БОЛАЛАР ҲУҚУҚЛАРИ ТАЪМИНЛАНИШИГА МАСЪУЛМИЗ
Бола ҳуқуқларини таъминлаш, болаларни ҳар томонлама етук, комил инсон қилиб тарбиялаш – жамиятимизда муҳим масала бўлиб келган. Айниқса, мустақиллик йилларидан бу масалага алоҳида эътибор бериб келинмоқда. Юртбошимиз Ш.Мирзиёевнинг “Бизнинг келажагимиз, энг асосий ишончимиз, мадад-таянчимиз – бу ўсиб келаётган ёш авлоддир. Мен ўзимнинг тақдиримни ҳам, мамлакатимиз ва мустақиллигимиз тақдири ва келажагини ҳам ана шу ёшлар қиёфасида, уларнинг пок қалби, эркин тафаккури, мустаҳкам иродаси ва дунёқарашида кўраман”, деган сўзлари алоҳида аҳамият касб этади.
Туман ФҲДЁ бўлими томонидан ҳам никоҳ, туғилганлик, оталикни белгилаш ва фарзандликка олиш бўйича ҳужжатларни қайд этиш, бу борадаги ҳуқуқ ва мажбуриятларни фуқароларга кенг тушунтириш ишлари амалга оширилмоқда. Шу йилнинг 11 ойи давомида туман ФҲДЁ бўлимида 4737 нафар болага туғилганлик ҳақидаги гувоҳнома берилган бўлса, уларнинг 2392 нафарини ўғил болалар, 2345 нафарини эса қиз болалар ташкил этади. Оталикни белгилаш бўйича 162 та, фарзандликка олиш бўйича 35 та ҳужжат, 1539 та никоҳ расмийлаштирилди.
Бола ҳуқуқларига оид миллий қонунчилик деганда, Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 64-, 65-моддаларига эътибор қаратиш лозимдир. Ушбу моддаларда ота-оналар ўз фарзандларини вояга етгунларига қадар боқиш ва тарбиялашга мажбурлиги, давлат ва жамият етим болаларни ва ота-оналарининг васийлигидан маҳрум бўлган болаларни боқиш, тарбиялаш ва ўқитишни таъминлайди, болаларга бағишланган хайрия фаолиятларини рағбатлантиради, деб кўрсатиб ўтилган. Шунингдек, фарзандлар ота-оналарининг насл-насабидан ва фуқаролик ҳолатидан қатъий назар, қонун олдида тенглиги, оналик ва болалик давлат томонидан муҳофаза қилиниши белгилаб қўйилган.
Болаларга масъул бўлган шахслар уларнинг дунёга келиши билан пайдо бўладиган ҳақ-ҳуқуқларини таъминлаши ва фуқаролик ҳолатини қайд этишлари зарур. Аммо айрим фуқаролар ўз фарзандларининг туғилганлигини қайд қилиш, гувоҳнома олишга эътиборсизлик билан қарашади. Болаларни ҳимоя қилиш, асраб-авайлаш – ҳар биримизнинг вазифамиздир. Бутун инсоният ва инсонпарвар жамият учун бу муҳим, доимий эътибордаги масала ҳисобланади.
С.Холбоева,
туман ФҲДЁ бўлими мудираси.

▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶