ўтказилди ▶ Юқумли касалликларга қарши эмлаш бўйича кўргазмали семинар ўтказилди 24.09.2026 Техникумда Ўзбекистон Агросаноат мажмуи ходимлари касаба уюшмаси ташаббуси билан йиғилиш ўтказилди ▶ Техникумда Ўзбекистон Агросаноат мажмуи ходимлари касаба уюшмаси ташаббуси билан йиғилиш ўтказилди 23.09.2026 Ўқувчилар ўртасида соғлом турмуш тарзи тарғиб қилинди ▶ Ўқувчилар ўртасида соғлом турмуш тарзи тарғиб қилинди 23.09.2026 Бобур номли овулда 54 оила имтиёзли кредит эвазига ўз ишини бошлади ▶ Бобур номли овулда 54 оила имтиёзли кредит эвазига ўз ишини бошлади 23.09.2026 Амударё нуронийлари ёшлар тарбияси бўйича аниқ вазифаларни белгилаб олди ▶ Амударё нуронийлари ёшлар тарбияси бўйича аниқ вазифаларни белгилаб олди 22.09.2026 Қорақалпоғистонда 8 ойда 13,2 миллиард сўмлик ноқонуний электр истеъмоли аниқланди ▶ Қорақалпоғистонда 8 ойда 13,2 миллиард сўмлик ноқонуний электр истеъмоли аниқланди 22.09.2026 Депутатлар Амударё туманида тиббиёт, ижтимоий ҳимоя ва таълим соҳаларини ўрганди ▶ Депутатлар Амударё туманида тиббиёт, ижтимоий ҳимоя ва таълим соҳаларини ўрганди 22.09.2026 Сув таъминоти иншоотлари куз-қиш мавсумига тайёрланмоқда ▶ Сув таъминоти иншоотлари куз-қиш мавсумига тайёрланмоқда 21.09.2026 Хайрия тадбири доирасида эҳтиёжманд оилалар ва нуронийлар ҳолидан хабар олинди ▶ Хайрия тадбири доирасида эҳтиёжманд оилалар ва нуронийлар ҳолидан хабар олинди 21.09.2026 Амударё туманида қишлоқ хўжалиги бўйича республика семинари бўлиб ўтди ▶ Амударё туманида қишлоқ хўжалиги бўйича республика семинари бўлиб ўтди 21.09.2026 Дарё бўйи маҳалласида ижтимоий ҳимоя ишлари манзилли йўлга қўйилган ▶ Дарё бўйи маҳалласида ижтимоий ҳимоя ишлари манзилли йўлга қўйилган 21.09.2026 Чекка ҳудудлар аҳолиси ҳам тоза ичимлик суви билан таъминланмоқда ▶ Чекка ҳудудлар аҳолиси ҳам тоза ичимлик суви билан таъминланмоқда 17.09.2026 Синфдошлар 60 йилдан кейин яна мактаб биносида дийдорлашдилар ▶ Синфдошлар 60 йилдан кейин яна мактаб биносида дийдорлашдилар 15.09.2026 “Бирлашиб, буюк тарих яратамиз” шиори остида “Маърифат карвони” лойиҳаси доирасида маданий-маърифий тадбир ўтказилди ▶ “Бирлашиб, буюк тарих яратамиз” шиори остида “Маърифат карвони” лойиҳаси доирасида маданий-маърифий тадбир ўтказилди 14.09.2026 Ижтимоий реестрга киритилган оилаларнинг муаммолари манзилли ўрганилди ▶ Ижтимоий реестрга киритилган оилаларнинг муаммолари манзилли ўрганилди 11.09.2026 Амударёда тадбиркорлар билан очиқ мулоқот бўлиб ўтди ▶ Амударёда тадбиркорлар билан очиқ мулоқот бўлиб ўтди 10.09.2026 Совитгичли омборлар – бозорларда нарх барқарорлигини сақлашда муҳим восита ▶ Совитгичли омборлар – бозорларда нарх барқарорлигини сақлашда муҳим восита 10.09.2026 Саҳна орқали фикрлашув: муҳокама марказида – аёл ҳуқуқлари ▶ Саҳна орқали фикрлашув: муҳокама марказида – аёл ҳуқуқлари 09.09.2026 Оилавий зўравонликка қарши мутахассислар салоҳияти оширилмоқда ▶ Оилавий зўравонликка қарши мутахассислар салоҳияти оширилмоқда 09.09.2026 Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг навбатдаги 24-сессияси ҳақида ахборот ▶ Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг навбатдаги 24-сессияси ҳақида ахборот 08.09.2026 Мактаб ўқувчилари учун йўл хавфсизлиги сабоқлари ўтказилди ▶ Мактаб ўқувчилари учун йўл хавфсизлиги сабоқлари ўтказилди 08.09.2026 Нукусда юк ташувчи ҳайдовчилар билан тарғибот тадбирлари ўтказилди ▶ Нукусда юк ташувчи ҳайдовчилар билан тарғибот тадбирлари ўтказилди 08.09.2026 Янги китоблар тақдимоти ва ижодий мулоқот: Ахборот-кутубхона марказида ижодкорлар билан учрашув ўтказилди ▶ Янги китоблар тақдимоти ва ижодий мулоқот: Ахборот-кутубхона марказида ижодкорлар билан учрашув ўтказилди 08.09.2026 Маҳаллий бюджет ижроси: даромад, ер ва мол-мулк солиқларида барқарор ўсиш кузатилмоқда ▶ Маҳаллий бюджет ижроси: даромад, ер ва мол-мулк солиқларида барқарор ўсиш кузатилмоқда 05.09.2026 Бобур номли овулдаги кўп тармоқли фермер хўжалиги ▶ Бобур номли овулдаги кўп тармоқли фермер хўжалиги 04.09.2026 Ўйинга асосланган таълим: педагогик инновациялар ва дидактик ўйинлар фестивали юқори савияда ўтказилди ▶ Ўйинга асосланган таълим: педагогик инновациялар ва дидактик ўйинлар фестивали юқори савияда ўтказилди 03.09.2026